Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet55/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Шартсиз рефлекслар. Шартсиз рефлекслар ҳосил бўлишида марказий нерв системасининг пастки қисмлари, яъни орқа, узунчоқ, ўрта, оралиқ миядаги нерв марказлари иштирок этади. Шартсиз рефлекслар туғмадир, чунки уларнинг нерв йўллари бола туғилган вақтда ҳам бўлади. Бу рефлекслар одам организмидаги муҳим ҳаётий жараёнларни таъминлашга қаратилган. Масалан, овқатни чайнаш (боланинг эмиши), ютишли, хазм қилиш, нафас ва сийдик ажратиш, нафас олиш, қон айланиши ва ҳоказолар. Шартсиз рефлекслар доимий, яъни улар одамнинг хаёти давомида ўзгармайди (йўқолмайди). Уларнинг сони ва -тури барча кишиларда деярли бир хил. Бу рефлекслар наслдан-наслга ўтади.
Шартли рефлекслар. Шартли рефлексларнинг маркази бош мия ярим шарлари пўстлоғида жойлашган. Бу рефлекслар бола туғилган вақтда бўлмайди, улар одамнинг хаёти давомида ҳосил бўлади. Шартли рефлексларнинг нерв йўллари ҳам бола туғилган вақтда бўлмай, кейинчалик тарбия, билим олиш, ҳунар ўрганиш ва бошқа ҳаётий тажрибалар асосида ҳосил бўлади. Бу нерв йўллари доимий эмас, балки вақтинчаликдир, яъни муайян рефлекс узоқ вақт такрорланмаса, унинг вақтинчалик пайдо бўлган нерв йўллари йўқолади ва шартли рефлекс сўнади. Шартли рефлекслар шартсиз рефлекслар асосида ҳосил бўлади. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун олдин шартли таъсирловчи, унинг кетидан шартсиз таъсирловчи таъсир этиши керак. Масалан, итда сўлак ажралишига шартли рефлекс ҳосил қилиш учун олдин шартли таъсирловчи сифатида электр лампаси ёқилиб ёки қўнғироқ чалиниб, унинг кетидан шартсиз таъсирловчи сифатида овқат берилади. Бу тажриба бир неча марта такрорланиши натижасида миянинг овқатланиш маркази билан кўриш ёки эшитиш маркази ўртасида вақтинча боғланиш ҳосил бўлади. Натижада электр лампаси ёниши ёки қўнғироқ чалиниши биланоқ (овқат берилмаса ҳам) итда сўлак ажрала бошлайди, яъни лампа ёруғига ёки қўнғироқ товушига сўлак ажратувчи шартли рефлекс ҳосил бўлади.
"Одамда турли овқатларнинг таъмига шартли рефлекслар ҳосил бўлади. Ихтиёрий қилинган лаззатли овқат миянинг овқатланиш марказини қўзғатади. Шу вақтда овқатнинг ранги, кўриниши, ҳиди миянинг овқатланиш, кўриш, ҳид билиш марказларининг бир вақтда қўзғалиши улар ўртасида вақтинча боғланиш йўлини ҳосил қилади. Маълум вақт ўтгандан кейин, одам шу овқатни кўрса, ҳидини сезса, ҳатто номини эшитса (истеъмол қилмаса ҳам), унинг оғзида сўлак ажралади. Бу ана шу овқатга нисбатан шартли рефлекс ҳосил бўлганлигини кўрсатади. Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, шартли рефлекс ҳаётий тажриба асосида ҳосил болади, яъни истеъмол қилинган овқатнинг таъми, ҳиди, кўринишига нисбатан одамда шартли рефлекс ҳосил бўлди. Ҳаётий тажриба натижасида шартли рефлекслар ҳосил бўлишини қуйидаги мисолларда ҳам яққол кўриш мумкин.
Мактабга бормаган ёш бола қўнғироқ нима учун чалинишини билмайди. Мактабга борган кунидан бошлаб ўқитувчилар қўнғироқни дарсга кириш ва чиқиш учун чалинишини тушунтирганларидан кейин болада қўнғироққа нисбатан ҳаракат рефлекслари пайдо бўлади, яъни дарсга киришга қўнғироқ чалинганда у синфга томон юради, дарсдан чиқишга қўнғироқ чалинганда у китоб-дафтарини йиғиштириб, ташқарига чиқишга ҳаракат қилади.
Шаҳар кўчаларида юрмаган одам светофорнинг яшил ёки қизил чироқлари маъносини билмайди, чунки унда бу ҳақда ҳаётий тажриба йўқ. Унга кўча қоидаси тушунтирилгандан кейин ёки бошқа одамларнинг кўчадаги ҳарактини кўриб тажриба орттиргач, у кўча қоидасига амал қилади, яъни унда светофорнинг яшил чироғига нисбатан ҳаракатланиш шартли рефлекси пайдо бўлиб, у кўчани кесиб ўтади. Қизил чироққа нисбатан эса унда ҳаракатланиш шартли рефлексининг тормозланиши пайдо бўлиб, у тўхтаб туради.
Рефлексларнинг турлари. Рефлекслар юзага келиш сабабларига, аҳамиятига ва бошқа хусусиятларига кўра бир неча хил бўлади.

  1. Биологик аҳамиятига кўра шартсиз ва шартли рефлексларнинг иккаласи ҳам қуйидаги турларга бўлинади:

овқатланиш рефлекслари - организмни овқат билан таъминлашга қаратилган;
ҳимояланиш рефлекслари - организмни ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимоя қилишга қаратилган;
мўлжал олиш рефлекси нотаниш жойларга бориб қолганда турган жойни, йўлни аниқлашга қаратилган;
жинсий рефлекслар - насл қолдиришга қаратилган.

  1. Рефлекслар натижасига кўра мусбат ва манфлй бўлади: мусбат рефлекслар маълум бир ишни бажаришга қаратилади. Масалан, юриш, югуриш, овқатланиш, ўқиш, ёзиш, гапириш, шер ёки ашула айтиш ва ҳоказо. Светофорнинг яшил чироғида одам ҳаракат қилиб кўчани кесиб ўтади, ўқитувчи ўтган дарсни сўраганда, ўқувчи ўрнидан туриб жавоб беради;

манфий рефлекслар одам ҳаракатини, бажараётган ишини маълум вақт тўхтатишга (тормозлашга) қаратилган Масалан, светофорнинг қизил чироғи ёнганда одам ҳаракатдан тўхтаб, то яшил чироғи ёнгунча кутиб туради. Ўқитувчи дарс мавзусини тушунтираётган вақтда ўқувчилар товуш чиқармасдан, қимирламасдан диққат билан тинглайдилар.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, одамнинг кундалик ҳаётида мусбат ва манфий рефлексларнинг иккаласи ҳам зарур.

  1. Биринчи ва иккинчи сигнал системасининг шартли рефлекслари. Биринчи сигнал системасига кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, овқатнинг таъмини билиш, оғриқ сезиш каби органлари киради. Булар одамда ва юқори табақали ҳайвонларда деярли ўхшаш.

Ташқи ва ички таъсирловчилар мия шу сезги органларига таъсир қилиши натижасида фасл бўлган шартли рефлекслар биринчи сигнал системасининг шартли рефлекслари деб хисобланади. Масалан, светофорнинг яшил ва қизил чироғи, қўнғироқ тоуши, ҳид кабиларга шартли рефлекслар ҳосил бўлиши шулар жумласидандир.
Одамнинг юксак ҳайвонлардан асосий фарқи унда оғзаки ва ёзма нутқнинг
жуфтлигидир. Шунинг учун ҳам оғзаки ва ёзма нутқнинг маъносига қараб унда ҳар хил шартли рефлекслар ҳосил бўлади. Оғзаки нутқ бош мия пўстлоғидаги

  • эшитиш марказига таъсир кўрсатади. Ёзма нутқ мия пўстлоғидаги кўриш марказига сир кўрсатади. Масалан, ўқувчи ўқитувчи гапириб тушинтирган мавзуни сезги аъзолари орқали қабул қилиб ўзлаштиради ва сўралганда айтиб беради ёки олган билимини амалда қўллайди. Ўқувчи бирор мураккаб машғулотни китобдан ўқиб ўзлаштиради ва мия амалда бажаради.


Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish