Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet67/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Ўқув жараёнини
амалга ошириш технологияси

Метод: Ақлий ҳужум, фронтал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш, кичик-маъруза.
Шакл: Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлаш
Воситалар(техник ва дидактик): Маъруза матни, слайдлар, топшириқлар, тест саволлари, видеопроектор, флипчарт қоғозлар, маркер, елим, скотч, флипчарт доскаси, технологик ҳарита
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоб, кузатиш, ўз-ўзини назорат қилиш
Баҳолаш: Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш

Кутиладиган
натижа

Тингловчилар сезги органлари фаолияти, уларнинг бузилиши ҳақидаги билимларга таянган холда нерв системаси касалликларининг бола организми фаолиятига салбий таъсири ва оқибатларини аниқлайдилар.

Маъруза режаси

  1. Марказий асаб системаси функцияларининг асосий бузлишлари.

  2. Ҳаракат функциясининг бузилиши.

  3. Кўриш функциясининг бузилишлари ва сабаблари.

  4. Эшитиш функциясининг бузилишлари.



5-Мавзу. Сезги органлари уларнинг тузилиши, фаолияти. Нерв системаси касалликлари
Режа:

  1. Марказий асаб системаси функцияларининг асосий бузлишлари.

  2. Ҳаракат функциясининг бузилиши.

  3. Кўриш функциясининг бузилишлари ва сабаблари.

  4. Эшитиш функциясининг бузилишлари

Ҳаракат функциясининг бузилиши аксарият холларда асаб системасининнг бузилиши оқибатида орқа мия ҳамда бош мия бўлмаларидаги бузилишлр сабабли содир бўлади. Ҳаракатланишинингн бузилиши унинг ноаниқ бўлиши одатда худди шу функцияни бажариб турувчи марказ ва асаб йўлларининг органиник шкастланишидан келиб чиқади. Функционал ҳаракатланшнинг бузилиш тутқаноқли фалажликда ҳам учраб туради. Камдан-кам холларда майиб бўлган оёқ қўл суякларига умуртқанинг жуда заиф ва анотомик нотўғри (аномал) ривожланганлиги натижасида ҳам ҳаракатланишни ўзигача бўлиши кузатилади. Баъзи холларда эса, мушак системаларининг касалланаши оқибатида ҳаракатланишни ғалати табийлиги билинади.


Ҳаракатланиш системасида мия пўстлоғининг пешона қисмида жойлашган ҳаракат анализатори асосий звено ҳисобланади. Бу анализатор кинесетик хужайралардан иборат бўлиб. Пирамидал йўл орқали пўстлоқ олди тузилмалри ўрта мия, мияча, орқа мия билан боғланган бундай боғлиқлик зарур ҳаракатни аниқ охиста ва маромли ўтишига омил бўлади. Мураккаб ҳаракатлар содир этилаётганда ҳаракат аниқлигини кўриш ва эшитиш анализаторлари назорат қилиб туради.
Умуман ҳаракатлар икки хил-ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлади. Эркин ҳаракат инсонда ва жониворларда мия пўстлоғининг ҳаракат маркази орқали вужудга келса ихтиёрсиз ҳаракат стволли бузилишлар ва рқа мия орқали автоматик тарзда хосил бўлади. Кўп холларда катта ёшдагилар ёки ёш болалардаги ҳаракатлар бузиилишлари фалажлик ёки парез оқибатларида содир бўлади. Фалажликда инсон аъзолрида масалан, қўл оёқ ҳаракатларини бўлмаслиги парезда эса ҳаракат функциялари бирмунча заиф кечиши билан характерлнади. Инфекцион касаллик, қаттиқ шикастланиши, модда алмашинувининг кескин бузилиши кабаи сабаблар асаб йўллари ва маркази фаолиятини бузилишига, қон томир системси эса ушбу зоналарда нормал қон алмашинув функциясини бажаролмай қолши фалажлик холатига сабабчи бўлади.
Инсон организмининг қайси қисмида фалажлик пайдо бўлишига қараб марказий ёки ташқи фалажлик деб фарқланади. Яна шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимкимарказий ки перферик ҳаракат невронининг қайси бири шикастланганлгига кўра шифокор-мутахасислар қўядилар. Чунки ҳар иккала неворн шикастланганда ҳар бирининг ўзига хос клиник хусусиятлари бўлади.
Масалан марказий фалажликда мушакларининг кучайиши, пайлар рефлексини юқори даражада активлиги, хатто Бабинский, Рассолимо рефлексларини патологик кўриниши ҳам учраб туради.
Қўл-оёқ мушакларининг озиши кузтилмайди шол бўлиб қолган оёқ қўллари бироз тўлишгандек туюлади (ҳаракатсизлик ва қон айланишнинг бузилганлганлиги туфайли)
Переферек фалажликда эса аксинча, мушакларнинг заифлашиши, пайлар рефлексининг йўқолиши, мушакларнинг кескин озиши кузатилади. Болалардаги фалажлик перефирек неврон шкастланишининг бир тури хисобланади. Агар марказий невроннинг алоҳида ўзигана шикастланса, бундай фалажликда марказий фалажлининг ҳама хусусиятлари намоён бўлади. Шундай аломатлар ярим фалажлик яъни парезда ҳам учраб туради.
Фалажлик ва парезлар ўз навбатида монопаралич ва монопарез яъни ҳаракат органинг бир томони ишламай қолиши бўлса, жуфт фалажлик ёки жуфт парезликда икки оёқ ёки ики қўл ишламай қолишлиги тетрожуфт фалажлик ёки тетрожуфтпарезда оёқ-қўлларнинг барчаси ишламай қолиши гемефалажлик ёки гемипарезда оёқ-қцўлларнинг юқорига ва пастки қисмигина ишламай қолиши каби тоифаларга бўлинади.
Марказий асаб системасининг органик шикастланишидан пайдо бўлган фалажлик оғир касалик хисобланади. Кўп холларда харакаланиш жараёни тиклансада, ҳаракат функциялари жуда заиф, ҳаракатларнинг ноаниқлиги сурункали бўлиб, ногроннликка олиб келиши мумкин.
Функционлар фалжлик ёки парезларда асосан асаб толаларининг таркиби бузилиши натижасида ҳаракатланиш зонасида фаолияти кўпинча тўхтаб қолган мускуллар пайдо бўлади. Кўпинча кучли реактив неврозлар, айниқаса тутқаноқли касалликлар ушбу холатга сабабчи бўлади. Кўп холларда ўз вақтида қилинган муолажалар самарали бўлади.
Бузуқ ҳаракатланишнинг бошқача шакли ҳам учраб туради. Маслан, зўрма-зўраки, мақсадсиз, ошиқча ҳаракатлар сдир этилиши Гиперкинез деб юритилади. Оёқ қўлларни тортишиб қолавериши. Яъни оёқ-қўл мушакларининг ихтиёрсиз ўзидан-ўзи тортишиб туриши гепернинезнинг бир кўринишидир.
Мушаклар тортишишининг клиник тури-яъни маълум бир ритмда мушакларнинг тртишиши ва бўшашишидан бир хил бўлиб қцайтарилиб турадиган ҳарактлар билан характерланади.
Типик тортишишда эса мушакларининг тортишиб туриши мушакларининг узоқ вақт давом этиши билан характерланади. Баъзи холларда айрим майда мушакларнинг тез-тез маълум бир ритмда тортиши. Туриши хам учраб туради. Бундай холларни микролиния деб юритшади.
Баъзи холларда қўл ва оёқ борлиқларда, худди қурт ҳаракатларига ўхшаш, мажбурий ва беихтиёр равишда кечадиган ҳаракатлар-геперкиниз ҳам содир бўлиши мумкин. Ўзига хос хусиятга эга бўлган бундай тортишишларни атетоз деб юритилади. Худди титроққа ўхшаш, мажбурий ва беихтиёр равишда мушаклар тебранишини тремор деб юритилади. Мактаб ўқувчилари ўртасида учраб турадиган қўллрадаги треморуларнинг ёзувида илонларга ўхшаш ритмик хусусиятга эга бўлган ёзув стили билиниб туради доимо бир равшда беихтиёр пирпираб турувчи мушаклрни тик деб юритлади. Шу холат афт-башарада содир бўлса худди атайлаб афтини буриштраётган одамдек туюлди., бош калада бўлса доимо бошини бир хл ритмда қимирлатиши каби хусусиятлар кўринади.
Қовоқ чакка қисми ва шунга ўхшаш аъзоларнингдоимий “учиб” туриши турли холатларда ҳам учраб туради.
Гиперкинезнинг баъзи турлари кўпинча пўстлоқ ости бўғимларнинг (йўл йўл тузилмаси) хорий ёки энсофатинингрепредуал давридаги шикастланиши билан боғлиқ. Баъзибир беихтиёр ва мажбурий ҳаракатлар функсионал хусусиятга эга бўлиши ва унга невроз ҳам қўшилии ҳам мумкин.
Ҳаракатлар бузилишидаги ноаниқликлар, улардаги хамохангликни (бир ҳаракатни икинчи турдаги ҳаракатга мос келиши) йўқолиши умумий ҳаракат кординациясининг бузилишига сабабчи бўлади. Чунки тўғри ҳаракат кординацияси орқа мия устунлар, стволи. Вистибуляр апарат, миячаларнинг ўзаро бир бирга мос равишдаг фаолиятга боғлиқ. Кординациянинг бузлишини атаксия деб юритилади. Клиника шароитида хар турли атансид холатлари учраб туради. Коорекциялашган каранатлардан бири иасалан тўғри юриш туриш функциясидир. Ушбу функция фаолиятида кўринадиган нуқсонган қараб, ҳудди шу фаолиятда қатнашувчи қайси бир асаб йўли шикастланганлигини билиши мумкин.
Масалан, пирамидал йўл шикастида гегемиплегик, яъни қадам ташлашда оёқлари худди фалаж бўлгандек судралади, ҳаракат вақтида гавданинг шикастланган томони орқада қолиб кетаётгандек туюлади.
Атапсик қадам ташлаш эса кўпинча орқа мия ҳаракатида ёки ўта сезгирликни ўтказиб турувчи переферек асаб йўллари шикастида учраб туради. Бунгдай холатдаги одам қадамини кенгроқ ташлаб товони ерга қаттиқ қаттиқ тушади. Полиневрит орқа миянинг кўриниши каби касалликларга чалинганларда ҳам ушбу холат учраб туради.
“Мияча” қадам ташлашда бемор ўз гавдасини чап ва ўнг тарафга чайқалиб ҳуди кайфи бор маст одамга ўхшаб кетади. Шарко-Мари касаллигига дучор бўлганларда оёқни тиззадан баланга кўтариб ташлаш холатлари учраб туради, худди цирклардаги отларнинг юришига ўхшайди.
Аномал болаларда характерларидаги ўзига хос хусусиятлари. Кар ёки кўр, ҳамда олегофрен болалар характерида ўзига хос хусусиятлар бўлади. Кўп холларда кар соқов болалар юриш туришида ўта кескинлик, қадам босишлари қатиқ (шарақ шурқ қилиб босаверадилар), аммо бироз гумонсираб босаётганлари билнади. Албатта, кўпгина олимлар кар-соқов болаларнинг нормал ўсаётган тенгқурларига нисбатан маторикаси заифроқ эканлигини таъкидлаб ўтишади масалан, проф. Ф.Ф.Зсераниев ўз тажрибасида кар-соқов ва нормал болаларга бир оёқлаб тик туриши таклиф қилинади, соғлом болалар 3 секунд, кар-соқов болалар 24 секундда туришган кўзи ёмуқ холда бир оёқда тик туриши кар-соқов болалар учун 10 секунддан ошмаган.
Мунтазам равишда физкультура ва ҳаракат ритмикаси билан шуғулланиб турган кар соқов болалар моторикаси кундан кунга яхшилана бориши мумкин. Шу сабабли айтиш мумкинки, кар соқов болалар маторикасининг заифлиги функционал бўлиб, мунтазам равишда керакли машқларни бажарабериб, бу нуқсонлардан қутилиши мумкин. Бу жихатдан даволаш физкультураси, спорт, меҳнат динамикаси каби чора –тадбирлар мухим ахамиятга эга.
Худди шу фикрлар кўр болаларга хам талуқли, албатта кўролмаслик ҳар қандай одамни ҳаракат доирасини чегаралаб қўяди. Шу сабабли проф.Ф.Цех таъкидлаганидек, кўр болалар, ҳаракатларида қаттиятсизлик, қўрқоқлик аломатлар яққол сезилади. Улар кўпинча қўлларини олдинга чўзиб, оёқларини ерни пайпаслаб аста қўядилар, гавдалар бироз олдинга эгилган бўлади. Улар ҳаракатида бесунақайлик қўрқоқлик олдинга қараб эгилишида майин букилувчанлик сезилмайди. Хатто биров билан гаплашганда қўлларини қайирга қўйишни билмай, стол ёки стул чети ёки бирон бир предметни ушлаб турадилар. Шунга кўра кўпгина олимлар фикриг қўшилган холда айтиш мумкинки кўрлардаги бундай нуқсонларни йўқотиш мумкин. Махсус машғулотлар олиб борилиши натижасида кўр болаларнинг футбол, валибол, тўсиқлардан сакраш мураккаб гимнастика машқларини бажаришга эришдилар. Москва шаҳри кўрлар жамияти ҳар йили кўр болалар ў\ртасида спорт олимпиадаси ўтказиб туриши фикримизнинг далилидир. Албатта бунга осонликча эришилмайди. Бола қанчалик эртароқ кўриш қобилиятини йўқотган бўлса атроф мухитда ўз ҳаракатларини тўғри мўлжалга солиб юришга интилади. Борди-ю ёш кўр болалар ёшлигидоноқ катталар эътиборида кўпроқ бўлса, яъни унинг барча ҳаракатларига ёрдам бериб турилса (етаклаб, идиш товоқларни олдига қўйиб) кўр бола ёшлигиданоқ инжиқ бўлиб атроф мухит шароитига доимо қўрқиб кўникади. Ўз ташаббуси билан зарур ҳаракатлар қилишга чўчийдиган бўлиб қолади. Бундай боллар анализида та-оналарнинг жуда кўп меҳрибонлиги яққол намоён бўлад.
Ақли заиф болалар маторикасидаги бузилишлар анчагина мураккаб. Ақли заифлик аввало боланинг хомиладорлик вақтида мия ривожланишини суст ўтганлиги, туғилаётганда ёки туғилгандан сўнг ҳар турли касалликларга чидамлилиги, шикастланганлиги оқибатида вужудга келади. Боланинг асабий етук бўлмаслиги мия шкасти ёки минингит-энцафалит касаллигидаги нейроинфенциялар мия пўстлоғи таркибида салбий ўзгаришлрга сабабчи бўлади. Табийки мия пўстлоғининг кассик зарарланиши, яллиғланши ёки жарохатланиши маълум даражада миянинг ҳаракат кўринишларида, албатта, ҳаракат функциясининг бузилиши яққол билинади. Бундай холатларда фалжлик ёки парез гепарез ва ҳар турли Гиперкинезлар кўпроқ учрб туради. Олегофреннинг енгилроқ шаклида умумий маториканинг заифроқлиги сезилади-бесўнақай, қўполроқ, қовушмаган ва бироз кечиккан ҳаракатлар кўринади.кўпчилик олимлар фикрича бундай холатлар нейро днмик бузлишлардир.яъни асаб жараёнларининг ўзига хос инертлигидандир. Махсус даволаш физкултураси, ритмика, қўл меҳнати каби чора тадбирлар билан бундай нуқсонларни юирмунча йўқотиш мумкин. Ҳаракат доирасининг оғирроқ бузилиши фақатгина олегофрен болаларда эмас нисбатан соғлом болаларда ҳам учраб туриши мумкин.
Масалан Латтил касаллиги тоифасига, одатда хомила даври ва туғилаётганда маркзий асаб системаси фалажланишидан мия нуқсонларининг ҳаракат системаи зарарланган болалар киради.
Токсик яллиғланишдан ёки туғилиши оғир кечганда қон қуйилиши тўхташи мақсадида қилинган муолажалар вақтида ҳаракат марказларига зиён етади., бу эса спастик фалажлик ва парезга сабабчи бўлади. Бундай холатларда кўпинча оёқларда спастик прапарез пайдо бўла бошлайди.
Ёш болаларнинг оёқда юриш кечикади, баъзилари эса умумн юра олмай қолиши, ёки хасса билан юриши мумкин. Ўз оёқлари билан юришга интилганда, оёқлари чалишиб кетади. Литл касалигига чалинган болаларда қли заифлик аломатлари учраб туради.
Ҳаракат бузилишларининг яна бир шакли Айраксия деб юритилади, бунда фалажлик бўлмайди. Аммо бемор мураккаб ҳаракатларни бажара олмайди. Мураккаб ҳаракатларни бемор кетма кет бажаришни унутиб қўйгандек туюлади. Масалан бемор бола ўз пальтоси ёки кўйлаги тугмларини солиб қўйишни, оёқ қўлларини тўғри кийишни, игнадан ип ўтказиш амалларини қандай бажаришни унутиб қўяди. Маъбодо, суюқ овқтни қошиқда қандай ейиш керак, пиёладан чойни қандай ичиш керак каби саволларга ҳаракатли жавоб қайтариш қийин. Апраксия паталогик шкастланиши жуда мураккаб бўлиб, қандай зарарли таъсирлар оқибатида шартли рефлекслар ўзаро бир-бирига мос равишда фаолият кўрсатишидаги алоқадорлик элементларининг йўқолиши билан боғлиқ. Кўпинча апраксия холати бош суяк пепа қисмининг четки ва бурчакли бўлмалари шикастланганда содир бўлади. Болалардаги хусни хатнинг бузилишни айраксик холатин бир кўриниши хисобланад. Кўп йиллар давомида фалажлик, парез геперпиноз кабикасалликлардаги хасталикларни чегаралаб қолинишини даволаш самарасиз деб хисобланади. Аммо паталогик ҳаракат фаолиятини чуқурроқ ўрганиш натижасида бундай нуқсон нейрогдинамиканинг бузилганлигига ҳам боғлик эканлиги исботланди. М.Б.Эйдинова, Е.Н.Кодавринь-Виартид каби олимлар маълумотларига кшра мунтазам равишда тарбиявий даволаш тадбирлари кўриб борилса айниқса Синавслар ядролари активлаштирувчи махсус нуқсонларни енгишўи учун иродали қилиб тарбиялашчоралари кўрилса. Ҳаракат функцияси қайта тикланиши мумкин. Хеч бўлмаганда бола ҳаракат функцияси анчагина яхшиланади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish