Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
128
Кўпинча ўсимлик хайвонлар томонидан ейилмайди.Туркияда иссирик уруги
билан жунли матоларни бўяш кенг тарқалган.
[11]
.
Уруғидан олинган тўйинган мойлар совун олишда ва лакбўёқ
саноатида
қўлланилади
[11]
.
Илмий тиббиёт исириқ таркибида мавжуд бўлган таъсирчан моддалар кўзга
кўринмас микроаъзоларга қирон келтиришини исботлаб берди. Ҳозирда илмий
тиббиётда исириқдан ажратиб олинган гарминал-колоиди ва ўсимлик илдизидан
тайёрланган спиртли
дамлама паркинсон хасталигини, тутқаноқ, энцефалит, бош
миянинг яллиғланиши асорати – қалтирашни даволашда ҳамда ухлатувчи дори
сифатида ишлатилади. Исириқ ёғини озуқа сифатида истеъмол қилиш ҳам
мумкин. Абу Али ибн Сино исириқни қуймич асаблари шамоллашида,
тизза ва
суяклар қақшаб оғришида оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатганлар. Бунинг
учун ўша оғриган ерга исириқнинг ер устки қисмини эзиб, тавсия этганлар.
Исириқдан кучли пешоб ҳайдовчи сифатида фойдаланган. Халқ табобатида
исириқнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма бод, безгак, тутқаноқ,
уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Булардан
ташқари қўтир, қичима ва бошқа тери касалликларига ҳам даво қилади. Уруғидан
тайёрланган қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан бирга нафас қисиши,
нафас олишнинг қийинлашишида, қалампир уруғи қайнатмаси билан заҳм, бод
касалликларини даволашда ишлатилади. Исириқнинг шифобахш хусусиятлари:
ичаклардаги бодларни ҳайдайди, қуюқлашган моддаларни таҳлил қилади, совуқ
мижозли кишиларга жинсий қувват бағишлайди, баданни семиртиради, пешоб, тер,
сут ва ҳайз юришини равонлаштиради. Савдо, қуюқ балғамни ич кетиши билан даф
этади. Фойдали маслаҳатлар: 1. Исириқдан қайнатма тайёрлаш
учун кастрюлкага
250 грамм сув қуйилади ва майдаланган исириқдан бир чой қошиқ солиб, паст
оловда 5 дақиқа қайнатилади-да, 2 соат сочиққа ўраб дамлаб қўйилади. Кейин
докада сузиб олиниб, кунига овқатдан олдин 3-4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади. 2.
Исириқни тутатиб, тутунига 21
марта бошни тутинг, бир боғ исириқни бир челак
сувда қайнатиб, докада сузиб олингач, ваннага қуйилади, устига иссиқ сув қуйиб, то
сув совигунича ваннада ётилса, бош оғриғига даво бўлади. 3. Бир сиқим исириқни
400 мл сувда паст оловда 5 дақиқа қайнатилади. Шу қайнатмага 10 кун давомида
пахта ёки матони шимдириб, оғриган
жойга суртиб турилса, тизза ва суякларнинг
қақшаб оғришига даво бўлади. 4. Исириқ тутатсангиз, хонангизнинг ҳавоси
тозаланади, микроб ва инфекцияларга қирон келади. 5. Исириқ
мойи баданга
чапланса, жинсий қувватни оширади, ҳуқна қилинса, бел ва ёнбош оғриғи, буйрак ва
бачадаоннинг совуқликлари учун фойдали. Эслатма: 1. Исириқнинг ҳамма қисми
заҳарли бўлгани боис ундан фойдаланишда шифокор (табиб) тавсиясига амал
қилиш лозим. 2. Иссиқ мижозли кишиларга исириқни истеъмол қилиш
зарарлидир, бош оғриқ
келтиради, юракни беҳузур қилади. 3. Исириқни туйиб,
хонанинг бурчаклари ва полига сепиб қўйилса, ҳар хил ҳашоратлар бу хонадонга
йўламайди, борлари қочиб кетади.
Паришонхотирлик, истиқо, қўланж, фалаж, яъни, тананинг бир қисмииннг
ишламай қолишига исириқдан олиб, унинг вазнидан учдан бир миқдорда туйилиб