Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


Ишбилармонлик муҳити ривожининг назарий асослари, иқтисодий моҳияти ва таркибий элементлари



Download 8,47 Mb.
bet5/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

1.2. Ишбилармонлик муҳити ривожининг назарий асослари, иқтисодий моҳияти ва таркибий элементлари
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш орқали муайян муҳитни шаклланишига шарт-шароитлар яратилади. Чунки кичик бизнес ва хусусий тадбир-корлик фаолиятини самарали амал қилиши ва бошқарилиши учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак. Бундай муҳит энг барқарор давлатлар иқтисодиётида яхши шаклланган бўлиб, ўзида ишбилармонлик функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган.
Ишбилармонлик муҳити тадбиркорга бозордаги вазиятларни қандай бўлишини олдиндан кўра билишига кенг имконият туғдиради. Бундай муҳит ижобий ёки рағбатлантириш кўринишида шаклланиши мумкин. Бошқача айтганда, мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бо-риш учун тартибга солинади.
Сўнгги йилларда аксарият жаҳон мамакатлари иқтисодиётида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва қулайлаштиришга эътибор берилмоқда. Хусусан, Жаҳон банкининг 2003 йилдан буён «Doing business» ўз тадқиқотларини ўтказиб бориши ҳам бу фикримизнинг далилидир. Шунинг учун айни даврда, бу иборани атрофлича таҳлил этиш ва таърифига аниқлик киритиш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Фикримизча, «муҳит» тушунчасининг мазмуни «...(арабча — ўраб олинган, иҳота этган, иҳота этилган) — ҳаёт, фаолият кечадиган табиий ёки ижтимоий шароитлар мажмуи»47 ҳисобланиб, «муҳит — бу атрофдаги ижтимоий-маиший шарт-шароитлар, вазият, шунингдек, ушбу шароитлар билан боғлиқ кишилар йиғиндиси»48 демакдир. Аслида бу тушунчани кенг тушуниш зарур. У табиат, ижтимоий ҳаётдаги кўплаб объектларга нисбатан қўлланилади. Масалан, биологик муҳит, оила муҳити, жамоа муҳити, ижтимоий муҳит, глобал муҳит ва ҳоказо. Бу тушунчаларнинг барчасида «муҳит» тушунчаси мазмуни жиҳатидан турлича бўлган объектларга нисбатан қўлланилиб, қулай ҳаётий фаолиятни амалга оширувчи шарт-шароитлар мажмуини англатади.
Хусусан, ишбилармонлик муҳити ҳам турли миқёсларда кичик бизнес субъектлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни ўз ичига қамраб олган.  
Ишбилармонлик муҳитининг иқтисодий мазмунини очиб беришда хорижлик жуда кўп иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг олиб борган тадқиқотларидан намуналар келтириш мумкин. Жумладан, E.Staley ва R.Morse (1971)49, A.Bruno ва T.Tyebjee (1982)50, W.Gartner (1985)51, кабилар ишбилармонлик муҳитини мамлакат ёки ҳудуд миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий ва институционал шарт-шароитларни ўз ичига олувчи ва қўллаб-қувватловчи инфратузилмалар зарурлиги билан тушунтирадилар. Бундан ташқари K.Manning, S.Birley ва D.Norburn (1989)52, фикрича, инсонда қобилият ва кўникмалар, тажриба ва мотивациянинг бўлиши янги корхоналарни яратишда муҳим роль ўйнайди. Бошқача айтганда, инсондаги бу каби фазилатларгина ишбилармонлик муҳитини шаклланишига туртки беради.
Хорижий иқтисодчилар томонидан «турли мамлакатларда ўтказилган эмпирик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ишбилармонлик муҳити яхши бўлган жойларда энг минимал стандартлар ва меъёрлар қўлланилади, солиқ ва бошқа имтиёзлар таклиф қилинади, шунингдек, бошловчи тадбиркорлар учун тренинг ва маслаҳатлар хизматларини тақдим этиб, янги бизнесни очиш
эҳтимоли оширилади» (L.Dana; 1987, 1990)53. Бундан ташқари, J.Pennings (1982)54 молиявий ресурсларнинг мавжудлиги, катта шаҳарлашган жойлар, таълим ва тадқиқот учун университетларнинг мавжудлиги каби омиллар янги корхоналар яратиш тезлигини ошириш учун жуда муҳим деб ҳисоблайди. Аниқроғи, ишбилармонлик муҳити қулай бўлган жойдагина янги корхоналарни тез очилишига кенг шароитлар борлиги қайд этилади.
J.Doutriaux (1988)55, P.Davidsson (1991)56, D.Swanson ва L.Webster (1992)57, D.Hawkins (1993)58, S.Takyi-Asiedu (1993)59 кабилар эса ўз эътиборларини тадбиркорлик муҳитига таъсир этувчи ташқи омилларни ўрганишга, яъни «у ерда нима борлигини кўрсатиш» учун тавсифловчи ёндашувларни ўрганишга қаратганлар60. Бошқача айтганда, «қандай шарт-шароитлар ишбилармонлик муҳитини шаклланишига ва яхшиланишига олиб келиши мумкинлиги» нуқтаи назардаги ёндашувларини қайд этишган. Яна бир қатор иқтисодчилар, яъни J.Goodman, J.Meany, L.Pate (1992)61, B.Mokry (1988)62, E.Segura (1988)63, P.Westhead (1990)64 кабилар эса тадбиркорлик муҳитини шакллантириш учун шарт-шароитлар ва имкониятлар ярата олишда ҳукумат ёки давлатнинг ролини алоҳида қайд этадилар.
Инглиззабон мамлакат иқтисодчиларининг юқоридаги каби мулоҳазаларидан кўриниб турибдики, ишбилармонлик муҳитининг шаклланишига ва ривожланишига кўпроқ ташқи муҳит омилларининг таъсири жиддийроқдир.
Россиянинг интернет сайтларидан бирида бизнес муҳит «...назорат зонасидан ва бизнес таъсиридан ташқарида мавжуд бўлган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик (СИИТ) омиллар йиғиндиси бўлиб, бизнесга ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин»65 деб таърифланади.
Фикримизча, сўнгги йилларда СИИТ абревиатураси тўртта асосий тоифадаги ташқи (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик) омиллар номидан келиб чиқиб белгиланар экан, уларнинг ҳар бири ўзаро боғлиқликда ўзгариб боради ва ишбилармонлик муҳитига ўзининг у ёки бу даражадаги таъсирини кўрсатади.
Бундан ташқари Россия илмий манбаларида «деловая среда», «бизнес-климат»66 ёки «бизнес-среда»67 каби синонимлар кўп учрайди. Бу синоним тушунчалар инглизча «business-environment» тушунчасининг русча талқинларидир. Ўзбек тилида бу синоним тушунчалар «ишбилармонлик муҳити» тушунчасининг ўзидир. Ушбу манбаларда қайд этилишича, «ишбилармонлик муҳити — бизнесни юритишда унинг ривожланиши ва самарадорлигига таъсир этувчи, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва тартибга солувчи шароитларнинг йиғиндисидир»68.
Хусусан, «иқтисодий муҳит», «хўжалик муҳити», «тадбиркорлик муҳити», «инвестиция муҳити», «институционал муҳит»69 каби иборалар «ишбилармонлик муҳити» иборасига яқин турса-да, бу каби тушунчалар бирон-бир аниқлилик шароитидаги мақомга йўналтирилганда қўлланилади. Масалан, «...таркибига кўра («институционал муҳит»), хусусиятига кўра («рақобат муҳити»), атроф муҳитдаги объектнинг номланишига кўра, объект-нинг маълум доирада мавжудлигига кўра («Windows муҳити») ва ҳоказо»70.
«Хўжалик муҳити» — бу қайд этилган тушунчалар ичида мураккаброқ тушунча бўлиб, жамиятнинг турмуш шароитларини яхлит намоён бўлишини ўз ичига олган тушунчадир. Бундай муҳитда кишиларнинг хўжалик юритиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар устувор бўлади. Бошқача айтганда, мамлакатнинг хўжалик комплексини ишга туширадиган муҳитни тушуниш керак. Масалан, феодал иқтисодиёт, бозор иқтисодиёти, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт ва ҳоказо. Демак, хўжалик муҳити фақат шу каби ижтимоий муносабатлар доирасида амал қилади.
«Иқтисодий муҳит» тушунчаси макроиқтисодий тизимни қамраб олади. Чунки иқтисодий муҳит муайян мамлакат олдида турувчи иқтисодий муаммоларни ҳал этиш усуллари, механизмлари ва воситалари йиғиндисини ишга соладиган муҳитни англатади. Демак, «хўжалик муҳити» ва «иқтисодий муҳит» каби тушунчалар ўз объектидан келиб чиқиб қўлланилганда «ишбилармонлик муҳити»га нисбатан кенгроқ тушунчалардир. Ишбилармонлик муҳити иқтисодий муҳитнинг таркибий қисми бўлиб, айнан тадбиркор ёки ишбилармон бозор муносабатларининг субъектидир.
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, «ишбилармонлик муҳити» — «ташқи муҳит» ёки «иқтисодий муҳит»нинг таркибий қисми71, яъни, «ташқи муҳитнинг бир қисми сифатида корхонанинг бевосита муҳити ҳисобланади»72. «Ишбилармонлик муҳити» «ташқи муҳит» тушунчасига нисбатан торроқ қўлланилса-да, «тадбиркорлик муҳити» тушунчасига кўра кенгроқдир. Бошқача айтганда, «ишбилармонлик муҳити» тушунчаси «тадбиркорлик муҳити» тушунчасига нисбатан кўп компонентлидир. Бу тушунчалар тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини қулайлаштиришга йўналтирилган (фирмага боғлиқ бўлмаган) шароитларни акс эттириб, корхоналарнинг ишлаб чиқаришга, инвестицияни жалб этишга ва иқтисодий муносабатларни эркин фаоллашувига доир масалаларни ҳал этадилар.
Қайд этиш керакки, ишбилармонлик муҳити у ёки бу мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий бошқарувга жуда боғлиқ. Жумладан, ҳозирги кунда таниқли иқтисодчилардан Б.С.Жихаревич «ишбилармонлик муҳити»ни тавсифлаганда, «...хўжалик юритиш учун ҳукумат таъсиридаги универсал шароитлар йиғиндиси»73 деган фикрга келиши бежиз эмас. Унинг фикрича бундай шароитларни яратилишида, маҳаллий тартибга солиш органлари таъсирида турли анъаналар ва хўжалик юритиш муносабатларида шаклланган тажрибалар ҳисобга олинади. Шу тарзда хўжалик қарорларини қабул қилишга, шунингдек, ишлаб чиқариш кўламлари ва параметрларини кенгайтиришга эришилади.
Демак, ишбилармонлик муҳити деганда фирмалар фаолиятига таъсир кўрсатадиган ва бошқарув қарорларини қабул қилишни талаб этадиган шарт-шароитлар ва омилларнинг мавжудлигини тушунамиз. Баъзи ҳолатларда ишбилармонлик муҳити туфайли фирма бошқарув қарорларининг айрим кўринишлари рад этилади ёки мазкур муҳитга мослашувини тақозо этади.
Замонавий классификацияга кўра ишбилармонлик муҳити, технологиялардан бошлаб, корхоналарнинг молиявий ва кадрлар сиёсатигача бўлган, жуда кўп таркибий элементларни ўз ичига қамраб олган. Масалан, А.И.Панов74 тақдим этганидек, бундай муҳитда корхонанинг кучлилигига ёки заифлигига манба сифатида хизмат қиладиган муҳим ички омиллар мажмуи мужассамлашган. Бу омиллар таҳлил қилинганда, корхонанинг ички муҳитидаги тизимли жараёнларни тасаввур қилиш мумкин: кадрлар, ташкил этиш, ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий муносабатлар.
Россиялик иқтисодчи Елена Быкова «ишбилармонлик муҳити — бу ташқи муҳит элементларининг бевосита ўзаро таъсирида корхоналарнинг бизнес-жараёнларини амалга оширувчи ва ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятини ташкил этувчи институтлар хусусиятларининг йиғиндисидир»75 деб тушунтиради. Шу тарзда «институционал муҳит» ва «ташқи муҳит»ни ҳам алоҳида таърифлайди. Бироқ, бу каби муҳитларга таъсир этувчи омилларни бир хил деб қайд этади.
Àéðèì ìàíáàëàð á¢éè÷à «èíñòèòóöèîíàë ìóҳèò» íåîèíñòèòóöèîíàë êîíöåïöèÿäà èøëàá ÷èқàðèø-ñîòèø ôàîëèÿòè, àéèðáîøëàø âà òàқñèìîò ó÷óí áîøëàíғè÷ øàðîèòëàðíè øàêëëàíòèðóâ÷è, ýíã ìóҳèì ñè¸ñèé, èæòèìîèé âà ҳóқóқèé қîèäàëàð éèғèíäèñèíè ¢çèäà ìóæàññàìëàéäè76. Âàҳîëàíêè, áó òàëқèí ìàêðîäàðàæàäàãè èқòèñîäèé òèçèìäà þçàãà êåëãàí ìóíîñàáàòëàðíè áåëãèëàø ó÷óí ôîéäàëàíèëàäè, қîëàâåðñà, ó ìåçîèқòèñîäèé òàҳëèë қèëèøäà çàðóðäèð. Òàøêèëîò ìåíåæìåíòèäà èíñòèòóöèîíàë ìóҳèò ó÷ õèë ôóíêöèîíàë òèçèì ¸êè ìóҳèò éèғèíäèñè ñèôàòèäà èôîäàëàíàäè: òàøқè ìóҳèò, ÿқèí òåâàðàê-àòðîô ìóҳèòè âà è÷êè ìóҳèò. Òàøқè ìóҳèò ìóñòàқèë тадқиқот объекти сифатида А.Чандлер77, И. Ансофф78, Р. Акофф ва Ф. Эмери79, Стивен П. Роббинс80 каби иқтисодчиларнинг илмий ишларида ўз ифодасини топган. Óëàðíèíã ôèêðè÷à, ìàçêóð ìóҳèò áèð қàòîð îìèëëàðíèíã áèðèêèøèäàí èáîðàò á¢ëèá, áó îìèëëàð êîðõîíàëàð òàøқàðèñèäàí òóðèá óíèíã ôàîëèÿòèãà ò¢ғðèäàí-ò¢ғðè òàúñèð ê¢ðñàòàäè.
Òàøқè èíñòèòóöèîíàë ìóҳèòíè òàøêèë қèëóâ÷è ýíã ìóҳèì èíñòèòóòëàð қóéèäàãèëàð: ҳóқóқ èíñòèòóòè, áîçîð èíñòèòóòè, òàøêèëîò èíñòèòóòè, èíäèêàòèâ ðåæàëàøòèðèø èíñòèòóòè, ìîëèÿ èíñòèòóòè, ñîëèқ èíñòèòóòè, èæòèìîèé êàôîëàòëàð институти, трансфертлар институти, жамоат танловидан иборат институт, давлат буюртмалари ишлаб чиқариш институти, таълим институти, ташқи иқтисодий алоқалар институти81.
Þқîðèäà íîìëàðè қàéä ýòèëãàí èíñòèòóòëàð áèðèí÷è ê¢ðèíèøäà èøëàá ÷èқàðèø-ñîòèø ôàîëèÿòèíè àìàëãà îøèðèø ó÷óí òàøқè ê¢ðèíèøíè íàìî¸í ýòàäè âà ê¢ïëàá òàøқè ìóҳèò èíñòèòóòëàðèíè øàêëëàíòèðàäè. Èêêèí÷è ê¢ðèíèøäà, òàøқè ìóҳèòíèíã ê¢ïëàá èíñòèòóòëàðè ҳèñîáëàíãàí, ÿқèí àòðîôäàãè èíñòèòóòëàð òóçèëèøèíè ¢çèäà ìóæàññàìëàéäè âà èøáèëàðìîíëèê ìóҳèòè ñóáúåêòëàðè òîìîíèäàí áåâîñèòà ôîéäàëàíàäè.
Бизнесни ташкил этиш ва унинг муҳитидаги ўзаро таъсир интенсивлигини ўрганаётган А.Н.Дятлов82 каби иқтисодчилар шартли равишда ташқи муҳит омилларини уч гуруҳга ажратадилар:

  • локал (маҳаллий, маълум доирадан четга чиқмайдиган) муҳит (тўғридан-тўғри таъсир этувчи муҳит) — корхоналар операцияларига бевосита таъсир этадиган омиллар ва шу билан бирга, бу корхоналар бошқа корхоналар операцияларининг бевосита таъсирини ўзларида хис этадилар;

  • глобал муҳит (қисман таъсир этадиган муҳит) — корхоналар фаолияти операцияларига бевосита боғлиқ бўлмаган умумийроқ воқеалар ва тенденцияларни қамраган муҳит, бироқ, бизнес контекстини яхлит шакллантиради;

  • халқаро муҳит (кўпмиллатли компанияларнинг бизнес муҳити) — компания ўз фаолиятида мамлакатдан ташқарига чиққанда ва хорижий бозорларни ўзлаштиришга ўтганда, халқаро бизнес омилларининг таъсирига учрайди.

Фикримизча, ишбилармонлик муҳити бу омилларнинг ўзаро боғлиқлигида самара беради. Агар А.Н.Дятлов келтирган омилларнинг ўзаро боғлиқлиги таъминланмаса, ишбилармонлик муҳити беқарордир. Бундай вазиятларда ишбилармонлик муҳити муайян корхонага «...ёки янги имкониятларни очади, ёки корхонага янги хавф-хатар билан таҳдид қилади»83. Тадбиркорликда омадсизликларнинг рўй бериши бизга маълум.
Иқтисодчи Симионова Н.Е. «ишбилармонлик муҳити»ни корхонани ўраб олган муҳит сифатида тушунтиради. Унинг фикрича корхонанинг ташқи муҳити «ишбилармонлик муҳити»нинг ўзидир ва буни 1.5-расм тарзида ифодалайди84. Бироқ, биз Н.Е.Симионованинг ушбу фикрига тўла қўшила олмаймиз. Бизнинг фикримизча, макромуҳит (яъни, у томонидан қайд этилаётган ташқи муҳит) ҳам «ишбилармонлик муҳити» тушунчасига нисбатан жуда кенг тушунчадир. «Макромуҳит» тушунчаси нафақат ишбилармонлик муҳити балки бошқа муҳитларни ҳам ўз ичига олади.


1.5-расм. Корхонанинг ташқи муҳитидаги омиллар



Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish