Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
58
Чўлланиш туфайли сув ресурслари унинг миқдор ва сифатига салбий таoсир
кўрсатиб, қурғоқчил йиллар сонини орттирмоқда. Ҳосилдор ерларни йўқотиш эса,
кишилик жамиятининг ҳаётини хатарли қарорлар қабул қилишга ундайди.
Башоратларга кўра, 2050 йилларга келиб, чўлланиш
натижасида мажбурий
мигрантлар сони 135 миллион кишига етиши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги
конвенцияси (УНCCД) ўзининг глобал миқёсдаги платформасини маълум қилган.
1994 йил 17-июндаги қабул қилинган ушбу ҳуқуқий мажбурият ер ресурслари ва
атроф-муҳит муҳофазаси масаласини тўлиғича қамраб олган. Унда қуруқ, ярим
қуруқ, ўта қуруқ ҳудудлар, арид минтақаларнинг ўзаро боғлиқликдаги экотизимлар
эканлиги қайд этилган [1]. Ушбу платформа дастурига биноан,
унинг асосий
мақсади “Глобал миқёсда чўлланиш ва дегредацияни олдини олиш ҳамда
қурғоқчиликни таъсирини камайтириш, экологик барқарорликни қўллаб-
қувватлаш учун қашшоқликни олдини олиш ва уни юмшатиш” эканлиги белгилаб
қўйилган. Бундан ташқари ушбу ташкилот вазифаларига миллий ва минтақавий
масалалар
стратегияларини, илмий-техник билимлар, кенг жамоатчиликни
хабардор қилиш, ресурсларни жалб қилиш каби масалаларни қўллаб-қувватлаш
юклатилган. БМТ нинг ижро органи ҳисобланмиш турли институтлари ўзаро турли
анжуманлар, конференцияларни амалга ошириш қўмитаси,
фан ва технологиялар,
молия масалалари қўмиталари барча экологик муаммоларни тўлиқ назорат остига
оладилар [3].
ХХ – асрнинг ўрталаридан бошлаб, бутун дунёда ердан кенг кўламда
фойдаланиш, арид ҳудудларни ўзлаштириш, бунинг натижасида суғориладиган
ерлар майдонини кенгайтириш ишлари олиб борила бошланди. Айниқса
Ўзбекистонда, жумладан Фарғона водийсида ҳам бу жараён жадаллик билан
бошлаб юборилган эди. Бу даврда Фарғона водийсида ўзлаштирилиб деҳқончилик
қилишга қулай бўлган қўриқ ерлар катта майдонни эгаллаб ётар эди. Шунинг учун
Фарғона водийсининг марказий қисмида жойлашган чўлларни ўзлаштиришга
жиддий эътибор берила бошланди.
Марказий Фарғона чўлларини ўзлаштирилишига сабаб, қўриқ ерларни
хўжалик нуқтаи – назаридан уларни қишлоқ хўжалигида
фойдаланишга киритиш
эди, бу эса мамлакат иқтисодиётини ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эди. 1953
йилда Ўзбекистонда суғорилиб дехқончилик қилинадиган ерларни умумий
майдони 2844,1 минг гектарни ташкил этарди. Бунинг 626,7 минг гектари Фарғона
водийсининг Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларига тўғри келар эди.
Ўзбекистонда янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш минтақаларини, жумладан,
Марказий Фарғонадаги янги ерларни суғориш ва хўжалик жиҳатдан ўзлаштириш
муаммосини таҳлил қилиш ҳамда уларни қишлоқ хўжалигида
фойдаланишга
киритиш республика шароитида амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
Инсон
фаолияти
таъсирида
Марказий
Фарғонадаги
қўриқ
ерлар
ўзлаштирилиб, унумдор қишлоқ хўжалик майдонларига, яъни экинзорларга
айлантирила бошланди. Буларнинг барчаси эса сув билан боғлиқ эди.
Натижада
Норин дарёси ва Қорадарёда, Сирдарё ва бошқа дарёларда гидроузел қурилиши,
Катта Фарғона, Катта Андижон, Катта Наманган, Шимолий, Марказий ва Жанубий