Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
55
чўл экосистемаларининг ривожланиши учун қулай шароит яратиш ва
экологик жиҳатдан соғломлаштириш;
Марказий Фарғона чўлларининг турли ландшафт типларида тадқиқотлар
олиб боришни йўлга қўйиш, бунинг учун эса махсус илмий экспедициялар ташкил
этиш;
вужудга келган ландшафт-экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан
Фарғона водийси олимларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш кабилардир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
Абдулкосимов А.А., Боймирзаев К.М. Проблемы оптимизации
экологического состояния антропогенных ландшафтов Средней Азии.// Education
and Science for Sustainable Development. International Theoretical and Practial
Conference. 6-8 april, Tashkent, Uzbekistan.-2016, 42-43 с
2.
Боймирзаев
К.М.,
Мирзаҳмедов
И.К.
Ўзлаштирилган
арид
ҳудудларнинг мелиоратив ҳолати ва уларни қулайликлаштириш // География XXI
асрда: муаммолар, ривожланиш истиқболлари. Республика илмий – амалий
конференцияси материаллари. Самарқанд, 2017 йил 121-122 бетлар.
3.
Духовный В.А. Динамика современного водохозяйственного баланса
Ферганской
долины
/
В.А.Духовный,
В.И.Соколов,
М.Г.Хорст;
под
ред.
В.А.Духовного// Сборник научных трудов. №13. Ташкент: НИЦ МКВК, 2013.
4.
Максудов А. Изменение почвенно-экологических условий Ферганской
долины под антропогенным воздействием. Ташкент. Фан. 1990. – 92 с.
ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР ТАЪСИРИДА АДИР ЛАНДШАФТЛАРИДАГИ
ЎЗГАРИШЛАР
Тўраев А.М. 2-курс магистри
Табиий ландшафтларда юз бераётган трансформацияланишлар ва эволюцион
жараёнлар аста–секин миқдорий ўзгаришлардан сифатий ўзгаришларга ўтиб, янги–
янги антропоген ландшафтларни вужудга келтирмоқда ва уларнинг барқарор
ривожланишига шарт–шароитлар яратиб бермоқда. Табиий географик жараёнлар
билан бир қаторда инсон хўжалик фаолиятининг табиатга кўрсатаётган таъсири
туфайли нафақат табиий, балки антропоген ландшафтлар ва уларнинг айрим
компонентларини ўзигина ўзгариб қолмасдан морфологик структурасида ҳам
ўзгаришлар кузатилмоқда. [1; 3-260 б.]. Мамлакатимизнинг деярли барча
минтақаларида, жумладан Фарғона водийсида ҳам табиий муҳитга антропоген
таъсир ҳамда табиий географик жараёнларнинг кучлилиги, табиий ресурслардан
самарали фойдаланиш, табиатга кўрсатилаётган таъсирнинг илмий ва амалий
жиҳатдан таҳлил қилиш, табиат бойликларини сақлаш, кўпайтириш, ҳамда
муҳофаза қилишни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Фарғона водийсининг барча табиат минтақаларига антропоген таъсирнинг
кучайиб бориши билан бир қаторда денудацион ва гравитацион кучлар, ер усти ва
ер ости сувлари ва шамоллар фаолияти билан боғлиқ табиий географик
жараёнларнинг кузатилиши билан, шунингдек ер, сув ресурсларидан нооқилона
фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив шароитига эътибор бермаслик, алмашлаб
экишни амалга оширмаслик, яйловлардан тўғри фойдаланмаслик каби ҳолатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |