Ўқув йили гигиенаси
Мактабларимизда ўқув йилинин доимийлиги бошлангич синф ўқувчиларида қисқароқ, ўрта ва юқори синф ўқувчиларнинг иш қобилиятини сақланиб туришида қишки, баҳорги кузги ва ёзги таътил кунларида болаларни яхши дам олишлари муҳим аҳамиятга эга.
Бир сменали мактабларда ўқишни соат 9.00 да саот 8.30 да эса икки сменали мактабларда бошлаш тавсия этилади. Ўрта мактабнинг хозирги вақтда Ўзбекистондаги 1 – 2 – 3 синфларида бир хафталик нагрузка 24 с, 4 синфда 27 с, 5-6-7 синфларда 32 с, 8- синфларда 33 с, 9-11 синфларда 35 с бўлиши керак. Факультатив машғулотлар юқори синфларда 4 бўлиши кўзда тутилган. Юқорида кўрсатилган бир хафталик дарс соатларидан кўпроқ соатлар ашула, жисмоний тарбия, расм, меҳнат дарсларига кўпроқ соатлар ажратилиши максадга мувофикдир, чунки бунда ўқувчилар кўп чарчаб қолмайди. 7 яшар болаларни 45 минутлик дарс чарчатиб қўяди, шунинг учун 1 – синфда 35 минут дарс ўтиб, қўлган 10 минути кўргазмали қуролларни кўрсатиш тавсия этилади. Ўрта ва юқори синфларда биринчи дарсда ўқув машгулотига мослашиш, киришиш рўй беради, шунинг учун бу даврда ўқувчининг иш қобилияти паст бўлади: Иш қобилиятига нисбатан барқарор даражадаги даври ва қулай физиологик кўрсаткичлар ўқувчиларда иккинчи учинчи дарсларда кузатилади, ( сешанба, чоршанба кунлари ўқувчи энг юксак оптимал иш қобилиятига эга бўлади ): 4 – дарда чарчашнинг дастлабки белгилари пайдо бўлади:
Меҳнат қобилиятининг ўта паст даражаси охирги дарсларда яъни 5 – 6 соатларда, айниқса хафтанинг оҳирги жума, шанба кунларида кузатилади. Шунинг учун асаб зўриқишини талаб қиладиган математика, физика, кимё, чет тили дарслари 2 – 3 соатларга қўйилиши керак.
Гигиенистлар дарс жадвалини тузаётганда ўтиладиган фаннинг қийинлик даражасини ҳисобга олиш жуда муҳим эканлигини айтишади. Дарсларни қийин ва осон бўлиш шарт, бунда дарс мазмуни, ўқитувчининг дарс бериш маҳорати, ўқитувчининг шу фанга қизиқиши ва активлиги, ўқитувчининг ўқувчилар билан муомиласи ва бошқалар эътиборга олишини керак.
Жисмоний тарбия ва меҳнат дарслари ўқувчилар нерв системаси, иш қобилияти муҳим рол ўйнади. Шунинг учун ўрта юқори синфларда меҳнат ва жисмоний тарбия дарслари 4 – соатга қўйилади. Шунда ўқувчилар 5 – 6 соатларга чарчамайди. Математика, ёзма ишлари ўқувчилар нерв системаси тинч иш қобилияти энг юқори бўлган соатларда сешанба чоршанба кунлари 2 – 3 соатларда олишини керак. Жума шанба кунлари ёзма иш олишини мақсадга мувофиқ эмас, чунки ўқувчилар нерв системаси чарчаганидан ишида кўпгина хатолар учрайди.
Бир ҳил предметларни икки дарсда кетма кет ёки бир бирига ўхшаш передметларни кетма – кет ўтиш. ( математика, тариҳдан кейин гегорафия ва бошқалар). Оғир дарсларнинг бир кунда йиғилиб қолиши гигиеник жиҳатдан ноўрин ҳисобланади. Айрим ҳолларда она тили ва адабиётдан иншо ёзилган куни, математикадан ва меҳнатдан ёзма иш ёзишга рухсат этилади.
Дарс жадвалини тузишда ҳар хил предметларни алмаштириб ўтилишига эътибор берилади. Шундай қилганда ўқувчининг фаолияти бир турдан иккинчисига ўтади, натижада мия ярим шарлари пўстлогидаги функционал ҳужайраларнинг ишчанлик қобилияти тикланади, иккинчи сигнал системасининг кўпроқ ишлатишга тўғри келади.
Ишга кўникиш даврида биринчи дарсга ўртача қийиликдаги предметни, иккинчи ва учинчи дарсларга яъни оптимал ишчанлик даврига қийин предмедларга охирги дарсларга эса енгил предметларни киритиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |