Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
101
аниқ гемостатик таъсир эга. Бу хусусият янги хом ашёга хосдир, қуритилган қичитқи
ўти эса, аксинча, қон ивиш жараёнини
секинлаштиради; холеретик таъсир;
яллиғланишга қарши таъсир; тўқималарнинг янгиланишини тезлаштириш; бачадон
ва ичакларнинг тонусининг ошиши; организмни рағбатлантириш ва тонлаш,
хлорофиллнинг юқори миқдори туфайли базал метаболизмнинг кучайиши; юрак ва
нафас олиш фаолиятини яхшилаш; таркибида А витамини туфайли, яхши кўришни
қўллаб-қувватлайди; тананинг
барча эластик тузилмаларини, бириктирувчи
тўқималарни яратишда ёрдам беради; кўп миқдорда С витамини туфайли
антиоксидант вазифасини бажаради;
метаболизмни тезлаштиради; қандли
диабетни даволашда қондаги қанд миқдорини камайтиради; ниқоблар кўринишида
терининг яллиғланишини йўқ қилади; гемоглобин миқдорини оширади; эмизикли
аёлларнинг лактация даражасини оширади; яллиғланишга қарши хусусиятларга
эга; жароҳатни даволаш эффекти; вирусли инфекциялар вақтида
иммунитетни
нормаллаштириш ва сақлаш каби холатларда фойдаланилган[5].
Қичитқи ўти ўсимлик баргларидан тайёрланган дамлама аёллар гинекологик
касалликларда бачадондан қон кетиш учун, ҳайз даврининг нормаллаштиради,
эркакларда репродуктив тизимга ижобий таъсир кўрсатади ва
простата
аденомасини енгиллаштиради. Витамин ва минерал таркиби туфайли бу ўсимлик
қоннинг ҳолатини яхшилайди, гормонал мувозанатни нормаллантиради ва эркак
кучига ижобий таъсир кўрсатади [6]
Қичитқи ўти косметологияда соч тўкилишида ёрдамчи компонент сифатида
кенг қўлланилади. Қичитқи ўти баргларидан тайёрланган қайнатма ёрдамида
сочларнинг ўсиши ва гўзаллиги учун кўплаб рецептлар мавжуд. Ҳозирги вақтда
ишлаб чиқарувчилар ушбу ўсимлик
асосида шампунлар, лосонлар, балзамлар,
ниқоблар ишлаб чиқарадилар[7].
Илмий тадқиқотни қичитқи ўтнинг Наманган вилояти Чуст тумани Ғова сой
қирғоқларидан 2021 йил июнь ойида
Urtica dioica (L)
ўсимлигини ер устки қисми
давом эттиридик. Ўсимлик хомашёсидан 200грам териб баҳаво жойда қуритиб, 96%
этанолда рангсизлангунча 45-50
0
С
температурада экстаркциялаб, экстракни
буғлатиб, қутублилигини сув билан ошириб, бензинли хлараформли, этилацетатли,
н-бутанолли фракцияларга бўлинди. Олинган суммаларни қоғозда икки томонлама
хроматография қилиб, бутанол:сирка кислота:сув (4:1:5) 2%-ли сирка кислота
кислота
системаларидан
фойдаланиб
бензинли
фракциядан
5та(4`,5,7
тригидроксифлавон Rf=0,73; 5,6,7 тригидроксифлавон Rf=0,88; 3,3`,4`,5,7 пента-
гидроксифлавон; Резорцин Rf=0,27), этилацетатли суммадан 4та(2-фенил4-
бензопирон Rf=0,66; кверцетин Rf=0,72; гиперин Rf=0,84; апигенин Rf=0,58) н-бутанол
суммадан 2та (Кверцетин Rf=0,68; Rf=0,41 Апигенин) моддаларари ажратиб олинди.
Наманган вилояти Ғовасой қирғоқларидан
терилган
Urtica dioica (L)
ер устки
қисмидан биринчи марта 11т а фенолли бирикма тахлил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: