Бош суяк мия асаблари Бош суяк мия асаблари мия стволида жойлашган ядросидан бошланади. (хид сезиш эшитиш, кўриш асаблариннг биринчи невронлари эса мия стволининг ташқарисида жойлшган бўлади).
Бош суяк мия асабларининг кўп қисми бир бири билан аралашиб кетган бўлади, яъни уларда сезиш ва ҳаракат асаб толалари аралашиб кетган бўлади ва улар12 жуфтликни ташкил қилади.
1-жуфтлик. Хид сезиш асаби
Хид сезиш йўли бурунинг шилимшиқ қобиғидан ингичка асаб толалари сифатида бошланади. Бу иолалар панжасимон калла суягидан ўтиб, мия асосига чиқади ва хид сезиш пиёзчасига йиғилди. Пиёзчадан эса иккинчи сезиш пиёзчасига йиғилди. Пиёзчадан эса иккинчи асосий хид сезиш йўли (тракти) бошланади. Хид сезиш тракти толалари бироз кенгайиб учбурчак хосил қилади. Сўнгра хид сезиш тракти толаларнинг кўп қисми илгаксимон бурмада марказий хид сезиш анализаторининг ядросида тугайди.
Одатда ҳар турли хидга эга бўлган моддалар ёрдамида хид сезиш қобилиятлари ўрганилади.
Хид сезиш қобилиятини йўқотиш ҳар турли бўлиши мумкин. Масалан, аносимия бўлганда-умуман хид сегмаслик, гипосимияда эса хид сезиш қобилиятининг пасайиши кузатилади. Баъзи холларда жуда кучли хид сезиш қобилиятларига эга бўлиш ҳам кузатилади, лекин бундай холатлар ёш болаларда диярли учрамайди. Яна шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, масалан киши шамоллаганада, хид сезиш қобилияти бир мунча пасаяди. Аммо бундай холат хид сезизиш трактининг шикастланиши эмас, балки бурун шилимшиқ қобиғининг бироз жарохати сабаблидир.
2-жуфтлик.Кўриш асаби.
Кўриш йўли кўз тўрпардасидан бшлнади. Кўзнинг тўр падаси жуда муракаб тузилган бўлиб , таёқча ва колбачасимон хужайралардан ташкил топган. Бу хужаралар ҳар турли ёруғли, ҳар турли рангларни қабул қиладиган ретсепторлар вазифасини ўтайди. Кўзда яна ганглиоз асаб хужайралари борки уларнинг диндитлари таёқчасимон ва колбачасимон шакилдаги хужайраарга бориб тақалади, аксонлри эса кўриш асабини ташкил этади. Кўриш асаби бош суяги оралиғига тирқиш орқали кириб мия асосини ташқи томонига ўтади, ва шу ерда кўриш асаб толалари бир бири билан чала(ярим) кесишиб хиазмани ташкил этади. Кўриш асаб толасининг ҳаммаси ҳам ички тарафдан келаётган толаларгина бир бири билан кесишади. Тўр парданинг ташқи тарафидан келаётган толалар кешисмайди ўз тарафида қолади.
Бир бири билан кесишган кўриш толалари бир тутам асаб йўлларини ташкил этади. Ва йўлни кўриш таркти деб юритилади. Шундай қилиб кўриш тарктининг ҳар бир томонидан бир турдаги асаб толалари ўтади. Масалан чоп томонлаги кўриш тарктидан иккала кўзнинг ўнг тарафдаги тўр пардадан келаётган асаб толалари ўтади.
Кўриш тракти асаб толаларининг кўпроқ қисми ташқи бўғимли аъзоларга, камроқ қисми эса кўриш дўнглигига йўналган бўлади. Ташқи бўғимли аъзолар хужайрлаидан кўриш йўллари бош мия пўстлоғига йўналади.
Кўриш йўллари пўстлоғининг гардан тарафидаги марказий кўриш анализатори ядросига етиб боради. Ва шу ерда тўхтайди. Болаларнинг кўриш қобилиятларини махсус жадваллар ёрдамида текширилади. Расмларни сезиш қобилияти эса ҳар турли рангдаги суратлар-расмлар тўплами билан текширилади. Кўриш йўллари ҳар қандай қисмида кўриш толалари шишастланши содир бўлиши мумкин (ҳар бири билан кесишган ёки ундан олдин)
3-жуфт. Кўзни ҳаракатлантириш асаби
4-жуфтлик. Ғалтаксимон асаб
5-жуфтлик. Бурувчи асаб
Учала асаблар кўз соқасини ҳаракатлантирувчи асаблар хисобланади. Улар орқали кўз соққаси мушакларини ҳаркатлантирувчи импулслар ўтиб туради. Бу асаблар шикастланса, кўз соққаси ҳаракати бузилади.. ғилайлик содир бўлиши мумкин.
Яна шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, 3-жуфтлик шикастланса кўз қорачиғининг баробарлиги, кўзнинг юқворги қавоғи пастга тушиб қолиш ҳам мумкин.
5-жуфтлик учламчи асаб. Бу асаблар мия пўстлоғидан (юз) афт башара сиртига уч шохча шаклида чиқади яъни кўз, юз, пастки жағ шохлари. Кўз, юз шохлари сезгирлик шохлари бўлиб юзнинг юқориги қисмидаги тери буруннинг шилимшиқ қобиғи, кўз қовоқлари кўз соққаси, юқориги орадан милк ва тишларнинг рефлекслик фаолиятга ундаб туради. Толарнинг бири қисми бош мия қобиғига етиб боради.
Учламчи асабнинг учинчи шохи аралаш тартибдаги толалардан иборат. Унинг сезгир толалари юз терисини пастки қатламларини, тилнинг олд томоинидан учдан икки қисмини, оғизнинг шилимшиқ қобиғини пастки жағдаги тиш ва милкларни рефлексини фаолиятга ундаб туради.
Бу шохнинг ҳаракатлантириш толалари чайнаш мускулларига етиб боради.
Учламчи асаб фаолиятидаги семпатикасабнинг ҳам хиссаси каттадир (семпатик асаб системаси нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, қон айлниш просесларини идора қилиб туради.)
Учламчи асабнинг чет шохлари шикастланса юз териси сезгирлиги бузилади. Баъзида асаб яллиғланиши сабабли турли оғриқлар бўлиши мумкин (учламчи асаб неврологиясида)
Ҳаракат толаларининг бузилишидан чайнаш мушакларининг фалажлиги бўлиши мумкин, натижада пастки жағлар ҳаркатлари кескин сусаяди., овқатни чайнвш қийинлашади.
7-жуфтлик юз ҳаракати
Асаб юздаги барча мимик (имо-ишора) мушакларига йўналаган бўлади.. юз асабининг бир томонлама шикастланиши, одатда шамоллаш оқибатида, асаб фалажлигига сабабчи бўлади. Бундай ҳолатларда кўпинча соғлом тарафга нисбатан қошнинг бироз пастга тушиши, кўз тирқишининг кенгайиши, қовоқлар тўла ёпилмаслиги, бурин лб атрофидаги ажинларнинг текисланиб қолиши, оғиз бурчаги осилиб қолиши, юздаги аъзоларнинг баравар ҳаракатлана олмаслиги. Қошни буролмаслик “у” ҳарфини ифодалай олмаслик ва ҳ.к. нуқсонлар яққол билинади. Юзнинг шикастланган томонини увишиб қолиши ва оғриқ бериши ҳам кузатилади. Юз асаблари таркибига инреторлик ва маза сезиш толалари борлиги сабабли, сўлак ажралиши ва таомлар мазасини сезиш каби просеслар ҳам бузилади. Маза сезиш фаолиятида учламчи асаб толаларининг ҳам ҳиссаси катта.
8-жуфтлк Эшириш асаби
Бу асаб ички қулоқдан икки шохча сифатида бошланади. Биринчи шохча асосий эшитиш асаби хисобланиб, қулоқнинг товуш қабул қиладиган марказида сипиралсимон асаб бўғимидан чиқади.
Сипиляр симон бўғимнинг биноляр хужайраларидан чиққан икки ўсимтанинг бир группаси (ташқиси) кортилив азосининг жундор хужайралари томон йўналган бўлади. Иккинчи группаси эса эшитиш асабларни ташкил қилади. Эшитиш шохчасининг иккинчи шохчасини вестибуляр асаб деб ҳар юритилади. Бу шохча ички қулоқнинг учта суякли канал ва икки тўрвачаларадан иборат бўлган вестибуляр апаратдан чиқади. Каналлар ичида махсус суюқлик-эндолимфа доимо айланиб туради. Эндолимфа таркибида эса отолит деб аталувчи майда охактошлар сузиб юради. Тўрвалар ва каналларнинг икки сирти жуда сезгир асаб учлари билан қопланган бўлади. Бу бўғимнинг узунчоқ ўсимтлари вестибуляр асаб шохчасини ташкил этади. Эшитиш ва вестибуляр шохлар ички қулоқдан чиқиб бирлашадилар ва бир бутун эшитиш асбини, яъни сакккизинчси жуфтликни ташкил этади. Ушбу асаблар узунчоқ мия бўшлиғидаги ядрога кириб. Яна иккига ажралган холда ўз йўналишларини давом эттиради. Энди бу йўлни эшитиш йўли деб юритилади. Кўприк ёнида бир қисим толалар бир бири билан кесишб бошқа томонга ўтадилар. Эшитиш йўлининг худди шу тарафига баъзи бир ядровий тузилмалар невроларини ўз таркибига киритиб ўз тарафидан ўтади. Эшитиш йўлнинг ҳудди шшу қисмини ён халқа деб юритилади. Ва бу қисм тўрт дўнглик қисмининг орт дўнглиги ва икки бўғимли танада тўхтайди.
Бир бюири юилан кесишдаган эшитиш йўли ҳам шу ерга етиб келади. Ичк бўлимли танадан эшитиш йўлининг учинчи қисми бошланиб, ички тўрва орқали ўтиб, эшитиш нализаторининг марказий ядросигача боради.
Эшитиш асаблари ва унинг ядроси бир томнлама шикастлангнда ўша томонда қулоқнинг карлиги кучая боради.
Эштиш йўллари ва пўстлоқ эшитиш зонаси бир томонлама шикастланганда, эшитиш қобилиятининг бузилиши унчалик сезилмайди. Фақат тескари тарафдаги қулоқнинг эшитиш қобилияти бироз пасаяди. Эшитиш зонасининг иккала тарафидан шикастланиш рўй бергандагина пўстлоқ карлиги содир бўлиши мумкин.
Скарлов бўғимидан бошланган вистибуляр асаб эштиш шохчаси билан биргаликда узунқоқ мия оралиғидаги бурчакли ядррога етиб келади. Бурчакли ядро таркибини Дегерс ён ядроси, Бехтерев юқори ядроси ва ички ядролар ташкил этади. Ўтказгичлар бурчакли ядродан мияча чувалчангига, белбўсаға толалари ва орт узунчоқ тутамли толалар орқали орқа мияга етиб боради. Орт узунчоқ тутамлар орқали ўрта мия кўз ҳаракати ядроси билан боғланади кўриш дўнглиги билан ҳам боғланган бўлади.
Вистибуляр апарат, вистибулфр асаб ва унинг ядроси шикастланса мувозанатни йўқотиш, бош айланиш, кўнгил айнаш, вайд қилиш каби нуқсонлар пайдо бўлади.
9-жуфтлик. Тил томоқ асаби.
Биз асаб ўз таркибига кўра сезиш, ҳаракат ҳамда сенрептор толалрдан иборат тил томоқ асаби узунчоқ миянинг тўрт ядросидан бошланади.. баъзи ядролари дайди асаб билан умумийдир. Бу жуфтлик 10-жуфтлик (дайди асаб) билан ҳамоханг боғланган. Тил томоқ асаби, тилнинг орт томонидаги учдан бир қисмини ва танглайни маза ва тамни ўта сезувчи толалари билан қопланган бўлади, ҳамда ўрта қулоқ ва томоқни дайди асб билан бирга уларнинг ўз функцияларини бажариб туриши учун доим ундаб туради. Бу асабнинг ҳаракат толалари дайди асаб шохлари билан билан бирга томоқ мушакларини ҳаракатга солиб туради. Секретор тлалар эса қулоқ атрофидаги сўлак безларини ишга солиб туради. Тил томоқ асаби шикастланганда маза там сезишни ёмонлашуви томоқ атрофида сезишни йўқолиши, томоқ мушакларини тортишиб қолиши, баъзи холларда эса сулак ажралишини бузилиши каби нуқсонлар пайдо бўлади.
10-жуфтлик. Дайди асаб.
Дайди асаб узунчоқ мия ядроларидан бошланади. Баъзи ядролар 9-жуфтлик билан умумийдир. Дайди асаб сезиш ҳаркат ва сенсорликка доир муҳим ва мураккаб функцияни бажаради. Масалан томоқ мушаклари, юмшоқ танглай, томоқ товуш бўғимлари мушуклрини ҳаракат ва сезиш толалари билан таъминлаб туради.
Бошқа асаблардан фарқли равишда, дайди асаб бош суякдан жуда узоқлши, трхия, бронхлар, ўпка юрак, ошқозон ичак йўллари ва бошқа ички аъзоларнинг ҳамда томирларни ишга солиб туради. Бора бора унинг толалари вегитатив иннервацияга фаол қатнашиб, алхида парасимпатик система ҳосил қилади.
Дайди асб функцияси бузилганда ютина олмаслик овоз ўзгариши. Юрак қон томирлар ва нафас олиш тизимида кескин нуқсонлар пайдо бўлади.
Дайди асб функцияси бутунлай тўхтаб қолса юрак ва нафас олиш фаолиятида фалажлик рўй беради. Бу эса ўлимга олиб келади.
11-жуфтлк. Қўшимча асаб.
Ҳаракат асаби хисобланиб, унинг ядролари орқа мия ва узунчоқ мияда жойлашган.
Бу асаб толалари бўзйин мускуллари, елка атрофини меъёрий ҳаркатга солиб туради. Шу сабабли бош ни уёқ-буёққа буриш мукин.
Қўшимча асаб шикастланса юқорида кўриб ўтилган азлар фаолиятининг қобилияти йўқолиб фалажлик кучаяди. Натижада баошни буриш қийинлашади., елка заифлашиб бўшашиб қолади. Кучли қўзғалган бу асаб бўйин мушакларини тортишиши, бошни бир ёққа қийшайиб қолиши каби нуқсонарга сабаб бўлади.
12-жуфтлик. Тил ости асаби
Тилнинг ҳаракат асаби хисобланиб, унинг толалари ромбсимон чуқурчадаги ядрдан бошланади. Бу толалар тил мушакларининг ҳаракатга солиб иложи борича эгилувчан ва ҳаракатчан бўлишлигини таъминлаб туради. Тил ости асаб шикастланса тил мушаклари заифлашиб сўзлаш, овқат ейиш каби фаолият қийинлашади. Бундай холларда сўзлар ноаниқ ва тушунарсиз ифодаланади. Бу асаб икки томонлама шикастласа нутқ йўқолиши мумкин.
Баъзи холларда 9-10 ва 12- жуфтликлар шикастланганда бульвар фалажлиги деб юритиладиган нутқ бузилиши кузатилади. Бундай холларда узунчоқ мия ядроси ёки ядродан чиқаётган оёқчалар ёки асаблар шикастланади. Натижада тил фаоллаги, нутқнинг жуда қийинлги ютимнинг бузилиши, овознинг бузилиши каби нуқсонлар яққол билинади.