Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet105/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Соч гигиенаси
Соч организмни қуёш нуридан, иссиқ ва совуқдан, чанг ва шу каби турли хил нохуш таъсирлардан сақлайди. Шунинг учун сочда кўп миқдорда ёғ, чанг ва кир йиғилади, натижада сочда қазғоқ, соч бити ва замбуруғ касалликлари пойда бўлиши мумкин.Сочни парваришлаш ва тез-тез ювиб туриш ва ўсмирлар шахсий гигиенасининг асосий шартларидан биридир. Бошни жуда иссиқ сувда ва хўжалик совунида ювиш тавсия этилмайди, чунки бунда соч мўрт бўлиб қолади, ялтироқ хусусияти йўқолади. Шу боисдан сочни юмшоқ ва ўртача иссиқликдаги сув билан ювган маъқул. Қуруқ соч ёғли сочга нисбатан кам кирланишини ҳисобга олиб, 10-14 кунда бир маротаба ювиш мумкин, ёғли сочни эса 6-7 кунда бир маротаба ювиш тавсия этилади. Соч ювиш учун совун ва шампунни бош терисига қараб танлаган маъқул. Бугунги кунда шампунларнинг турли хиллари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг айримлари баъзан бош териси ва илдизига салбий таъсир кўрсатиб аллергия пайдо қилиши мумкин. Шунинг учун улардан фойдаланганда эҳтиёт бўлиш лозим. Иложи бўлса, даволаш хусусиятига эга бўлган (қазғоққа қарши) совун ёки шампунлардан фойдаланган маъқул.
Сочни парваришлашда ўзига хос қоидаларга риоя қилиш талаб қилинади. Жумладан, ҳар хил кишининг алоҳида тароғи бўлиши, доимий равишда сочини қирқтириб туриши лозим. Сочга турли хил лак ва буёқлар ишлатмаслик сочнинг соғлом ва чиройли бўлиб ўсиши гаровидир. Соч бити юқумли касаллик сингари жуда тез тарқалади. Шунинг учун мактабгача тарбия муассасаларида, мактабларда ва оилада сочнинг битлашига қарши чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириб бориш лозим. Сочнинг битлашига қарши курашда тиббиёт ходимларининг тавсияларига қатъий амал қилиш лозим. Ўз билармонлик билан бирор-бир зарарли моддаларни қўллаш бош териси ва соч учун зарарли эканлигини унутмаслик керак. Сочни парваришлаш гигиенаси бош кийимга ҳам боғлиқ албатта. Қишнинг совуқ ва ёзнинг иссиқ кунларига қараб бош кийимни танлаш ва кийиш мақсадга мувофиқ. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳаво ўтказувчи оқ ёки оч рангли матодан тикилган ҳамда қуёш нурининг юзга ва кўзга таъсирини камайтирадиган, олдида соябони бўлган бош кийимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Сочни эринмасдан ҳар куни тараш, ҳафтада бир марта совунлаб ювиш керак. Соч ювилганда чанг билан бирга микроорганизмлар ҳам ювилиб кетади. Бош териси жуда қуруқшаб кетмаслиги учун ҳафтада 1-2 марта ювилса, кифоя.
Қадим замонлардан бери Мраказий Осиёда яшовчи маҳаллий аёллар сочларини қатиқда ювишни одат қилганлар. Қатиқ билан ювилган сочнинг табиий ранги, майинлиги ва ўсиш тезлиги ўзгармайди, лекин ачиган қатиқни ишлатиш ҳамда уни тоза ювмаслик натижасида сочдан нохуш ҳид келиб туради. Димиққан сочда паразитларнинг ривожланишига имкон туғилади. Шу боис, бош қатиқлаб ювилгач, шампун билан илиқ сувда ҳид қолмагунча ювиш лозим.
Юз гигиенаси
Соғлом тери буғдой ёки пушти рангли, табиий кўринишда бўлади. У нозик, ажинсиз ва майин бўлади.
Ҳар бир одам юз териси озода, соғлом, нозик, тиниқ ва ажинсиз бўлишига ҳаракат қилиши керак. Юз териси чиройига нуқсонларни беркитиб турувчи ва сунъий ҳусн берувчи турли хил пардоз воситаларидан фойдаланиш билан эмас, балки юз терисини мунтазам равишда гигиеник парвариш қилиш, шунингдек, ички аъзолар ва ташқи муҳитнинг таъсирларидан асраш орқали эришиш мумкин.
Тўғри овқатланиш, меъда-ичакларнинг ҳолатини кузатиб бориш, спиртли ичимликлар ва ҳар хил дориларни билиб-билмай истеъмол қилмаслик, сабзавот, мевалар ва кўкатларни кўпроқ еб туриш керак. Вақтида ишлаб, вақтида дам олиш ҳам юз терисини соғломлаштириш ва гўзаллигини сақлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish