Namangan davlat universiteti tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar


Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII



Download 5,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/268
Sana23.06.2022
Hajmi5,91 Mb.
#697279
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   268
Bog'liq
TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII

Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
56 
экологик мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса Фарғона водийсининг 
барча ландшафт минтақаларида шўрланиш, сув эрозияси, жарланиш, сурилмалар, 
суффозиялар каби табиий ва табиий – антропоген жараёнларнинг ривожланишига 
олиб келмоқда. Инсон хўжалик фаолиятининг кескин таъсири ландшафтларнинг 
янги агроген, гидроген, шаҳар ва қишлоқ селитеб каби бир қатор турларини вужудга 
келиши ва шаклланиб боришига сабаб бўлмоқда [2; 45-49 б.].
Геоморфологик тузилиши нисбатан мураккаб бўлган Фарғона водийсининг 
адирлар, адирорти текисликлари ва чўллар минтақасини интенсив ўзлаштирилиши 
оқибатида эрозиянинг турли кўринишдаги типлари, 
шунингдек 
тупроқ 
шўрланиши, тоғли минтақада сел, сурилма, ўпирилиш, жарланиш, текислик 
минтақаларида эса дефляция, грунт сувлари сатҳининг ҳудудий кўтарилиши ва 
бошқа нохуш экологик жараёнлар тобора кучайиб бормоқда.
Фарғона водийсининг адирлар минтақаси ландшафтларидаги нохуш экологик 
жараёнлар водий табиатини муҳофаза қилишдаги энг катта муаммолардан 
ҳисобланади. Чунки бу минтақадаги дарахт ва бута ўсимликларининг кесиб 
юборилиши, 
деҳқончиликнинг 
эса 
узоқ 
йиллар 
давомида 
экстенсив 
ривожлантирилганлиги, чорва ҳайвонларини боқишда яйловлардан нооқилона 
фойдаланилганлиги сел ва эрозия ҳодисаларининг кучли ривожланишига олиб 
келган. Бу ҳодисалар адирларда тупроқ қопламининг қалин бўлмай, базан бутунлай 
ювилиб кетишига, лёссимон ётқизиқларнинг аллақачон эрозияга берилишига сабаб 
бўлган. Адирларни қадимгидек танлаб эмас, ёппасига ўзлаштириш минтақа 
ландшафтларида экологик муҳитни салбий ўзгаришига олиб келган [2; 45-49 б.]. 
Адирларда суғоришга ишлатиладиган сувнинг бир қисми оқова сув сифатида 
оқиб кетса, бир қисми фильтрацион сув бўлиб ерга сингиб кетади. Фильтрланган 
сувлар сув ўтказмайдиган қатламга етгач, конфигурациясига мувофиқ ҳаракат 
қилади, айрим жойларда ер юзига яқинлашади. Адирлардаги бундай сизот сувлари 
минераллашган бўлиб, ёйилмаларда қайта шўрлашишни тезлаштирмоқда. 
Иккиламчи шўрхоклар эса ёйилмаларнинг юқори қисмида ҳосил бўлиб, сувда 
эрийдиган тузларнинг миқдори 1,5 – 2 фоиздан ортиқ, улар асосан сульфат, хлор 
ионларидан иборат. Янгидан ҳосил бўлган қишлоқ хўжалик майдонлари, хусусан 
пахтачилик учун яроқсиз ҳолга келмоқда. Бундай салбий хусусиятга эга бўлган 
дегредациялашган геокомплекслар тупроқ – мелиоратив ишларини амалга 
оширишни талаб этади. Аммо бу жойларда коллектор зовурларни барпо этиш, 
ерларнинг шўрини ювиш муаммонинг туб моҳиятини ҳал этмайди. Аввало 
адирларни ўзлаштиришнинг энг маъқул бўладиган қулай йўлларини топиш ва 
уларни амалга ошириш талаб этилади. Оқова сувларнинг ҳосил бўлмаслиги ва 
сувнинг фильтрация бўлишидан сақлаш учун қишлоқ хўжалик экинларини 
интенсив суғориш усулларидан фойдаланиб суғориш мақсадга мувофиқ [3; 3-92 б.] . 
Шу билан бир қаторда адирлар минтақасида вужудга келган антропоген 
ландшафтларни рекультивациялаштириш, яроқсиз географик мажмуаларни 
оптималлаштириш ва уларда геоэкологик мувозанатни тиклаш, экосистемаларнинг 
ривожланиши учун қулай шароит яратиш ва экологик жиҳатдан соғломлаштириш 
ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидандир. 



Download 5,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish