Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Суп, Суб – тегишли равишдаги ушбу ва базисли йилдаги бошқарувга 
харажатлар. 

Эмд коэффициэнти кўриб чиқилаѐтган давр ичида бошқарув 
харажатлари 1 сўмга ўзгарганида якуний кўрсаткич(фойда) неча сўмга 
ўзгаришини кўрсатади. У менежмент самарадорлигининг динамикаси
ўсиш суръатларини акс эттиради. 
Менежмент иқтисодий самарадорлигининг динамикаси яна икки ва 
ундан ортиқ давр ичидаги бу кўрсатгичларнинг солиштирилишини ҳам 
таърифлайди, менежмент самарадорлигининг фоизларда акс эттирилган 
нисбий ўзгариши кўрсаткичини беради: 
( Э
2

1
) · 100 
Э=
Э



217 
бу ерда, Э ва Э
2
тегишли равишдаги базасли ва ушбу йилдаги корхонани 
бошқаришнинг иқтисодий самарадорлиги.
Келтирилган динамик кўрсатқичларни яна ташкилот бошқаруви 
тизимини тубдан ўзгартиришни амалга оширишда, бошқарув тизимларни 
такомиллаштиришнинг ҳар хил вариантларини солиштиришда ҳисоблаб 
чиқиш мақсадга мувофиқдир. 
Менежмент 
самарадорлигининг кўриб чиқилган кўрсатқичлари 
бошқарув 
тизимини 
фаолият 
юритиши 
даражасини 
баҳолашда 
умумлаштирувчи эмас, балки хусусий бўлади. Агар уларни бошқарув 
аппарати сонини ўсиши ҳисобига ѐмонлашиши муоммалари даражасини 
пасайиши билан бирга борса, унда бу ташкилот фаолиятининг 
самарадорлигини ошиши, демак уни бошқаришнинг самарадорлигини 
ошиши ҳақида дарак беради. Бошқарувга харажатларни нисбатан пасайиши 
эса ҳамма вақт ҳам унинг самарадорлигини ошишидан дарак бермайди. 
Пировардида ташкилот бошқарувининг самарадорлиги унинг фаолиятининг 
умумий ижтимоий иқтисодий кўрсаткичлари, натижаларидан иборат бўлади. 
Менежмент самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари ҳам уларнинг 
ҳаракатларнинг турли йўналишдаликлари учун ташкилот бошқаруви 
самарадорлигининг тўлиқ бир маъноли баҳосини олишни қийинлаштиради. 
Буларнинг барчаси маъқул интегралли кўрсаткични қидириб топиш 
заруриятини келтириб чиқаради. Бундай кўрсаткич қуйидаги талабларга 
жавоб бериши керак: 
корхона хўжалик фаолиятининг якуний мақсадий натижаларини акс 
эттириши; 
бу натижаларга эришилганлик даражасини кўрсатиши; 
корхона томонидан қўйилган мақсадларга эришишда бошқарув 
харажатларининг даражасини қайд этиши. 
Бу талабларга менежмент иқтисодий самарадорлигининг интеграл ѐки 
умумлаштирувчи кўрсаткичи Эu кўпроқ даражада жавоб беради, уни 
қуйидагича тақдим этиш мумкин: 


218 
Эu= Н · С · Е,
бу ерда С - меҳнат унумдорлиги; 
Н- рентабиллик; 
Е-бошқарув тизимининг иқтисодийлиги деб аталувчи бошқарув 
самарадорлигининг хусусий (харажатли) кўрсаткичи (фойданинг бошқарув 
тизимини ушлаб туришга харажатларга нисбати). 
Менежмент иқтисодий самарадорлигининг ушбу интеграл кўрсаткичи 
хўжалик фаолияти самарадорлигини бошқарув тизимининг иқтисодийлиги 
даражаси билан тенглаштиради. Бошқарув тизими иқтисодийлиги 
даражасини ошиши савдо самарадорлигини ўсишининг муҳим омилидир. 
Аммо бошқарув тизимининг иқтисодийлигини ошиши ўзича унинг 
самадорлиги даражаси ҳақида батафсил жавоб бермайди ва самарадорлик 
даражасини пасайиши билан бирга бориши ва аксинча бўлиши мумкин. 
Шунинг учун менежмент самарадорлигининг таклиф қилинаѐтган интеграл 
кўрсаткичи корхона фаолиятининг самарадорлиги ва бошқарув тизими 
иқтисодийлиги кўрсаткичларининг самараси бўлади. 
Шундай қилиб, интеграл кўрсаткич, хусусийдан фарқли равишда 
ташкилот томонидан қўлланилган ва истеъмол қилинган бир неча муҳим 
ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини таърифлайди. Шунинг учун 
у бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари тизими доирасида етакчи ўринни 
эгаллайди. 
Шунга қарамасдан, интеграл кўрсаткичдан фойдаланиш, у қанчалик 
комплексли бўлмасин, менежмент самарадорлиги каби бундай кўп қиррали 
ҳодисанинг барча томонларини акс эттиришга қодир эмас. Шунинг 
муносабати билан интеграл кўрсаткич олдинроқ кўриб чиқилган хусусий 
кўрсаткичлар билан тўлдирилишни тақазо қилади. 


219 
Бундан ташқари, корхонани бошқариш тизимини фаолият юритишини 
объектив баҳолаш кўрсатиб ўтилганлар билан бир қаторда, уни таърифловчи 
бошқа кўрсаткичлардан ҳам фойдаланишни тақозо қилади, булар: 
маъмурий-бошқарув ходимларининг ходимларнинг умумий сонидаги 
салмоғи; 
бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга харажатларнинг иш ҳақи 
умумий фондидаги салмоғи; 
бошқарув аппаратининг битта ҳодимга ҳисоблаб чиқилган фойда 
(даромад); 
1млн. сўмлик ишлаб чиқарилган маҳсулотга ҳисоблаб чиқилган 
бошқарув харажатлари 
Менежмент самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар ва бошқарув 
тизимининг санаб ўтилган таърифлари ҳақиқий ўзаро алоқасини баҳолаш 
бошқарув тизимига ташхис қўйиш, унинг салоҳиятли имкониятларини очиш, 
такомиллаштириш йўлларини белгилашга имкон беради. 
Бошқарув самадорлигини таърифловчи кўрсаткичларни меъѐрий, соҳа 
бўйича энг юқори ва ўртача кўрсатқичлар билан солиштиришни амалга 
ошириш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бунда кўрсатилган кўрсаткичларни 
ўхшаш иқтисодий ва табиий-иқлимий шароитларда турган ташкилотлар 
бўйича солиштириш керак. Колган ҳолларда кўрсаткичларга тегишли 
омилларни ҳисобга олиш билан тузатишлар киритишни амалга ошириш 
керак. Бундан ташқари, бир неча вақтли даврлар учун, шу жумладан 
бошқарув тизимида тубдан ўзгаришларни амалга ошириш, бошқарув 
тизимининг ҳар хил вариантларини солиштиришда бошқарув самарадорлиги 
кўрсаткичларини солиштириш мумкин. 
Бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун асосига ташкилот 
фаолиятининг эришилган натижалар ва уни бошқарув тизимини 
режалаштирилган, яъни қўйилган мақсадлар билан солиштириш қўйилган 
ѐндошув ғоятда истиқболли бўлади. Бу ҳолда бошқарув самарадорлигини 
бошқарув тизими олдига қўйилган мақсадлар (режа, дастур) га эришганлик 


220 
даражаси ѐки унга яқинлашганлик даражаси билан миқдорий акс эттириш 
зарур .Бунда режалар ва дастурлар жиддий ва илмий асосланган бўлиши 
кўзда тутилади. 
Бундай ѐндашувда бошқарув жараѐни натижавийлигини тартибга солиш 
мақсадий кўрсаткичи(Д)нинг ҳақиқий ва режалаштирилган миқдорларини 
солиштириш орқали таърифлаш мумкин. 
Д = Е
п
- Е
ф
бу ерда Е
п
- бошқарув мавсадининг мувофиқ алгаритмга мос келувчи 
режалаштирилган кўрсаткичи; 
Е
ф
- бошқарув мақсади кўрсаткичининг ҳақиқий тизим 
томонидан таъминланадиган ҳақиқий миқдори. 
Бунда бошқарув тизимини фаолият юритишининг самарадорлиги Еп- Еф 
нинг фарқи қанчалик кам бўлса, шунчалик юқори бўлиши қабул қилинади. 
Шунинг учун бошқарув самарадорлиги Е
р
ни Ғ дан Д гача бўлган баъзи бир 
вазифаси билан таърифлаш мумкин: 
Э
р
= F (Д) = F (Е
п
– Е
ф
). 
Бунда бошқарувнинг мақсади функционал минимумга эга бўлишидан 
иборатдир. 
Ушбу ѐндашувни амалга оширилиши мақсад билан бир вақтда 
бошқарувга харажатлар (ѐки фойдаланилган ресурслар ҳажми)ни қуйидагича
белгилашни кўзда тутади: 
- чегаравий ( энг кўп йўл қўйиладиган) 
ѐки 
- маълум (қайд этилган). 


221 
Шуни таъкидлаш керакки, бошқарув самарадорлигини мақсадга эришиш 
даражаси бўйича баҳолаш усули ўзида субъектив(мақсадни қўйиш) ва 
объектив(ҳақиқий натижалар)ни солиштиришга эгадир. 
Ушбу усулда мақсадга қандайдир берилган нарса каби қараш мумкин, 
шунинг учун унга эришганлик даражаси мақсаднинг сифати(мазмуни)га 
кўра, тезроқ бошқарувчи таъсирининг сифатини таърифлайди, у ҳам 
бошқарув жараѐнининг натижаси бўлади. Бундай ѐндашувда яна услубий 
характердаги қийинчиликлар ҳам бўлиши мумкин, чунки бошқарув 
тизимларининг ҳар халлиги сабабли мақсадларга эришиш мезонлари 
вазифаларни ҳал қилиш турлари ва бошқарув даражаларига боғлиқдир. Яна 
мақсадларнинг ўзларининг ҳар хил режавий характерини ҳам ҳисобга олиш 
зарур. Ушбу ѐндошувдан амалий фойдаланиш бошқарувнинг аниқ тизимлари 
учун мақсадларга эришиш мезонлари ва кўрсаткичларининг тизимини ишлаб 
чиқишни тақозо қилади. 
Айрим холларда бошқарув идоралари фаолиятининг самарадорлигини 
баҳолашни маълум қарорлар ва тадбирларни амалга ошириш, ишлаб 
чиқариш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга ошириш ҳам мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бунда самарадорликни ташкил қилиш манбалари 
ва механизми кўрсатиб ўтилган қарорлар ва тадбирларнингмазмунига кўра 
фарқланадилар. 
Бошқарув самарадорлигининг келтирилган кўрсатгичларини иқтисодий 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish