Наманган давлат университети педагогика факультети


Шартсиз ва шартли рефлекслар



Download 0,84 Mb.
bet90/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Шартсиз ва шартли рефлекслар
Рефлекс - ташқи ва ички муҳит таъсирига одам организмининг нерв системаси орқали юзага келадиган жавоб реакциясидир. Марказий нерв системасининг қайси қисми иштирок этишига қараб, рефлекс ҳар икки хил: шартсиз ва шартли бўлади.
Шартсиз рефлекслар. Шартсиз рефлекслар ҳосил бўлишида марказий нерв системасининг пастки қисмлари, яъни орқа, узунчоқ, ўрта, оралиқ миядаги нерв марказлари иштирок этади. Шартсиз рефлекслар туғмадир, чунки уларнинг нерв йўллари бола туғилган вақтда ҳам бўлади. Бу рефлекслар одам организмидаги муҳим ҳаётий жараёнларни таъминлашга қаратилган. Масалан, овқатни чайнаш (боланинг эмиши), ютишли, хазм қилиш, нафас ва сийдик ажратиш, нафас олиш, қон айланиши ва ҳоказолар. Шартсиз рефлекслар доимий, яъни улар одамнинг хаёти давомида ўзгармайди (йўқолмайди). Уларнинг сони ва -тури барча кишиларда деярли бир хил. Бу рефлекслар наслдан-наслга ўтади.
Шартли рефлекслар. Шартли рефлексларнинг маркази бош мия ярим шарлари пўстлоғида жойлашган. Бу рефлекслар бола туғилган вақтда бўлмайди, улар одамнинг хаёти давомида ҳосил бўлади. Шартли рефлексларнинг нерв йўллари ҳам бола туғилган вақтда бўлмай, кейинчалик тарбия, билим олиш, ҳунар ўрганиш ва бошқа ҳаётий тажрибалар асосида ҳосил бўлади. Бу нерв йўллари доимий эмас, балки вақтинчаликдир, яъни муайян рефлекс узоқ вақт такрорланмаса, унинг вақтинчалик пайдо бўлган нерв йўллари йўқолади ва шартли рефлекс сўнади. Шартли рефлекслар шартсиз рефлекслар асосида ҳосил бўлади. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун олдин шартли таъсирловчи, унинг кетидан шартсиз таъсирловчи таъсир этиши керак. Масалан, итда сўлак ажралишига шартли рефлекс ҳосил қилиш учун олдин шартли таъсирловчи сифатида электр лампаси ёқилиб ёки қўнғироқ чалиниб, унинг кетидан шартсиз таъсирловчи сифатида овқат берилади. Бу тажриба бир неча марта такрорланиши натижасида миянинг овқатланиш маркази билан кўриш ёки эшитиш маркази ўртасида вақтинча боғланиш ҳосил бўлади. Натижада электр лампаси ёниши ёки қўнғироқ чалиниши биланоқ (овқат берилмаса ҳам) итда сўлак ажрала бошлайди, яъни лампа ёруғига ёки қўнғироқ товушига сўлак ажратувчи шартли рефлекс ҳосил бўлади.
Ҳаракатлантирувчи нерв толасининг яллиғланиши неврит деб аталади. Унинг сабаби ҳам юқоридагидек. Белгиси шундан иборатки, касалланган нерв билан таъминланувчи тана раускуллари фалажланиб қолади. Масалан, юз нерви касалланганда юз мускули фалажланиши туфайли юзнинг бир томони пастга осилиб, оғизнинг чеккаси тортилиб қолади.
Умуртқа поғонасининг бел-думғаза қисмларидан чиқадиган нерв толаларининг зарарланиши бел-думғаза радикулити деб аталади. Бу касаллик шамоллаш ёки Оғир юк кўтарганда умуртқалар орасидаги нерв толаларининг қисилиши натижасида юзага келади. Бел-думғаза соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Одамнинг ўтириб-туриши, ҳаракатланиши қийинлашади. Баъзида ўтирғич нерви ҳам зарарланади ва радикулит касаллиги содир бўлади. Бундай вақтда қайси томондаги ўтирғич нерви касалланган бўлса, ўша оёқнинг ҳаракати қийинлашади, оёқнинг орқа соҳасида қаттиқ оғриқ сезилади.
Маълумки, танадаги ҳамма мускул толалари майда нерв толалари билан туташиб, нерв-мускул ҳаракат бирлигини ҳосил қилади. Бу ҳақда «Таянч-ҳаракатланиш системаси» мавзусида батафсил тушунча берилган. Одам бирор жисмоний машқ бажариб, терлаб турган вақтида бирданига кийимини ечса, нерв-мускул толалари шамоллаши туфайли неврит - миозит касаллиги юзага келиши мумкин. Қовурға-оралиқ майда мускуллар бу касалликка айниқса берилувчан бўлади. .Шамоллаш туфайли бир неча минутнинг ўзидаёқ оданминг кўкрак қафасида, курагининг атрофида санчиқ пайдо бўлиб, ҳаракатланиши, букилиши, чуқур нафас олиши, ҳатто йўталиши қийинлашади. Шунинг учун спортчилар машқ бажариб терлаган вақтда тезгина иссиқ кийимни елкаларига ташлаб олишади. Юқоридаги касаллик белгилари юзага келиши биланоқ, одам асаб касалликлари шифокорига мурожаат қилиши керак.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish