Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Бошқарувнинг самарадорлиги



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

5.8. Бошқарувнинг самарадорлиги 
Ташкилотни бошқаришни амалга ошириш ва такомиллаштириш ушбу 
фаолиятнинг натижавийлигини белгилаш, бунда ўзига хос ўлчовлардан 
фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқаради. Шунинг муносабати билан 
“бошқарувнинг самарадорлиги” тушунчасидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Бошқарувнинг самарадорлиги - бу бошқарув фаолиятининг 
натижалари ва бунда амалга оширилган харажатлар(моддий, молиявий, 
меҳнат ва бошқа ресурсларни фойдаланиш)нинг ўзаро муносабати ва ўзаро 
ҳамкорлигини акс этувчи мураккаб категориядир. Бошқарув жараѐнининг 
вазифавий роли - уни ривожланишининг даражаси ва динамикасини, 
бошқарув жараѐнининг сифатли ва миқдорли томонларини акс эттиришдир. 
Менежментнинг самарадорлиги- кўп қиррали категориядир. У 
иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини акс 
эттиради. 
Бошқарувнинг самарадорлиги бир қатор омилларнинг таъсири остида 
шаклланади, уларни қуйидаги аломатлар бўйича таснифлаш мумкин. 
Мазмуни бўйича ташкилий, иқтисодий , ижтимоий-психологик, техник, 
физиологик омиллар ажратиладилар. 


210 
Таъсир кўрсатиш шакли бўйича тўғридан тўғри ва воситали омиллар 
фарқланадилар. Биринчилар бошқарувнинг самарадорлигига бевосита, 
иккинчилар- воситали таъсир кўрсатадилар. 
Таъсирнинг давомийлиги бўйича таъсири узоқ вақт давом этмайдиган 
омиллар ва таъсири узоқ вақт давом этадиган омиллар ажратилади. Бунда 
бир хил омиллар менежментнинг самарадорлиги билан тўғридан тўғри, 
бошқалари- тескари боғланиш билан боғлангандирлар. 
Таъсир кўрсатишнинг характери бўйича интенсив ва экстенсив омиллар 
ажратилади. Биринчилар ички ресурслар, яъни бошқарув ходимлари 
меҳнатини ташкил қилишни такомиллаштириш ва унинг шароитларини 
яхшилаш, бошқарув ходимларини малакасини оширишни сафарбар қилиш 
ҳисобига менежментнинг самарадорлигини ошишини таъминлайдилар. 
Иккинчилар кўшимча ресурсларни жалб қилиш, бошқарув ходимларининг 
сонини оширишни кўзда тутадилар.
Санаб ўтилган омилларнинг ҳар бири бошқарув тизимига ўзича 
алоҳида, ҳамда бошқалар билан биргаликда таъсир кўрсатиши мумкин. 
Биргаликдаги 
ижобий 
таъсир 
кўрсатишда 
улар 
менежментнинг 
самарадорлигини анча ўсишини таъминлайдилар(синергетик самара ҳисо- 
бига), салбийда эса уни пасайтирадилар. Менежментнинг роли кўрсатиб 
ўтилган омилларга режали таъсир кўрсатишдан иборатдир. Самарадорликни 
ўсиши ташкилотнинг барча даражаларидаги доимий бошқарув фаолиятнинг 
объекти бўлиши керак. 
Ташкилотнинг бошқарув тизимини самарали фаолият юритиш унинг ҳар 
бир элементи(ташкилий тузилма, ходимлар, бошқарув усуллари ва 
жараѐнлари, ҳужжатлар айланиши ва ҳ.к.) унинг олдига қўйилган ўзига хос 
талабларга жавоб беришини кўзда тутади. Бундай ташқари, у умуман 
бошқарув тизими, унинг мақсадлари ва вазифаларига , ҳамда тизимнинг у 
бевосита боғлиқликда бўлган элементларига мос келади. 


211 
Бундан ташқари ҳозирги шароитларда ташкилотларни , айниқса тижорат 
ташкилотларини 
бошқаришнинг 
самарадорлигига 
уларнинг 
ташқи 
муҳитининг ҳолати муҳим ва борган сари ўсиб борувчи таъсир кўрсатади. 
Бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги бошқарув муносабатларининг 
иқтисодий моҳиятини акс эттиради. Бу, моҳияти бўйича, олинган иқтисодий 
натижалар 
ва 
бошқарув 
фаолиятининг 
ўзгарувчан 
миқдорлар 
(кўрсаткичлар)да акс эттирилган қилинган харажатлари(фойдаланилган 
ресурслар)нинг нисбатидир. 
Умимий кўринишда иқтисодий самарадорлик (Эу)ни қуйидаги формула 
билан акс эттириш мумкин : 
Ру 
Эу =
Зу
бу ерда Ру - бошқарув тизимини фаолият юритишининг нитижаси 
(натижа берувчи ташкил қилувчи); 
Зу - бошқарувга харажатлар ѐки ресурслардан фойда- 
ланишнинг ҳажми (харажатли ѐки ресурсли ташкил қилувчи). 
Ушбу ѐндошувдан фойдаланиш ҳаммадан аввал, биринчи, бошқарув 
самарадорлигининг натижа берувчи ташкил қилувчисини, яъни бу 
фаолиятнинг натижалари, унинг маҳсулотини белгилашни тақозо қилади. 
Аммо уни соф ҳолда ажратиш, тўғридан тўғри ўлчовини амалга ошириш 
амалда мумкин эмас. Фақат доимий равишда бир турли ва меъѐрланадиган 
меҳнат операциялари билан банд бўлган техник ходимлар ва баъзи бир 
мутахассислар фаолиятининг маҳсулотини худди шундай ўлчаш мумкин. 
Тўғри чизиқли ва вазифавий раҳбарлар, кўпгина мутахассислар ҳамда 
умуман бошқарув тизими фаолиятининг натижалари ҳақида эса сарфланган 
меҳнатнинг миқдори ѐки қайта ишланган ахборотларнинг ҳажми буйича 
фикр юритиш мумкин эмас. Гап шундаки, улар ўзига хос ашѐвий натижалар 
шаклида бўлмайдилар. Бошқарув бўйича меҳнатнинг шахсан якуний 


212 
маҳсулоти деб бошқарув қарорларининг мажмуасини, аммо ахборотли 
қарорларни эмас, амалга оширилган, яъни ижрочилар томонидан амалга 
оширилган қарорларни ҳисоблаш мумкин. Бунда бошқарув идораларининг 
қарорлари илмий асослаган ва иқтисодий эҳтиѐжларни қаноатлантиришга 
йўналтирилган деб фараз қилинади. Бунинг устига, бошқарув бўйича
фаолият натижалари кўпинча бошқарув бўйича меҳнат сарфланган пайтдан 
ва жойдан вақтда ва масофада ажратилгандирлар. Улар фақат пироварида 
бошқарув тизимини фаолият юритиши натижаларидан ажратилмаганлар. 
Шундай қилиб, бошқарув фаолиятининг натижалари фақат воситали 
равишда ташкилот, бўлинма фаолияти натижаларида намоѐн бўладилар. 
Бунда ана шундайлар сифатида фаолиятнинг якуний кўрсаткичлари ѐки 
ташкилот фаолияти иқтисодий самарадорлигининг кўрсаткичлари: ялпи 
даромад, фойда, рентабиллик даражаси, ишлаб чиқаришнинг ҳажми, товар 
айланиши ва бошқалар кўриб чиқилиши мумкин. Бунда фойдани ташкилот 
фаолиятининг якуний натижасини акс эттирувчи сифатида илгари сурилиши, 
қолган натижаларни автоматик равишда иккинчи ўринга суради. Кўрсатиб 
ўтилган натижаларни оширишга йўналтирилган бошқарув фаолияти 
бошқарув тизимининг иқтисодий самарадорлигини яхшилашга ѐрдам беради. 
Ташкилот бошқарувининг иккинчи, харажатли ташкил қилувчиси 
бошқарув жараѐнида фойдаланиладиган бошқарув тизимини ушлаб 
турилиши ва фаолият юритишини таъминловчи тегишли меҳнат, моддий ва 
молиявий харажатлар ѐки ресурслардан иборат бўлади. Бу харажатлар ишлаб 
чиқариш(тижорат) билан тўғридан тўғри боғланмаганлар ва бошқарув 
харажатлари сифатида бўладилар. Бошқарувга йиғма харажатлар ишлаб 
чиқариш(тижорат) харажатларининг бир қисми бўладилар. Бошқарувга 
харажатлар объектив равишда у ѐки бу аниқ субъект томонидан амалга 
ошириладиган бошқарув вазифаларининг мазмуни, ҳажми, кўлами, бошқарув 
меҳнатини илмий ташкил қилинганлиги даражаси, бошқарув жараѐнларини 
амалга ошириш технологияси, хўжалик раҳбарларининг маҳорати ва 


213 
бошқалар билан белгиланадилар.Улар ташкилот фаолиятининг натижаларига 
катта таъсир кўрсатадилар.
Бошқарув харажатлари тузилмасида бошқарув аппаратига хизмат 
кўрсатувчи менежерлар ва бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 
харажатлар; бошқарув техникасига харажатлар; бошқарув тизимини фаолият 
юритишга жорий харажатлар муҳим моддалар бўладилар (4.16. расм) 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish