(Н.Е.Симионова бўйича)
Таниқли иқтисодчилар В.Я.Горфинкель, В.А.Швандар, Е.М.Купряков кабилар «тадбиркорликни шаклланиши учун муайян иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа шароитлар бўлиши зарур...»85 деб қайд этадилар. Уларнинг фикрича, ана шундай шароитлар тадбиркорликни равон ривожланишини таъминлайди. Мазкур иқтисодчиларнинг бундай мулоҳазалари «ишбилармонлик муҳити»ни тавсифламаса-да, лекин «ишбилармонлик муҳити»ни изоҳлашга яқин мулоҳазалардир.
Ишбилармонлик муҳити — бу миллий иқтисодиётнинг ривожи учун капитал қўйилмаларни киритишга ёрдам берадиган шарт-шароитлар. Бунда барча инвесторлар учун бир хил бўлган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан қулай инвестиция жараёни тушунилади86.
Бироқ, фикримизча, аксарият россиялик иқтисодчилар «ишбилармон-лик муҳити» тушунчасини «бизнес юритиш учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва мунтазам шароитлар мажмуи бўлиб, унинг ривожланишига ва унумдорлигига таъсир қўрсатади»87 деб тушунтирадилар. Бундай таъсирнинг ижобий ёки салбий бўлиши кичик бизнес субъектларининг бозорга нақадар чуқурроқ кириб борганлигига қўпроқ боғлиқ бўлади. Масалан, тадбиркорлик соҳасида биринчилардан бўлиб, дарсликлар яратган иқтисодчилардан А.В.Бусигин «ишбилармонлик муҳити» сифатида «ижтимоий-иқтисодий аҳвол, шу жумладан, иқтисодий эркинлик, тадбиркор жамият, бозор типидаги иқтисодий муносабатлар, тадбиркорлик капиталини шакллантириш ва зарур ресурсларни ишлатиш имконияти» деб номлаган88.
Айни пайтда мамлакатимизда чоп этилган ўзбек тилидаги иқтисодий илмий манбаларда «ишбилармонлик муҳити» тушунчасининг моҳиятини ифодалайдиган таърифлар келтирилмаган. Шунга қарамай, А.Хаджимуратов89, М.Мирсаидов90, О.Абдуллаев ва Р.Исмоилов91 каби иқтисодчиларнинг илмий асарларида кичик бизнес ва тадбиркорликни назарий жиҳатдан ўрганишга, шунингдек, ривожлантириш, тадбиркорликни тузилиши, кўлами, фаолиятини ташкил этиш, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароит яратишга доир фикрлари келтирилган.
Биз ўзбек иқтисодчиларининг «ишбилармонлик муҳити»ни тушунтирадиган илмий асарлари умуман йўқ деб айтолмаймиз, Чунки айрим ўзбек илмий манбаларда иқтисодчи олимларимизнинг «ишбилармонлик муҳити»ни тушунтиришга ундайдиган у ёки бу тарздаги мулоҳазалари учрайди. Масалан, А.Абдуллаев, М.Тешабоев, Ш.Ғофуров каби иқтисодчилар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими асосида «изланувчанлик муҳити» яратилиши керак, деб алоҳида таъкидлайдилар. Бундай муҳит «...меҳнатни ташкил этишнинг янги шаклларини қидириб топиш, эркин ва очиқ мулоқотни таъминлаш, ишбилармон ўйинларни тақдирлаш ва ҳамкорликда ишлаш жараёнида ишчи билан раҳбар орасидаги муносабатни ўзгартиришида намоён бўлади»92. Бироқ, бу каби ёндашувлар корхонанинг ички муҳитига доир тушунчалар бўлиб, бизнинг объектимиз бўлган «ишбилармонлик муҳити»нинг моҳиятини тўлиқ очиб бера олмайди.
Иқтисодчи Б. Салимов эса «ишбилармонлик муҳити» иборасини ишлатмаган бўлса-да, «ҳар қандай бизнес маълум муҳитда фаолият кўрсатади»93 деб айтади. Унинг фикрича, ўша «маълум муҳит» «йўл» қўйса, корхона ўз ҳаракати туфайли олдига қўйилган мақсадга эришиши мумкин. Шунинг учун аксарият иқтисодчилар «бундай муҳит айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонликни амалга оширишни мужассамлантирган...»94 деб алоҳида эътироф этганлар.
Таниқли иқтисодчи С.С.Ғуломовнинг «Тадбиркорлик ва кичик бизнес» номли ўқув қўлланмасида тадбиркорлик муҳитига ички ва ташқи омилларнинг таъсири ва уларнинг ўзгарувчанлиги тўғрисида қисқа фикр берилган95. Лекин ишбилармонлик муҳитининг моҳияти очиб берилмаган.
Ўзбек иқтисодчилари Ё.Абдуллаев ва Ф.Каримовлар кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун ўзига хос шарт-шароитлар тўғрисида фикр юритиб, «тадбиркорлик шароитлари деганда, энг аввало, иқтисодий фаолиятдаги эркинликни тушунамиз. Эркинлик бор жойда бунёдкорлик, ижодкорлик завқи жўш уради...»96 деб қайд этадилар. Уларнинг ушбу фикри тадбиркорлар ва умуман бизнес субъектлари учун муайян ишбилармонлик муҳити бўлиши кераклигига ишорадир.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини шакллантириш зарур экан, корхонани ички ва ташқи муҳитларини таҳлил этиш лозим бўлади. Шунинг учун Ё.Абдуллаев ва Ш.Юлдашевлар каби иқтисодчилар корхонага ички ва ташқи муҳитнинг жиддий таъсири борлигини ва уларнинг ҳар бири ўзига хос муҳимлигини алоҳида қайд этганлар97. Бу иқтисодчилар ўз илмий асарларида «ишбилармонлик муҳити» тушунчасини қўлламаган бўлсалар-да, корхонанинг ташқи муҳитини «...ўта кенг ва кўпқиррали...» деб қайд этиб, уларнинг таркибида энг муҳимларини қуйидагича гуруҳларга ажратишган98:
иқтисодий муҳит;
бозор конъюнктураси;
сиёсий вазият;
ҳуқуқий муҳит;
|
фан-техника тараққиёти;
ижтимоий-маданий муҳит;
табиий-географик шароитлар;
демографиқ вазият.
|
1.6-расм. Корхонанинг кўпқирралилигини ифодалайдиган гуруҳлар туркуми (Ё.Абдуллаев ва Ш.Юлдашев бўйича)99
Бу гуруҳларга ажратилган кўпқиррали ҳолат 1.6-расмдагидек ифодаланади. Аммо 1.6-расм мазмуни жиҳатидан 1.5-расмдаги ҳолатни такрорлайди. Иқтисодчи М.Расулов эса тадбиркорликни «...ривожланиши учун маълум шароитлар талаб этилиб...»100 бу шароитлар иқтисодий, сиёсий, руҳий ва ҳуқуқий асослардан иборат эканлигини қайд этади. Олимнинг бу фикри «ишбилармонлик муҳити» тўғрисидаги таърифга айнан тегишли бўлмаса-да, унга яқин изоҳлардандир.
Б.Ю. Ходиев, М.С. Қосимова, А.Н. Самадов каби ўзбек иқтисодчилари «тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак» деб қайд этадилар. Уларнинг мулоҳазаларига кўра «...тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил: ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғликлиги натижасида амалга оширилади»101. Уларнинг бу фикрларига қўшилсак-да, «тадбиркорлик муҳити» тушунчаси «ишбилармонлик муҳити» тушунчасига нисбатан торроқ қўлланилишини алоҳида эътироф этамиз.
Дарҳақиқат, кичик бизнес субъектлари учун яратилган муҳит туфайли мамлакат иқтисодий ўсишга ва ижтимоий муаммоларни бартараф этишга эришади. Ишбилармонлик муҳитининг қулайлиги бандлик муаммоларини ҳал этиш, миллий бойликни ўстириш ва миллатнинг фаровонлиги учун хизмат қилади. Лекин «тадбиркор маълум бир муҳитда таваккалчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, у ҳолда у ўзгарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади»102 деган, фикрлар асосида бундай муҳитни тадбиркорлар учун ижобий муҳит деб ҳисоблаб бўлмаслигини қайд этадилар. Ушбу сўнгги фикр нуқтаи назаридан олганда, биз юқоридаги иқтисодчиларнинг фикрига тўлиқ қўшила олмаймиз.
Бизнинг фикримизча, тадбиркорлар ёки умуман бозор субъектлари ўз фаолиятларини ташкил этар экан, ишбилармонлик муҳитида муайян таваккалчиликларни амалга ошириб борадилар. Бошқача айтганда, таваккалчилик қўллангандаги муҳит тадбиркорлар ёки умуман бозор субъектлари учун салбий бўлиб қолмайди, балки таваккалчилик ишбилармонлик муҳитида рўй берадиган ўзига хос жиҳатдир. Ишбилармонлик муҳити тадбиркорлар ва бозор субъектлари учун «тайёр» ҳолатдаги муҳит эмас. Бундай муҳит айрим тадбиркор учун қулай келса, айримларига ноқулай келиши мумкин.
Бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатувчи бизнес субъектлари орасида устуворроқ бўлганлари учун ишбилармонлик муҳити қулайдек туюлади. Аслида айнан уларнинг фаолиятида тезкорлик, уддабурронлик ва айниқса таваккалчилик бўйича тез қарор қабул қилиш амалга оширилади.
Иқтисодчи Ҳ.Ҳамроев эса тадбиркорлик муҳити тўғрисида фикр билдириб, бу муҳит «...тадбиркорлик шарт-шароитлари ва тадбиркорлик омиллари мажмуи...»дан103 келиб чиқади деб қайд этади ва 1-иловада келтирилганидек, тадбиркорлик муҳитининг таснифи ва таркибини келтиради. Унинг микроиқтисодий талқини асосидаги бу ёндашувига кўра «тадбиркорлик муҳити» ва «ишбилармонлик муҳити» мазмунан бир хилдек. Аммо бизнинг илмий изланишларимиз нуқтаи назардан олганда, «тадбиркорлик муҳити» тушунчаси «ишбилармонлик муҳити» тушунчасига нисбатан торроқ қўлланиладиган тушунчадир.
Иқтисодчилар Ш.Мустафақулов ва В.Урмоновларнинг104 илмий рисолаларида эса, «ишбилармонлик муҳити»нинг таърифи келтирилмаган бўлса-да, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб борилаётган тадбирлар кўлами ва қўлга киритилган натижалар тўғрисидаги таҳлиллар келтирилган.
Бизнинг таҳлилларимизга кўра, ишбилармонлик муҳитининг асосий компонентлари 1.8-расмда келтирилган бўлиб, бундай муҳитни шаклланишида маъмурий ва ҳуқуқий тартибга солиш органлари, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари, молиявий ресурслар, меҳнат ресурслари, табиат, ер ва кўчмас мулк каби компонентлар муҳим аҳамиятга эга. Агар ишбилармонлик муҳитининг таркибий тузилишини эмас, балки бу муҳитни заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар тарзида кенгроқ таҳлил этадиган бўлсак, буни 1.8-расмдан тушуниб олиш мумкин.
1.7-расм. Ишбилармонлик муҳитининг асосий компонентлари105
Бизнинг таҳлилларимизга кўра, ишбилармонлик муҳитининг асосий компонентлари 1.7-расмда келтирилган бўлиб, бундай муҳитни шаклланишида маъмурий ва ҳуқуқий тартибга солиш органлари, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари, молиявий ресурслар, меҳнат ресурслари, табиат, ер ва кўчмас мулк каби компонентлар муҳим аҳамиятга эга. Агар ишбилармонлик муҳитининг таркибий тузилишини эмас, балки бу муҳитни заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар тарзида кенгроқ таҳлил этадиган бўлсак, буни 1.8-расмдан тушуниб олиш мумкин.
Ишбилармонлик муҳитини зарурият тариқасида юзага келтириб чиқарувчи омиллар ташқи ва ички омиллар таркибидаги таркибий элементлардан иборат бўлиб, ташқи муҳит омилларининг ўзи бевосита ва билвосита таъсир кўрсатувчи омиллардан иборат.
1.8-расм. Ишбилармонлик муҳитининг таркибий тузилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |