Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet88/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Кутиладиган
натижа

Бош миянинг жароҳатланиши натижасида содир бўладиган касалликларни аниқлайдилар.

Маъруза режаси

  1. Нерв тизими филогенези.

  2. Нерв тизимининг онтогенези

  3. Марказий нерв системасининг касалликлари.



3-Мавзу. Бош миянинг жароҳатланишидаги ўзгаришларни ўрганиш
Режа:

  1. Нерв тизими филогенези.

  2. Нерв тизимининг онтогенези

  3. Марказий нерв системасининг касалликлари.

Нерв тизими — аъзолар ва тана фаолиятларини бошқаради, ташқи муҳит билан алоқа ўрнатиб бир бутунлик ҳолатини таъминлайди. Бош мия, орқа мия — марказий нерв тизимини ташкил қилади. Бош мия асосидан ва орқа миядан чиқадиган тана ва барча аъзоларга этиб борадиган нерв толаларига – перефирик нерв тизими деб аталади. Ўз навбатида бош мия асосидан чиқувчи 12 жуфт нервлар бош мия нервлари дейилса, орқа миядан чиқувчи 31 жуфт нервларга орқа мия нервлари дейилади. Нерв тизимини бажарадиган вазифасига кўра соматик нерв ҳамда вегетатив нерв тизимига ажратиш мумкин. Соматик нерв тизими асосан танадаги кўндаланг тарғил мушакларни ва терини, вегетатив нерв тизими эса ички аъзоларни, безларни, қон томир деворини иннерватсия қилиб, танага ҳам тарқалади.
Нерв тизимининг морфо-функцонал бирлигини — нейрон ташкил қилади. Нейрон таркибига нерв ҳужайраси, унинг калта ўсимталари дендрит ва узун ўсимтаси нейрил ёки аксон киради. Нерв ҳужайраларининг ўсимталари қўшилиб нервлами ташкил этади ва уларнинг таркибида сезувчи ёки ҳаракатлантимвчи толалар бўлгани ҳолда баъзи нервлар таркиби ҳар икки толалар гуруҳидан иборат бўлиб аралаш нервлар ҳосил бўлади.
Нерв тизими филогенези
Оддий тузилишга эга бўлмаган. бир ҳужайраликларда (амёба) нерв ҳужайралар бўлмайди. Уларнинг ташқи муҳит билан алоқаси ажратиладиган суюқлик ҳолати билан белгиланади. Бундай алоқани гуморал боғланиш (ҳуморсуюқлик) дейилади.
Нерв ҳужайралари пайдо бўлган бошланғич поғанада нерв тизими тўрсимон тузилишга эга бўлади. Бундай организмларда нерв тизими (гидрад.и И Ўзаро ўсимталар билан бирлашган нерв ҳужайралари тўридан ҳосил бўлади. Бундай пайтда тананинг бирор соҳасига таъсир ўтказилса, организм бир бутун билан жавоб қайтаради.
Юқорироқ табақадаги ҳайвонламинг нерв тизими тугунсимон тузилишин эга бўлади (чувалчангларда). Нерв ҳужайралари тўпланиши натижасида туғунлиги ҳосил бўлади. уларнинг ўсимталари нервларни ҳосил қилади. Ҳар бир туғун маълум бир бўлакни (сегментни) иннерватсия қилади. Натижада, таъсирга аъзонинг ҳамма соҳаси эмас, балки таъсирланган сегмент қисқариш билан жавоб беради.
Найсимон тузилишдаги нерв тизими. Бу ҳолат умуртқалиларда уечрайди и одамнинг нерв тизими ҳам найсимон нерв тизимига киради.
Кўриб ўтилган ҳар бир табақадаги нерв тизимининг такомил этиш ҳолат одамда ҳам кузатилади. Жумладан, гуморал боғланишга нейронламингўлин бирикиш соҳасида ажратиладиган суюқликлами (норадреналин, асетилхолин) мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Турғунсимон нерв тизими эса, вегетатив нерв тизими таркибидаги туғунлар ҳолатида учрайди. Найсимон тузилишга эга бўлган орқа мияда ҳаёт учун зарур бўлган марказлар жойлашган. Жумладан, кулранг модданинг олдинги шохида ҳаракат лантирувчи нерв ҳужайралари, орқа миядан ташқарида жойлашган орқа мия тугунларида сезувчи нерв ҳужайралари жойлашади. Орқа шохларда жойлашган оралиқ нерв ҳужайралари сезув ва ҳаракат нерв ҳужайраларини ўзаро бирлаштиради.
Орқа миянинг саккизинчи бўйин, ҳамма кўкрак, иккита юқориги бел, иккинчидан тўртинчигача думғаза сегментларидаги кулранг модда таркибида ён шохлар бўлиб, бу соҳада вегетатив нерв тизимининг нерв ҳужайралари жойлашади.
Эшитув ва мувозанат ресепторларининг ривожланиши, шу аъзоларни эшитув ва мувозанатни бошқарадиган марказларнинг ҳосил бўлишни тақазо қилади. Натижада, орқа миянинг олдинги соҳасида ромбсимон мия деб аталадиган пуфак ҳосил бўлади.
Филогенетик тараққиётнинг кейинги бошичида кўрув аъзоларининг ривожланиши, аввалги пуфакнинг олд тарафида мезенсефалон деб аталадиган пуфакни ҳосилни тақазо этади.
Ниҳоят, ҳайвонларнинг сувдан қуруқликка чиқиши, ҳид билув рецепторлари тараққиёти натижасида олдинги мия прозенсефалон пуфаги ҳосил бўлади.
Ромбсимон ва олдинги мия пуфаклари иккитадан пуфакка ажралади. Ромбсимон мия миеленсефалон ва метенсефалон мия пуфакларини ташкил этади.
Миеленсефалондан узунчоқ мия ҳосил бўлиб, нафас олиш ва қон айланиш марказлари ҳисобига ташкил бўлади.
Метенсефалон мия пуфагидан Воролий кўприги ва мияча такомил этиб, эшитув ва мувозанат аъзолари ҳисобига ҳосил бўлади. Прозенсефалон (олдинги мия) пуфаги ҳам иккига бўлиниб, оралиқ мия диенсефалон ва охирги мия теленсефалон пуфакларини ҳосил қилади.
Теленсефалон пуфаги ҳамма сезги марказларининг мия пўстлоғида ўзаро яқин соҳада ҳосил натижасида такомил этади. Бу соҳада барча сезги аъзоларининг олий марказларининг ҳосил, филогенетик жиҳатдан авалроқ ҳосил бўлган шундай марказларнинг ё'қолишига олиб келмайди. Аксинча. пўстлоқдаги олий марказлар қуйи қисмдаги шундай марказлар билан Ўзаро бирлашган бўлади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish