Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet85/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Циклопия
Камдан кам учрайдиган аномал холат туфайли ҳомиланинг бир кўзигина, ёки бир кўз чуқурчасида қўшалоқ икки кўз ривожланаётган бўлади.
Арниенцефолия
Бундай аномал холатда миянинг хид сезиш бўлакчалари ривожланмаган бўлади. Микрцсефалия ёки Даун касаллиги.
Туғма ақли заифлик олигофренлар группасига мансуб бўлган бундай аномал ривожланиш одатда мия хажми, вазнининг ва бош суякнинг кичиклиги билан характерланади.
Микроцефал болалар психикасида ақли заифлик, тентаклик ва телбалик аломатлари яққол кўринади. Олигофрен болаларга хос бўлган хусусиятларни, айниқса бундай болаларнинг афт, башара тузилиши уларнинг ирқи, миллатидан қаттий назар деярли бир хил кўринишга эга бўлишини илк бор инглиз шифокори Лангрон Даун аниқлаган.Болалик (икки ёққа қийшайган кўз) уч қаватли кўз қовоқ, кичкина тугмачадек бурун, чекка қисмида қизиллик, тил устидаги қавариқлар, катта суяклари бушашган, ақлий ривожи сустлиги каби нуқсонлар шу гурухга кирувчи болалар учун хосдир.Илгари нуқсонли туқилган болаларни наслнинг бўзилишидаги дегенератив аломатлари деб хисоблашган. Масалан, қулоқ супрасининг чўққайганлиги, кўз рангини бошқачароқ тусда бўлиши, айниқса ошиқча бармоқлар бўлиши, жундорлик, оқиздаги талайнинг бўри ва итларникига ўхшаш тарам-тарам бўлиши, жинсий аъзоларининг унчалик ривожланмаганлиги каби нуқсонларни дегенератив аломатлар деб хисоблашган. Ушбу жисмоний нуқсонларни наслий бўзилиш деб хисоблаш нотўқридир.Чунки бундай аломатлар соқлом болаларда ҳам учраб туради.Бу холатлар эмбриогенездаги бўзилишлар оқибатидир.
Асаб системаси анотомияси
Инсон марказий асаб системаси бош мия, орқа мия ва тери устида жойлашган яъни устки асаб системаларида иборат.
Бош миянинг ўзи эса юқори мия яъни мия пўстлоқи ва пўстлоқ ости тугунчали, мия (кўриш дўнглиги ва унинг ост дўнглиги), ўрта мия (тўрт дўнглик ва мия га мияча оёқлари), орқа мия (варалиев кўприги, узунчоқ мия ва мияча)лардан ташқил топган. Бош миядан ҳаракат ва мураккаб функцияларини амалга оширувчи 12 жуфт асаблар чиқади. Умуртқа каналига жойлашган орқа мия калла суягидаги узунчоқ миянинг стволи хисобланади. Орқа миядан ҳаракат ва сезиш томирлари чиқиб, асбалар боқланишини хосил қилади. Бу боқламдан скелет мускулларини ҳаракатга солувчи йирик переферик (устки) асаблар ажралиб чиқади.Булардан ташқари организмнинг ички органлар орасига жойлашиб скелет мускулатурасини тўла тўкис идора этиб турувчи асаб ретсепторлари (уйқотувчи, қўзқатувчи) яъни интрамурал асаб системаси ҳам бўлади.
Мускулатуралар орасига жойлашган ретсептор элементлар симпатик ва адашиб юрувчи асаблар орқали марказий асаб системаси билан боғланган. Бундай боқланишнинг асоси (ядроси) асаб системасининг марказий бўлмаларида жойлашган бўлиб, ички органлар фаолиятни бошқариб боради. Демак, ички ретсепторлар улар билан боғлиқ бўлган марказий асаб системаси умулашган холда вегетатив асаб системасини ташқил этади. Олимлардан Ленглей ва бошқалар таъкидлашганидек, вегетатив асаб системаси алохида автоном система эмас, балки бу система бош мия орқали бошқариб турувчи, марказий асаб системасини таркибий бир қисмини ташқил этади.
Марказий асаб системаси ва бу билан боғлиқ бўлган барча ретсептор элементлари биргаликдаги фаолияти организмнинг ташқи мухит билан ўзаро алоқадор бўлиб туришида катта аҳамиятга эга. Лекин, асаб бошқарувидан ташқари, организмдаги суюқликларда кечадиган биохимик протсессларни бошқариб турувчи гуморал система ҳам мавжуд. Ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган гармонлар ва биоген стимуляторлар фаолияти гуморал бошқаришнинг муҳим томонлари хисобланади.
Ички секреция безлари (ендокрин безлар) қуддасимон без, буйрак усти ва жинсий безлар махсус химик моддалар, гармонлар ишлаб чиқаради. Бу гармонлар организмдаги модда алмашинуви нормал кечиши учун жуда зарур, айниқса олий асаб системаси фоалиятини қувватлаб туришда алохида аҳамиятга эга.
Масалан, уй хайвонларини бичиб (кастратсия) қўйилган, уларнинг табиятида кескин ўзгаришлар рўй бериши амалиётдан маълум. Кастратсия қилинган одамнинг ҳам юриш туруши, ўзини одамлар орасида тутиши, хулқ атвори, психикаси ўзгариб қолади (масалан, эркакнинг аёлларга хос хусусиятлари кўзга яққол ташланади).
Бола организми шакллана бошлагандаги зарарли таъсирлар чики секреция безларига зиён етказиши мумкин. Бу эса, келгусида боланинг жисмонан вапсихик қиёфаларида салбий ўзгаришларига сабабчи бўлади (семириб кетиши, психик ривожининг сустланиши, бўй ўсмаслиги). Шундай қилиб организм асаб системаси фаолиятини маълум бир ма'нода гуморал факторлар созлаб, режага солиб туради, айниқса ички секреция безларининг нормал фаолияти муҳим рол ўйнайди. Лекин, эндокрин системасининг фаолияти доим марказий асаб системаси таъсирида бўлади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish