Кутиладиган
Натижа
|
Тингловчилар Гигиенанинг таълим-тарбия жараёнининг сифатига таъсир кўрсатувчи асосий омил эканлиги. Ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллантириш.
Муассасаларда ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллантиришга оид тадбирларни кузатишда тутган ўрни билиб оладилар.
|
Маъруза режаси
|
1. Мактаб гигиенаси.
2. Ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллантириш
|
4-Мавзу. Мактаб гигиенаси
Режа:
1. Мактаб гигиенаси.
2 . Ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллантириш
Гигиенанинг таълим-тарбия жараёнининг сифатига таъсир кўрсатувчи асосий омил эканлиги. Ўқув, спорт, синф, машғулот, ошхона ва бошқа хоналарнинг жиҳозланишида гигиеник қоидаларга амал қилиниши лозимлиги. Таълим муассасасида кун тартиби ва кун тартибига риоя қилинишининг ўқувчилар организмининг тўғри ривожланишидаги аҳамияти. Ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллан-тириш. Эрталабки бадан тарбия; ювиниш, тана аъзоларини озода сақлаш ва унинг аҳамияти. Сочларни парвариш қилиш, тирноқларни парвариш қилиш, тишларни тозалаш қоидалари. Ўз-ўзига хизмат қилиш тартиби, синф хонаси ва ётоқхонани озода тутиш ва тартибга солиш. Шахсий гигиенага риоя қилишда оила ва мактабнинг ҳамкорлиги.
Ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллантиришда шахсий намуна, қўлларнинг кири, қўллардаги микробларни микроскоп билан амалиёт олиб бориш орқали амалий ўргатиш. Ўқувчиларда гигиеник малакаларни шакллантиришда оммавий ахборот, мультфильм, бадиий фильм, ҳикоя ва эртаклардан фойдаланиш. Таълим муассасасида гигиеник малакалар бўйича мусобақа, кўрик ва танловлар ташкил қилиш.
Сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари амалдаги қонунчиликка биноан бепул кўрсатилади. Касаликни даволаш курсини тўлиқ ўтиш жуда муҳимдир, чунки бемор даволанишни бошлагач, ривожланаётган бактериялар сони одатда камаяди ва шу билан бирга бошқа одамларга касалликни юқтириш хавфи ҳам пасаяди. Бир неча ҳафтадан сўнг бемор ўзини яхши ҳис қила бошлайди: лекин, у даволанишни тўхтатмасдан, шифокорнинг кўрсатмаларига мувофиқ, дориларни қабул қилишни давом эттириши лозим, чунки сил бактериялари ўта яшовчандир. Агар силни даволаш жараёни тўхтатилса ёки беморлар дориларни нотўғри қабул қилсалар, сил бактериялари силни даволаш учун ишлатиладиган дориларга нисбатан чидамли бўлиб қолади ва кейинчалик уни даволаш анча кўп вақт ва ҳаракат талаб қилади. Силдан ўзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин. Сил касаллигининг бактериялари одам йўталганда, аксирганда, гапирганда ёки тупурганда ҳаво орқали тарқалади ва бошқа одамларга, улар бактерия билан зарарланган ҳаводан нафас олганларида юқади. Соғлом инсон организми одатда сил касаллигининг ривожланишига қарши курашади, лекин тўғри овқатланмайдиган, чекувчи (кашанда) спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи одамларда сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқоридир. Сил касалига билан оғриган одамларнинг оила аъзолари ҳам хавф остида бўладилар. Сил касаллигининг олдини олиш учун уйни доимо шамоллатиб туриш ва тўғри овқатланиш жуда муҳимдир.
Хулоса қилиб айтганда, алоҳида ёрдамга мухтож болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмасини шакллантириш, ўз саломатлиги учун маъсулият ҳиссини оширишда ҳар бир дефектолог ўқувчиларининг мавжуд вазиятда ҳаёт кечиришга таъсир кўрсатувчи ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий жараёнлар мазмунини чуқур ўрганиш, тахлил қилиш, унинг шахсий саломатлигини асрашга оид тиббий билимлардан хабардор бўлишини таъминлаш ҳозирги долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни ўқитишда, тарбиялашда ҳамда реабилитация қилишда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, унинг соғлом умри давомийлигини таъминлашга ўргатиш, айниқса юқумли касалликларни олдини олиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг бир қисми - ногирон авлоднинг ижтимоий соғлом, баркамол бўлиб этишишига, ўз меҳнати билан Ўзбекистоннинг равнақ топишида ҳиссасини қўшишига имкон яратиб беради.
Мактаб мебели ўқувчи бўйига мувофиқ бўлиши керак. Бу тана вазиятини тўғри тутиб туришга имкон беради ва иш учун қулай шароит яратади. Ўқувчининг гавдаси тик вазиятда, иккала елкаси бир сатхда бўлиши керак. Оёқларининг таги бутун юзаси билан полга ёки оёқ кўйиладиган тахтага, чаноғи ва сонлари курсига, орқаси эса парта суянчиғига тегиб туриши керак. Бу учала таянч нуқтаси туфайли мускулларнинг статик тарангли кам даражага тушади ва тананинг барқарор бўлишига эришилади. Ўқиш ва ёзиш вақтида иккала билакни парта устига эркин қўйиш, тирсаклар эса деярли унинг четида бўлиши керак. Бунда гавда ва бош, иккала кўзнинг вазияти ручка учи ёки китобгача бир хил, кўриш учун энг қулай масофада бўлади. Гавда билан столнинг яқин қирраси орасида 3-4 см очиқ жой қолиши лозим. Оёклар тизза бўғимида тўғри бурчак ёки ўта паст стол олдида букилган бўлиши керак. Ўта баланд ёки ўта паст стол олдида ўтириш умуртқа поғонасининг қийшайиб қолишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, ўқувчи партада тўғри ўтирганда қорин ва кўкрак бўшлиғидаги органлари қисилмайди, у бематол нафас олади, суяк-мускул аппаратига юк кам тушади, кўзига зўр келмайди. Болаларда синф тахтасига қараганда бошни фақат бир томонга энгаштириш одати борлиги туфайли ҳар бир ўқув чорагида ўқувчиларни парталарнинг бир қаторидан иккинчисига кўчириш тавсия қилинади.
Ўқувчиларни жисмоний меҳнатини ташкил этишга доир муайян гигиена талаблари мавжуд. Булар техник жиҳозлар, хонани шамоллатиш тааллуқлидир. Дастгоҳлар ўқувчиларнинг бўйига мос келиши, иш вақтида нафас олиш ва қон айланишини қийинлаштирмайдиган, кўзни зўриқтирмайдиган ва умуртқа поғонасини қийшайтирмайдиган тўғри тана вазиятини танлай билиш керак. Асбоблар ҳам ўқувчиларнинг кўлига ва кучига мос қилиб танланиши лозим. Агар улар катта ёшдаги одамлар тутадиган асбоблардан фойдаланса, бу аввало, қўл мускулларининг тез толиқтириб қўяди ва суяк тўқимасини мустахкамлашнинг ўрнига унинг жадал суякланишига олиб келади. Болаларнинг оғир нарсаларни кўтаришига йўл қўймаслик даркор. Иккита ўқувчининг замбилда кўтарадиган юки 7-8 яшар болалар учун 4 кг дан, 9-10 ёшдаги болалар учун 6 кг, 10-32 яшар болалар уч ун 10 кг, 13-15 яшар ва 14-16-17 яшар болалар учун 24 кг ошмаслиги керак.
Таълим гигиенаси ўқувчиларга болаларнинг камроқ куч сарф қилгани ҳолда юқори ўзлаштиришга эришувчига ёрдам беришга йўналтирилган. Шунинг учун таълим гигиенаси муаммолари жуда кўп масалаларини (ўқув режаси ва уйдаги ўқув фаолиятининг гигиенаси, ўқитиш гигиенаси ва бошқалар) ўз ичига олади.
Мактаб ёши ҳақида тушунча. Бола ўқишнинг дастлабки кунларида янги кун тартибига мосланиши, янги жамоатга ўрганиши анча қийин бўлади.
Мактаб ёши – бу морфологик, психолого ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиш бўлиб, ўқувчиларнинг таълим, тарбия талабларига жавоб беришни талаб қилади. Биринчи синфларда 4,5% - 2,5% болалар мактабда ўқишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Бунда бола организмининг ривожланишидан умуман орқада қолишгина эмас, балки боланинг мактабдаги ишларга тайёр бўлмаслигини ҳам тушунмоқ керак. Бунда ўқишга шартли рефлекслар ҳосил бўлиши дифференциал тормозланишнинг ривожланиш даражаси, нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги иккинчи сигнал системасининг ривожланиш даражаси, нутқнинг равонлиги талаффузда нуқсонлар бўлмаслиги майда ҳаракатларни бажара олиш қобиляти, уйғунлиги ва бошқалар киради.
Болаларнинг мактабга тайёргарлигини аниқлаш учун амалда қуйидагиларни қўллаш мумкин:
Товушни таффуз қилишдаги нуқсонлар.
Доира кесишни кузатиш.
Сўз таъсирига адекват жавоб ҳосил бўлиши.
Учта топширик бериш билан психолого етукликни аниқлаш.
Одамнинг расмини чизиш, бўяш бурчак шаклида жойлашган нуқталарни кўчириш.
Мана шу 3 та топшириқни бажарган болаларга 3-8 балл баҳо қўйилади ва ўқувчиларни соғлиги ва мактабга тайёрларлигини аниқлаб, асосий ёки тайёрлов гуруҳларига белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |