Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet58/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Ички тормозланиш. Ички тормозланиш худди шартли рефлексга ўхшаб, одам туғилганида бўлмай, балки тарбияланиш, билим олиш, ҳунар ўрганиш ва ташқи муҳит шароитига мослашиш натижасида пайдо бўлади. Шунинг учум ички тормозланиш худди шартли рефлексдек шартли тормозланиш деб ҳам юритилади.
(Шартли) тормозланишнинг бир неча тури бўлиб, улардан кундалик ҳаётда тез-тез содир бўлиб турадиган қуйидаги турлари мавжуд.
Сўнувчи тормозланиш. Маълумки, билдира олиш, касб эгаллаш, ҳунар ўрганиш учун одам маълум вақт давомида ўқийди, ўрганган билимини мустаҳкамлаш учун бир неча марта такрорлайди. Бунинг натижасида ўзлаштирган билимга, касбга, ҳунарга таалуқли шартли рефлекс пайдо бўлади. Шартли рефлекс пайдо бўлиши одам мазкур билими, касби ва ҳунарни мукаммал эгаллаганлигини кўрсатади. Агар одам эгаллаган билими, касби, ҳунарини узоқ вақт давомида такрорлаб турмаса, унинг эсидан чиқади, ҳосил бўлган шартли рефлекс Жумладан, мактабларда, ўқув юртларида ҳар 45 минутлик дарсдан кейин 5 - 10 минутлик танаффус вақтида синф хонасини шамоллатиш, синф хонасида ўтирмасдан мактаб ҳовлисига чиқиб юриш, бадантарбия машғулотлари ўтказиш, ҳар хил ҳаракатли спорт ўйинлари билан шуғулланиш керак. Бундан ташқари, дарс вақтида баъзи ўқувчиларда миянинг чарчаш ҳолатлари юзага келганда улар ўринларидан туриб, 1 - 2 минут давомида ўқитувчи раҳбарлигида нафас олдирувчи гимнастика машғулотларни ўтказадилар. Бунинг натижасида уларнинг ақлий иш бажариш қобилияти тикланади, мия ҳужайраларида содир бўлган тормозланиш қўзғалиш билан алмашинади. Уй вазифасини бажариш вақтида ҳам юқорида кўрсатилган қоидаларга амал қилиш зарур.

  • Ишлари ҳаракатланиш билан боғлиқ бўлмаган касб эгалари (ҳисобчилар, тикувчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, ёзувчилар ва бошқалар) 1 - 1,5 соат ишлагандан кейин 2-3 минут ҳаракатли бадантарбия машқларини бажаришлари лозим. Бундан ташқари, улар ишдан кейин 1-2 соат жисмоний машқлар бажаришлари, ҳар куни 1 км пиёда юришлари керак. Бу гигиена чора-тадбирлари ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар, ўқувчилар, талабалар ва бошқа касб эгалари иш қобилиятининг яхши бўлишига, миянинг зўриқиш натижасида вужудга келадиган невроз касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.

Жисмоний меҳнат тананинг скелет мускуллари, пайлари, бўғимлари, орқа ва бош миянинг нерв ҳужайралари тўпламидан ташкил топган ҳаракат марказлари иштирокида бажарилади. Дарсликнинг «Таянч-ҳаракатланиш системаси» мавзусида айтилганидек, одам танасида 600 га яқин скелет мускуллари бор.
Бош мия пўстлоғининг тепа қисмида ҳар қайси мускул гуруҳининг ишини бошқарувчи нерв марказлари жойлашган. Маълум бир жисмоний меҳнат бажарилган вақтда шу ишни бажаришга тааллуқли мускул гуруҳлари қисқариб-бўшашади, уларнинг ишини бошқарувчи нерв марказлари қўзғалади. Мураккаб ҳаракатлар билан боғлиқ жисмоний ишларни, спорт машқларини бажарган вақтда бир неча мускул гуруҳлари иштирок этади ва уларнинг миядаги нерв марказлари қўзғалади. Бу мураккаб ҳаракатлар бир неча кун, ой давомида мунтазам такрорлаб турилганда, бу ҳаракатларда иштирок этувчи мускуллар бош мия пўстлоғидаги бир неча нерв марказлари бир вақтда қўзғалиши, улар ўртасида вақтинча боғланиш ёки ҳаракатлантирувчи шартли рефлекслар ҳосил бўлишига олиб келади. Бу эса энг мураккаб ҳаракатлар ҳам тез, осон, силлиқ бажарилишига имкон беради. Бундан одамда ҳаракатланишнинг динамик стереотипии вужудга келганлигини кўриш мумкин.
Чизмачилар, наққошлар, меъморлар, ғишт терувчилар, шофёрлар, малакали спортчилар, раққосалар, мусиқачилар ва бошқа ҳунар эгаларида узоқ муддат давомида такрор-такрор машқ қилиш натижасида ҳаракат шартли рефлекслари (ҳаракатланишнинг динамик стереотипи) ҳосил бўлганлиги сабабли уларнинг ҳаракати силлиқ бўлади, тез бажарилади, ишлари унумли ва сифатли бўлади. Бундай натижага эришиш учун одам ўзи танлаган касбга тааллуқли ҳаракат машғулотларини эринмасдан, мунтазам равишда узоқ вақт давомида бажара бориши керак. Албатта, ёшлар жисмоний меҳнат, спорт машқларини бажаришда устозлари маслаҳатига кўра, кун тартибига, меҳнат ҳавфсизлиги қоидаларига, ёшига, организмининг жисмоний ривожланганлигига, саломатлиги кабиларга эътибор бериши зарур.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish