2-Мавзу. Ҳужайралар бўлинишининг хиллари, фазалари. Ҳужайраларнинг бўлинишида наслий информация. ДНК.
Режа:
1. Организмда ҳужайраларнинг тузилиши
2. Ядрохромосома цитоплазмаларнинг аҳамияти
Организмнинг барча аъзолари бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлади, яъни томирларда оқаётган қон, лимфа суюқликлари ёрдамида гуморал йўл билан боғланади, марказий нерв системаси организмни идора этиб туради, буларнинг ҳаммаси организмнинг бир бутунлигини таъминлайди.
Демак, одам организми тўқималардан, аъзолардан, системалардан таркиб топган, улар ўзаро бирлашиб, бир бутун организмни ҳосил қилади.
Ҳужайра цитоплазма ваядродан ташкил топган система бўлиб, ўсимлик ваҳайвон организмининг такомиллашиши, тузилиши ва яшаш жараёнларининг асоси ҳисобланади. Ҳаёт давомида, моддалара лмашинувида иштирок этиши туфайли доимо кўпайиб (янги ҳужайра ҳосил қилиб) янгиланибтуради. Ҳужайралар орасида ҳужайралараро модда жойлашган, бу модда суюқ ёкидирилдоқ ва зич ҳолдаги асосий модда ва турли толалардан ташкил топган.
Ҳар бир ҳужайра цитоплазма қобиғи, цитоплазма ва ядродан ташкил топган. Цитоплазмада: ҳужайра органеллалари, киритмалар; ядрода: ядроча, хроматин, ядро шираси ва ядро қобиғи мавжуд.
Ҳужайра ҳақидаги тўлиқ маълумот гистология фанида берилади.
Тўқималар.Тўқима эволюцион тараққиёт жараёнида вужудга келиб, умумий тузилишга эга бўлган маълум функцияни бажаришга ихтисослашган ҳужайра ва ҳужайра бўлмаган тузилмалар мажмуасидан иборат.
Эволюция жараёнида 4 хил тўқима вужудга келган: 1) эпителий тўқимаси; 2) ички муҳит тўқимаси; 3) мускул тўқимаси; 4) нерв тўқимаси.
1. Қопловчи эпителий тўцимаси, чегараловчи тўқима бўлиб, тана ва ҳазм қилиш найининг ички юзасини қоплаб туради. У жигар, меъда ости бези ва бошқа безлар таркибига киради.
2. Бириктирувчи тўқималар – ҳужайралараро оралиқ моддалари купроқ бўлиши билан фарқланади. Бу хилдаги тўқималар таркибида аморф (маълум тузилишга эга бўлмаган) моддалар, коллаген ҳамда эластик толалар бўлади.
Бириктирувчи тўқиманинг турлари:
Юмшоқ (шаклланмаган) бириктирувчи тўқима – фибробластлар (япалоқ, сершох ҳужайралар) дан ташкил топган бўлиб бошқа турдаги тўқималарни бир-бирига боғлайди, аъзолар таркибидаги бўшлиқларни тўлгизади.
Ёғ тўқима – протоплазмасида ёғ томчилари бўлган шар шаклидаги ҳужайралар бўлиб, улар организмда чарви сифатида (қорин бушлиғида) тери остида, буйрак атрофида, кўз косаси ва бошқа жоиларда учрайди. Улар ўзаро бирлашиб ёғ парчасини ҳосил қилади. Ёғ туқима, орган, оралиқ, бўшлиқларни, кўз косаси, буйрак атрофида (уларни силкинишдан сақлайди) организм ҳароратини тартибга солиб туради. Қорин бўшлиғидаги чарви ва тери ости ёғ қавати запас озиқа ҳисобланади.
Фиброз тўқима ёки зич бириктирувчи тўқима толалари бир-бирига зич, параллел жойлашган тутамлардан тузилган бўлиб, бақувват ваэластиклик хусусияти бўлмайди. Организмда таянч вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |