Орқа мия Орқа мия умуртқа суяги каналаида жойлашаган бўлиб, йўғонлиги бармоқдек оқ тизимча шаклида бўлади. Унинг узунлиги аёлларда 41-42 см, эркакларда эса 45 смгача етади. Лекин унинг йўғонлиги бир текис эмас, бўйин ва бел атрофларида йўғонроқ бўлади. Чунки худди зоналардан мураккаб ҳаракатлар бажарувчи асаблар тарқалади.
Орқа миянинг олд ва орт сирларида бўйламасига тизилган чуқурчалар бўлиб, алохида-алохида сегмент симон шакилга эга. Ҳар бир сегментан бир жуфт ҳаракат ва бир жуфт сезги асаблари чиқади. Бўйин зонасидан 8 жуфт кўкрак қафасидан-12, бел атрофидан-5, думғаза атрофидан-5, дум суяги атрофидн эса-1жуфт орқа мия асаб илдзлари чиқади. Ҳаракат ва сезиш илдизлари орқа миядан чиқиб бирга умуртқалар орасидаги тешик орқали ўтиб, орқа мия асабий тугунчасини (ганглия) ташкил этади. Олд ва орт илдизлар умуртқалараро тешик орқали чиқиб бир-бирига чирмашаиб асаб тутамларини хосил қилади. (масалан бўйин, елка, бел, думғаза асаб тутамлари). Бу тутамлардан перефирек асаб толалари чиқиб, умуртқа мушуакларини нормал фаолият кўрсатишига ундаб туради. Масалан, бўйин-елки асаб тутамларидан қўл мушакларини нормал фаолият кўрсатишига ундовчи тирсак асаби, таралувчи, ўрта асаблар тарқалади. Бел-думғаза асаблар тутамидан эса оёқ мушакларини фаолиятини бир меёрга солиб турувчи тизза ва қуймич асаблари тарқалади.
Орқа мияни кўндаланг кесими унинг тузилиши яққол кўринади. Масалан, кесимда орқа миянинг кулранг ва оқ моддалардан иборатлиги, лотинча “Н” ҳарфисимон шакилдалиги ва кесим марказидан канал (тирқиш) борлиги кўриниб туради. Оқ модданинг дўмюоқ жойларини орқа мия шохлари деб юритилади. Олд томондаги дўмбоқликлар калтароқ ва кенгроқ бўлиб, уларнинг орқа мия олд шохлари орқа томондагилари эса (бироз чуқурроқ) орт шохлари, ён тарафдагиларини ён шохлари деб юритилади. Орт шохлар тепаси алохида хужайра ва толалардан иборат бўлиб жилатинли. Ролланда моддаси билан қопланган. Бу жойга бел зонаси, ён атрофида эса лиссауэра зонаси жойлашган.
Орт шохга орт сезиш илдизлари киради.идаги чиққан олд ҳаракат илдизлар эса олд мушакларга юналган бўлади. Ён тараф шохларида вегетатив асаб системасининг ядролари жойлашган бўлади.
Орқа мия оқ моддалари - ўраб олган бўлиб бир тутам мимилли толаларни ташкил қилади ва тутамини “даста” устунлар деб юритилади. Масалан: олд шох оралиғида олд устун олд шох ораларида- орт устун олд ва орд шох ораларида ён устунлар жойлашган бўлади ушбу устунлар орқали орқа мияни бош мия билан боғлаб турувчи йўллар ўтади. Бу йўллар пастдан юқорига қараб марказга интилма йўл. (Афферент) ва юқоридан пастга йўналлган (Эфферент) марказдан қочма йўллардир. Марказдан интилувчи йўллар орт ва ён устунлар орқали ўтиб ташқи сезгирлик эгилувчанликлоарини бош мияга етказиб турса Эфферент йўллар-ҳаракат импульсларини олд ва ён усуллар орқа мия бош миядан орқа мияга еткариб туради.
Орқа миянинг мураккаб рефлекторлик фаолиятини шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин. Кулранг модда функцияси ва импульсларини ўтказиб туриш функцияси. Кулранг модда функцияси сезги импулсларини орқа мия ҳаракат рефлекторига ўтказиб туришдан иборат. Масалан ташқи мухит таъсири (Иссиқ, совуқ ва ҳараорат) аввало тери остидаги сезги рецепторлар охиридан сезгир асаблар орқали умуртқа бўғимигача сўнгра орт илдизлар орқали орқа мининг олд шохига ўтказади.ю кейин эса сезги импулслари олд шохга тўппа тўғри юни ички нейрон орқали ўтказилади. Сезги импулслари келиши биланоқ ҳаракат импульслари пайдо бошлади. Ҳаракат импульслари эса ҳаракат илдизлари ва асаблари орқали мушаклар томон юналади. Ўз набатида мушаклар эса қисқариб қандайдир хракат содир этади. Ушбу одиймисолда мустақл равишда орқа миянинг автоматик фаолиятини кутамиз.
Рефлекторлик жараёнининг иккинчи қисми орқа миянинг бўғимлар ва мускуллардан келаётган сезги импульсларини бош мияга афферент йўллар билан ўтказиб туришидаги фаолиятига таълуқлидир. Масалан: бош мия бўлмачаси баданнинг ташқи ва тасирларидаги холати хақидаги сегналларни қабул қилади. Ўз навбатида мия пўстлоғи ҳаракат ретцепторлари ва мушакларга эфферент йўллар орқали жавоб тариқасида импульслар керакли ва зарур ҳаракатлар бўлишини сўзлаб туради.
Кулранг модда бўйлаб орқа миянинг бир неча муҳим вегетарив марказлари жойлашаган масалан юқориги бутун сегменларида, кўкрак-қурсоқ тўсиғи (кўкрак ва қорин бўшлиғи орасидаги диагфрамма) фаолиятини созлаб турувчи марказ жойлашган.
8-сегментда эса кўз қорачиҳини кенгайтирувчи марказ жойлашган. Пастки бўлимда (бел, думғаза бўлими) қовуқ ва тўғри ичак ҳамда жинсий азолар фаоииятини созлаб турувчи вегетатив марказлар жойлашаган.
Орқа мия паталогияси. Орқа мия шикастланса (яллиғланиш жараохатланиш ва ҳ.к) ҳар турли бўғимлар кузатилади. Масалан: олд шохлар ҳаракат хужайралари шикастланганда лангор шалпайган холдаги фалажлик яни мушаклар мадорсиз пайларда рефлексларни йўқолиши тнатижада мушакларнинг ўз қобилиятларини бутунлай йўқотиши кузатилади. Кўпинча бундай касаллик болалардаги полиомит касаллиги деб юритилади. Ҳаркат йўллари шикастлаганда эса (перамидал йўллар) спастик фалажлик кузатилади. Бундай фалажлик худди марказий фалажликдаги мушаклар ва пайлар қувати ҳамда колиядан ошганлиги билан ҳаракатерланади. Буйин атрофидаги вегетатив марказларнинг шикаштланиши диагфрамма фалажлигига сабабчи бўлиш мумкин. Бундай холларда нафас олишнинг оғирлашуви, кўз соққасини орқага тортиб кэтиши (энофтальм) кўз ергизини торайиши каби бўлимлар бўлиши мумкин.
Бел думғаза зонасида вегетатив марказлар шикасланса қовуқ тўғри ичак ва инсий аъзолар фаолитининг бузилишига сабабчи бўлади. Бундай холатларга сейдик ушламаслик ёки сейдикнинг кеч келиши ахлат келиши қийинлашуви, жинсий кучсизлик каби бузилишлар кузатилади.