Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


Ижтимоий сўровномада иштирок этган кичик бизнес субъектларининг таснифи



Download 8,47 Mb.
bet30/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

Ижтимоий сўровномада иштирок этган кичик бизнес субъектларининг таснифи285
(бирликда)

Туманлар

Жами

Шу жумладан286

Умумий жамига нисбатан

Кичик корхона

Микро-фирма

ЯТТ

Оилавий тадбиркор-лик ёки корхона

Наманган шаҳри

126

26

51

42

7

27,6%

Косонсой тумани

40

9

16

5

10

8,8%

Мингбулоқ тумани

21

10

9

2

0

4,6%

Наманган тумани

51

14

24

6

7

11,1%

Норин тумани

15

7

5

2

1

3,3%

Поп тумани

39

19

13

6

1

8,6%

Тўрақўрғон тумани

27

17

1

6

3

6,0%

Уйчи тумани

49

17

16

9

7

10,7%

Учқўрғон тумани

26

5

9

6

6

5,7%

Чортоқ тумани

15

4

6

3

2

3,3%

Чуст тумани

36

15

17

0

4

7,9%

Янгиқўрғон тумани

11

4

5

2

0

2,4%

Жами














63,6%

Наманган вилояти жамига нисбатан % да

100%

32,3%

37,7%

19,5%

10,5%







Қўқон шаҳри

34

10

17

4

3

33,6%

Марғилон шаҳри

2

1

1





2,0%

Данғара тумани

54

9

30

11

4

53,4%

Шўх тумани

1



1





1,0%

Тошлоқ тумани

3



3





3,0%

Учкўприк тумани

3



2

1



3,0%

Қўштепа тумани

4

1

1

2



4,0%

Жами
















14,1%

Фарғона вилояти жамига нисбатан % да

100%

20,8%

54,5%

17,8%

6,9%







Бухоро вилояти (Жондор тумани)

87

17

32

17

21

12,1%

Жамига нисбатан % да




19,5%

36,8%

,5%










Тошкент вилояти

58

13

26

16

3

8,1%

Жамига нисбатан % да

100%

22,4%

44,8%

27,6%

5,2%







Андижон вилояти

15

3

6

5

1

2,1%

Жамига нисбатан % да




20,0%

40,0%

33,3%

6,7%







Умумий жами

717

200

291

145

80

100%

Умумий жамига нисбатан % да

100%

27,9%

40,6%

20,2%

11,2%




Ижтимоий сўровнома ўтказилган респондентларнинг 22,3 фоизи савдо, 18,9 фоизи саноат соҳасига тўғри келган. Шунингдек, хизматлар кўрсатишга — 15,1%, қишлоқ хўжалигига — 11,1%, қурилишга — 9,1%, транспортга — 7,0%, алоқа ва ахборот ҳамда соғликни сақлаш, таълим ва ижтимоий хизматларга — 3,4 фоиздан респондентлар тўғри келган. Иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидан эса 9,7% респондентлар қатнашдилар (3.7-расм).




3.7-расм. Респондентларнинг иқтисодиёт соҳалари бўйича фаолиятларидаги улуши (%да)287

Сўровномада иштирок этган барча соҳа тадбиркорлари «Бозор иқтисодиётини қўллаб-қувватлайсизми?» деган саволга 100% «ҳа» деб ижобий жавоб беришган. Респондентларнинг бундай жавоблари ижтимоий йўналтирилаётган бозор муносабатларини тобора ривожлантириш тарафдори эканликларидан ва ҳукумат томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликка катта эътибор борлигидан далолатдир.


Бироқ, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини фаол амал қилишига тўсқинлик қилувчи, у ёки бу даражадаги муаммолар хали-ҳануз ўз ечимига эга бўлмаётганлиги сезилмоқда. Буни мамлакатимиз тадбиркорлари ва кичик бизнес субъектлари томонидан ижтимоий тармоқлардаги чиқишларидан, қолаверса, расмий муассасалар томонидан ўтказилган турли ижтимоий сўровнома натижаларидан билиб олиш қийин эмас.
Фикримизни 2018 йилда 25 мартдан 5 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Сенати, Савдо-саноат палатаси ва БМТнинг Тараққиёт дастури томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги ишбилармонлик ва инвестиция муҳитининг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари ҳам тасдиқлайди288. Респондентлар ишбилармонлик муҳити даражасини юқори баҳолаган бўлсалар-да, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган 11 омилдан, кредитлар бўйича фоизларнинг ҳаддан ташқари юқорилиги (80%), шунингдек, солиқлар ставкаларининг оғирлиги (72%) ҳам жавоблар салмоғида кўпчиликни ташкил этган. Бундан ташқари респондентлар ишбилармонлик муҳитини ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар қаторида инфратузилма масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Улар бизнес юритишдаги энг муҳим муаммолар қаторида ер ажратиш (51%), бўш бино ва иншоотларни олиш (45%), архитектура ва режалаштириш вазифалари (40%), газ ва электр энергия таъминотидаги (33%) қийинчиликларни кўпроқ қайд этдилар. Сўровномага кўра, мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланишига солиқ, монополияга қарши ва банк қонунчилиги, маҳаллий ҳокимият органлари ва қурилиш қонунчилигининг суст фаолияти таъсир кўрсатмоқда289.
Бу мулоҳазалардан кўриниб турибдики, «...тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини бузиш, банк, солиқ органларининг қониқарсиз фаолияти билан боғлиқ экани аён бўлади»290.
Шунингдек, бир қатор йўналишларда тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг бюрократлашган методлари ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий бизнеснинг рақобатдошлигини жадал ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитига янги технологиялар ва инновацияларни татбиқ қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончни мустаҳкамлашга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан291:

    • биринчидан, тадбиркорлик фаолияти соҳасида замонавий талабларга жавоб бермайдиган, умрини ўтаб бўлган кўп миқдордаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сақланиб қолмоқда;

    • иккинчидан, бизнес жараёнларини бошқаришда бозор механизмлари жуда секинлик билан татбиқ этилмоқда, шу жумладан, тартибга солиш функциялари ҳаддан ташқари марказлашган, ўзини ўзи тартибга солиш ва жамоатчилик назорати механизмлари суст даражада қолмоқда;

    • учинчидан, тадбиркорлар ҳанузгача айрим ваколатли органлар томонидан лицензия ва рухсатнома бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштиришда маъмурий тартиб-таомилларнинг чўзилиш ҳолатлари билан тўқнашмоқда;

    • тўртинчидан, ваколатли давлат органлари ўртасида лицензия ва рухсат бериш хусусиятидаги ҳужжатларни тубдан қисқартириш, маъмурий тартиб-таомилларни янада соддалаштириш ва очиқлик даражасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик зарур даражада олиб борилмаяпти.

Бу каби муаммоларни чуқурроқ таҳлил этишда респондентларнинг ишбилармонлик муҳитини қандай тасаввур қилишлари у ёки бу даражада ёрдам беради (3.8-расм). Масалан, респондентлар томонидан ишбилармонлик муҳитини ноқулайроқ деганлари — 14,4 фоизни, ёмон деганлар — 13,1 фоизни, жавоб бермаганлар — 7,4 фоизни ташкил этиб, улар жами респондентларнинг 34,9 фоизни ташкил этадилар. Улардан ишбилармонлик муҳитининг ёмон ёки ноқулай бўлишининг сабаби сўралганда, мамлакатда коррупциянинг борлиги, бозор инфратузилмаларининг яхши ишламаётганлиги, нормативлар бажарилмаслиги, ер ажратишдаги қийинчиликлар борлиги қайд этилди.

3.8-расм. Респондентларнинг «Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини қандай тасаввур қиласиз?» деган саволга берилган жавоблар салмоғи292

3.8-расмдаги таҳлил ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан 2019 йилнинг IV-чорагида ўтказилган сўровнома натижаларига таққослаганда, 3.7-жадвалда келтирилганидек респондентлар жавобларидаги фарқ сезиларли бўлгани йўқ. Масалан, қўмита томонидан ўтказилган сўровномада 31,9% респондентлар мамлакатдаги иқтисодий ҳолатни «қулай» деб қайд этган бўлсалар, биз ўтказган сўровнома натижаларида худди шу ҳолатни «яхши мавжуд» деб, 20,4% респондентлар ўз жавобларида келтирганлар. Бошқача айтганда, айнан шу жавоб салмоғи қумита томонидан ўтказилган сўровномада 11,5 фоизга устувороқдир. Сўровномамизда респондентларнинг 25,5% «ўртача мавжуд» ва 19,2% «қулайлиги бор» деб белгилаган жавобларини, қўмита томонидан ўтказилган сўровномадаги 55,0% респондентларининг «қониқарли» деб берган жавоб-лари билан таққослаганимизда, биз ўтказган сўровнома натижаси 10,3 фоизга камроқни ташкил этади. Аммо сўровномамизда ишбилармонлик муҳитини «ёмон» деб белгилаган 13,1% респондентлар жавобини, қўмита ўтказган сўровномада айнан шунча респондентларнинг «ноқулай» деган жавоблари билан бир хил деб ҳисоблаш мумкин (3.7-жадвал).


Бироқ, 2020 йилнинг I-чорагида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра мамлакатдаги умумий иқтисодий ҳолатни яхши деб баҳолай олмаймиз.
3.7-жадвал

Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish