Ўрта тутамнинг зарарланиши. Бундан ташкари, билак нерви билан нервланувчи ҳамма мускуллар фалажланади. Уч бошли елка мускули ва бош бармоқни ёзувчи мускуллар, С6 сегментдан чиқувчи бўйин нерви билан ҳам нервланганлиги учун кисман фалажланади. Сезги ўзгаришларига қисман тааллуқли тери соҳаларида рўй беради.
Пастки тутамнинг зарарланишидан ташқари, оралиқ ва тирсак нерви билан нервланадиган ҳамма мускулларнинг фалажланишига олиб келади, тааллуқли тери соҳаларида сезги йўколади.
Бел чигалининг зарарланиши натижасида пайдо бўладиган ўзгаришларни тушуниш учун шу чигалнинг кисқа анатомик тузилишини эслатиб ўтамиз.
Бу чигални ҳосил килишда XII кўкрак, I, II, III ва IV бел нервлари катнашади. Бу чигалдан ёнбош-қорин ости нерви, ёнбош-чов нерви, таносил-сон нерви, соннинг ташқи тери нерви, сон нерви, ёпилувчи нерв чикади.
Бу нервлар ичида сон ва соннинг гашқи тери нервларини билиш катта аҳамиятга эга. Чунки булар бел чигалидан чиқувчи бошқа нервларга караганда кўпрок зарарланади.
Соннинг ташқи тери нерви зарарланганда соннинг ташки томонида, тери сезгиси йўколади. Бу нерв фақатгина сезувчи нерв бўлганлиги учун мускуллар фалажланган бўлмайди.
Сон нервининг зарарланиши болдирни ёзувчи мускулларнинг фалажланишига олиб келади. Бундай беморлар букилган болдирни ёза олмайдилар. Тизза рефлекси йўқолади.
Бу нервнинг сезги толалари зарарланиши натижасида сон терисининг олдинги қисмида болдирнинг медиал томони терисида сезги йўколади.
Епқич нервининг зарарланиши натижасида сонни ички томонга тортувчи мускуллар қисман фалажланади, чунки қуймич ва сон нервлари билан ҳам кисман нервланади. Бунда сон ички томонининг паски қисмида тери сезгиси йўқолади.
Думғаза чигалининг зарарланиши натижасида пайдо бўладиган ҳаракат ва сезги ўзгаришларини тушуниш учун шу чигалнинг анатомик тузилиши тўғрисида бир оз тўхта-либ ўтамиз. Бу чигал V ҳамда қисман IV бел, барча думғаза ва дум нервлари иштирокида хосил бўлади. Бу чигалдан устки думба нерви, пастки думба нерви, сон орқасининг тери нерви, қуймич нерви чиқади. Думғаза чигалидан чикувчи нервлар ичида қуймич нервини билиш клиник аҳамиятга эга. Чунки бу нерв оёқ нервлари ичида энг кўп зарарланадиган нервдир.
Қуймич нерви зарарланганда сонни ташқи томонга айлантирувчи ва болдирни букувчи мускуллар шунингдек, катта ва кичик болдир нервлари билан нервланувчи мускуллар фалажланади. Натнжада сонни ташқи томонга айлантириш, болдирни букиш ва оёқ панжасини ҳаракатга келтириш мумкин бўлмай қолади. Ахилл рефлекси йўқолади.
Бу нервнинг зарарланиши натижасида оёқнинг орқа томонида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Лассег симптоми юз беради ва бутун болдир ҳамда оёқ папжасининг терисида сезги йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |