Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet102/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Кутиладиган
Натижа

Тингловчилар Генетика фанининг биология дефектология фанлари тизимидаги рифожланишида тутган ўрни билиб оладилар.

Маъруза режаси

1. Гигиена фанининг мақсади ва вазифалари.
2. Инсон организми ҳақида умумий тушунча.
3. Шахсий гигиена
4. Овқатланиш гигиенаси



1-Мавзу. Инсон организми ҳақида умумий тушунча.
Режа:
1. Гигиена фанининг мақсади ва вазифалари.
2. Инсон организми ҳақида умумий тушунча.
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш муаммоларини ҳал этишга бағишланган бўлиб, амалий жиҳатдан болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун санитария меъёрларини ишлаб чиқади.
Мазкур фаннинг мақсади ёш авлоднинг жисмоний ривожланиши ва саломатлигини мустаҳкамлашни таъминловчи, санитария-гигиена меъёр ва талабларига жавоб берувчи таълим-тарбия шароитлари ҳамда соғломлаштириш чора-тадбирларини илмий-амалий жиҳатдан асосланган равишда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборатдир.
Шахсий гигиена. Шахсий гигиена фанининг мақсади, вазифалари. Одам организми, унинг соғлом ривожланишида шахсий гигиенанинг аҳамияти. Шахсий гигиена. Бола шахсини баркамол қилиб тарбиялашда шахсий гигиенага ўргатишнинг аҳамияти. Шахсий гигиена қоидалари: эрталабки бадан-тарбия, гигиеник муолажалар, қиз болалар шахсий гигиенаси, ўғил болалар шахсий гигиенаси. Орасталик, кийимларни тоза тутиш, кийиниш гигиенаси: мавсумга мос кийиниш, мактаб, уй кийими, тантаналарда кийиладиган кийимлар. Ўқувчиларни тартибда, озода ва гигиеник қоидаларга мос равишда тарбиялаш.
Овқатланиш гигиенаси. Овқатланиш. Тўғри овқатланиш гигиенаси бола ҳаётининг зарурий омили эканлиги. Тўғри овқатланишнинг муҳим жиҳатлари. Вақтида овқатланишнинг саломатлик учун аҳамияти. Уй-рўзғор буюмлари ва турар жой, озиқ-овқатларни тоза сақлаш ва тартибда тутиш. Овқатланишдан олдинги гигиена. Овқатланиш қоидаларига риоя қилишга ўргатиш.
Ўсиб келаётган организмни тўғри тарбиялаш учун бола организмнинг ўсиш ва ривожланиш каби асосий хусусиятларни билиш зарур. Ўсиш ва ривожланиш барча тирик организмлар каби одам организмига хос хусусиятдир. Организмнинг ҳар томонлама ўсиш ва ривожланиши унинг пайдо бўлган вақтидан бошланади. Бу икки жараён мураккаб бўлиб, бир бутун ва бир бирига боғлангандир. Ўсиш даврида тана ҳужайраларининг кўпайиши натижасида тирик организм ўлчамларининг ортиши яъни бўйнинг чўзилиши оғирликнинг ортиши тушунилади. Бола маълум ёшгача тўхтовсиз ва ҳар ҳил жадалликлар билан ўсади. Шунга қарамасдан барча тўқима ва ҳужайраларда яъни организмда ўсиш бир вақтда, қизларда ўртача 17-18 ёшгача йигитларда 19-20 ёшгача тугалланади. Ўсиш қаторида ҳужайраларда уларнинг бажарадиган вазифаси ортиши жараёни кузатилади. Бу ривожланиш жараёнидир. Ривожланиш деганда ўсаётган организм тўқима хужайраларининг ва органларнинг шаклланиши яъни бола организми ҳужайраларнинг шаклланиши ўсмирлик ва етук ёшдаги одамларга хос бўлган бир мунча мурраккаб тўқима ва органларга эга бўлишига айтилади. Одам организмининг ривожланиши умр бўйи давом этиб турадиган тўхтовсиз жараёндир. Боланинг ривожланиш тухум хужайраларининг оталанишдан бошлаб умр охиригача давом этади. Организм жисмонан, ақлан ва жинсий ривожланади яъни мураккаблашади. Организм ўсиш ва ривожланишда барча этапларни боланинг ўсмирлик, ўспиринлик, ёшлик, етуклик даврини босиб ўтади. Одам хаётнинг ҳар бир даврида шу даврнинг характерли хусусиятлари олдинги даврнинг қолдиқлари келгуси даврнинг куртаклари пайдо бўлади.
Ўсиш-организмнинг миқдори кўрсаткичи ҳисобланса, ривожланиш сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бу икки жараён нотекислик, умрсизлик, гетерохнинг ва акселерация жараёнлари асосида юзага чиқади. Одам организми пайдо бўлганидан то вафот этгунга қадар кетма-кет келадиган морфологик, биохимик ва физиологик ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгаришлар ўсиш ва ривожланиш босқичларини юзага келтирувчи ирсий факторларга боғланган. Бироқ, бу ирсий факторларнинг юзага чиқишда ёш хусусиятларнинг шаклланишида таълим тарбия, боланинг овқатланиши, турмушнинг гигиеник шароити, спорт ва мехнат фаолияти катта таъсир кўрсатади. Боланинг дастлабки қадам ташлаши, хаёти давомидаги ҳаракат функциясининг ривож;ланиши, боланинг биринчи айтган сўзи ва ҳаёти давомида нутқ функциясининг ривожланиши. Боланинг ўсмирга айланиши марказий нерв системасининг ривожланиши, рефлектор фаолиятининг мураккаблашуви, булар организмида кечадиган узлуксиз ўзгаришларнинг бир бўлагидир Бу ўзгаришларни боланинг гавда пропорсиясининг ўзгаришлардан ҳам.билиш мумкин. Янги туғилган чақалоқ қўл оёқларини калталиги, гавда ва бошнинг катталиги билан катта одамдан фарқ қилади Боланинг гавдага бўлган нисбати қуйидагича: янги туғилган чақалоқда 1-4,2 ёшда 1-5,6ёшда 1-6,12 ёш 1-7,катталарда 1-8га тенг Одам ёши билан бирга ўсиши секинлашади оёқ қўллар ўсиши тезлашади Жинсий балоғатга қиз ва ўгил болалар гавда пропатсиясида мажозий тафовут сезилмайди. Бироқ балоғат ёш даври келиши билан жинсий фарқ юзага келади. Ўғил болаларда оёқ қўллар узунлашади, гавда калталашади, този тор бўла бошлайди.
Бола бўйининг узунлиги ва нотекис ўсиши ва ривожланиши қуйидагиларда мисол кўриш мумкин. Бола бўйининг узунлигидаги нотекислик: бола 1 ёшга бўй узунлиги 25см узайиб 75 см га етади. Хаётнинг иккинчи йилида атиги 10 см ўсади. 6-7 ёшгача бўй ўсиши яна секинлашади. Бошланғич мактаб ёшида 7-10см ўсади. Жинсий етилиш муносабати билан қизларда 12 ёшгач, ўғил болаларда 15 ёшдан бошлаб бўйига ўсиш тезлашади.
Тананинг вазни ёшга қараб ўзгаради. Янги туғилган чақалоқ ўртача вазни 3,5кг. Бола туғилгандан кунидан 1 ойда 600гр. 2 ойда 800гр ортади. 1ёш -9-10кг, 2 ёшда вазнига 2,5 –3,5 кг қўшилади. 4-5-6 ёшларда ҳар йили 1,5 –2 кг қўшилади. 7-ёшдан унинг вазни тез ортиб боради. 14-15 ёшда ҳар йили 5-8кг ортади. Ақлий ривожланишнинг нотекислиги барча синф ўқувчиларда кўриш мумкин. Бунда ўқувчи оз синфдошларидан ўзиб кэтиши мумкин. Боланинг ёшларига нисбатан ақлий камол топиши уларнинг шахсий қобилиятига ва атроф муҳит шароитига ҳам боғлиқдир. Шу билан бирга кичик мактаб ёшдаги болалар ўртасида ўта қобилиятлилари ҳам учраб туради. Булар вундеркиндлар (немис тилида - сехрли болалар)дейилади. Кўпгина атоқли олимлар ёшлигиданоқ катта қобилятига эга бўлганлар.Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий мисол бўлади. Ибн Сино 16-17 ёшида машхур табиб бўлган.
Дунёнинг биринчи вундеркинти деб Италия ёзувчиси Торвадо Тассо эълон қилинган. У 13 ёшида Балон университети талабаси бўлган. Буюк композитор Моцарт мисол бўлади. У 4 ёшида мусиқа ёзган. Ҳозирги вақтда бундай болаларга катта эътибор берилмоқда. Улар учун лицейлар, гимназиялар ташкил этилмоқда. Болаларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатидан ўсиш турмуш шароити, об-ҳавонинг шароити, иқлим, қуёш рабианасияси таъсир этади, агар бола кичкиналигидан мунтазам равишда жисмоний машқлар ва спот билан шуғулланса у соғ-саломат ўсади ва унинг органлари уйғун ривожланади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish