Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


I БОБ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

I БОБ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ТАРИХИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ
 
 
I бобда менежментнинг тарихий шарт-шароитлари; бошқарув 
фикрининг эволюцияси; олимларнинг унинг ривожланишига қўшган 
ҳиссаси; мамлакатимиз бошқаруви ривожланишининг тарихи; ҳозирги 
замон ўзбек менежментининг хусусиятлари кўриб чиқилади.
 
1.1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари 
 
Бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. У меҳнатни тақсимла-
ниши ва кооперацияланиш жараѐнида фаолиятнинг мустақил турига ажрал-
ган. Бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил 
қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. Бунда улардан 
бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, 
яъни бошқариладиганлар бўладилар.
Бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрлик-
лар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини 
мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва 
натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни 
марказлаш-тирмаслик ҳақида масалани қўйганлар. 
Эрамизга қадар 20 асрда Мисрга қўшни Вавилонда подшоҳ Хаммурапи 
бошқарув ва назорат қилиш зарурияти учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар 
ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, амалдор шахслар томонидан жавоб-
гарликни ўз тобеларига ўтказишга йўл кўймасликни тан олган, иш ҳақи
даражасини қонунан белгилаган. 
Эрамизга қадар учинчи минг йилликлар билан саналанган сопол 
жадвалчаларга тижорат битимлари ҳақидаги маълумотлар ва қадимги 
Шумерия қонунлари ѐзилган, бу ҳам у ерда бошқарув амалиѐти 
мавжудлигидан дарак беради. 



Бошқарувга антик даврда ҳам маълум улуш қўшилган, бизнинг 
эрамиздан 400 йил аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойили 
шакллантирган. Унинг замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат қи-
лишга ундашнини, яъни мотивацияни махсус тадқиқот қилиш зарурлиги 
ҳақидаги ғояни илгари сурган. У яна бошқарув ахборотларини ишлаб чиқиш 
ва режалар тузиш муаммосини ҳам кўриб чиққан. Бироз кейинроқ Грецияда 
меҳнат операцияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини 
таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. Платон ихтисослашиш 
тамойилини шакллантирган. 
Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқайнайн биринчи марта 
жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган.
Қадимги 
ташкилотлар 
маълум 
тузилишга 
эга 
бўлган, 
унда 
бошқарувчининг даражалари ажратилган. Йирик сиѐсий ташкилотлар ҳам 
мавжуд бўлганлар, қироллар ва генераллар уларнинг раҳбарлари бўлганлар. 
Яна бошқарувчилар, омборларни сақловчилари, мол ҳайдовчилар, ишни 
назорат қилувчилар, худудларнинг губернаторлари ва хазиначилар 
бўлганлар, улар ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлашга ѐрдам 
берганлар. 
Йиллар ўтди, кўпгина ташкилотларни бошқариш аниқроқ ва 
мураккаброқ, ташкилотларнинг ўзлари эса – кучлироқ ва барқарорроқ бўла 
бошлаганлар. Рим империяси бунга мисол бўлиб хизмат қилади, у юз йиллар 
мавжуд бўлган. Бошқарувнинг аниқ тузилиши билан ажралиб турувчи, 
генераллар ва офицерлардан ташкил топган дивизияларга бўлинган рим 
армияси легионлари ѐмон ташкил қилинган Европа мамлакатлари, Ўрта 
Осиѐ давлатлари орқали ғалаба марши билан ўтганлар. Босиб олинган 
худудлар Римга бўйсунувчи губернаторлар бошқарувига берилган, Рим 
билан алоқа ўрнатиш учун йўллар қурилган. 
Замонавий бошқарувнинг деярли барча шакллари характери ва
тузилишини бугунгидан катта фарқ қилувчи қадимги ташкилотларда кўриш 
мумкин. 


10 
Қулдорлик даврида ҳам бошқарув элементлари мавжуд бўлган, аммо 
меҳнатга мажбур қилишнинг асосий воситалари сифатида тўғридан тўғри 
мажбур қилиш ва жазо билан қўрқитиш усуллари устунлик қилганлар. 
Кейинчалик, ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожланиши билан, бундай 
меҳнат ўзига узвий равишда хос бўлган самарасизлигини кўрсатган. Уни 
буржуа даврида вужудга келган ѐлланма меҳнат тизими алмаштирган. У 
меҳнатни бошқаришда моддий рағбатлар ва иқтисодий воситаларни 
қўлловчи мажбур қилишнинг тубдан бошқа, воситали механизмидан 
фойдаланишга асосланган. 250 йил аввал Ғарбий Европанинг бир қатор 
мамлакатларида вужудга келган савдо капитализми бутунлай бошқа асосга – 
пул капиталига эга бўлган. Меҳнатга мажбур қилишнинг тўғридан тўғри ва 
қурол шакллари ўрнига капитализмда ўлчов қийматларини алмаштириш 
асосида ҳаракат қилувчи ва расмий шахсий мустақиллик ва алмаштирувчи 
томонларнинг тенглигини кўзловчи бозор меҳанизми шаклланган ва ундан 
ҳамма ерда фойдаланилган. 
Бошқарув амалиѐти қадимги вақтлардан ХХ асрга қадар ривожла- 
наѐтган бўлса ҳам, эҳтимол, ҳеч ким уни тизимли бошқариш ҳақида ўйлаб 
кўрмаган. Одамларни асосан ташкилотларни қандай бошқариш эмас, балки 
қандай қилиб кўп пул ишлаш, сиѐсий ҳокимиятни эгаллаш шўъбаиқтирган. 
ХIX асрнинг бошида инглиз тадқиқотчиси Р.Оуэн кўп вақтини ташкилот 
мақсадларига бошқа одамлар ѐрдамида эришиш муаммоларига бағишлаган. 
У ишчиларга дурустроқ уй-жой берган, уларнинг меҳнат шароитларини
яхшилаган, уларнинг меҳнатлари натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб 
чиққан ва кўпгина тўловлар йўли билан яхши ишни рағбатлантирган. Бу 
ислоҳотлар ҳақиқат ва раҳбар ролини инсоний идрок этишнинг моҳиятида 
ноѐб ѐриб ўтиш бўлган. Аммо, шунга қарамасдан, ўша даврнинг 
тадбиркорлари Р.Оуэннинг ислоҳотларида соғлом фикрни камроқ кўрганлар, 
улардан ҳеч бири унинг мисолига эргашмаган, чунки уларда бошқарувга 
шўъбаиқиш бўлмаган. 


11 
Шунинг муносабати билан фақат XIX-XX асрлар ораларида менежмент 
инсоний билимлар, фаннинг мустақил соҳасига айланган. 
Америкали Жозеф Вартон 1881 йилда биринчи марта коллежларда 
ўқитиш учун менежмент курсини ишлаб чиққан. Америкалик мухандис 
Ф.Тейлор 1911 йилда ўзининг “Илмий менежмент тамойиллари” китобини 
нашр қилган, у умумий шўъбаиқишни келтириб чиқарган ва унда биринчи 
марта бошқарув фан ва тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган. Бу 
асарлар жамланган тажрибани илмий умумлаштириш ва илмий бошқарув 
асосларини шакллантиришга ҳаракат қилинган биринчи ишлар бўлганлар. 
Улар оммавий ишлаб чиқариш ва оммавий сотиш, катта сиғимли бозорлар ва 
қудратли корпорациялар ва акциядорлар жамиятлари шаклидаги йирик 
кўламли ташкилотларни мўлжаллаш каби ўзига хос аломатларни борган сари 
кенгроқ қамраб олаѐтган саноат ривожланишининг эҳтиѐжига жавоб 
бўлганлар. Жуда йирик ташкилотлар ишлаб чиқариш ва меҳнатни рационал 
ташкил қилиш, барча бўлинмалар ва хизматлар, менежерлар ва ижрочиларни 
илмий асосланган тамойиллар, меъѐрлар ва стандартларга мувофиқ аниқ ва 
ўзаро боғланган ҳолда ишлашларига кескин заруриятни хис қилганлар. 
Англиядаги саноат инқилоби бошқарувга шўъбаиқишни дастлабки уйғотувчи 
асосий куч бўлган. Аммо бошқарув ташкилотнинг ривожланиши ва 
муваффақиятига катта ҳисса қўшиши ҳақидаги ғоя биринчи марта замонавий 
бошқарувнинг ватани бўлаган Америкада вужудга келган. ХХ асрнинг 
бошларида, жўшқин ривожланиш даврида, Қўшма Штатлар амалда инсон 
ўзини келиб чиқиши, миллати билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиб, 
ташаббускорлиги ва шахсий омилкорлигини намоѐн қилиши мумкин бўлган 
ягона мамлакат бўлган. Миллионлаб европаликлар Америкага кўчиб 
ўтганлар ва шунинг билан у ерда жуда катта ишчи кучи бозорини ташкил 
қилганлар. Қўшма Штатлар деярли ўзларини вужудга келганларидан бошлаб 
барча истовчилар учун таълим олиш ғоясини жиддий қўллаб қувватлаганлар, 
бу бизнес ва бошқарувда ҳар хил ролларни бажаришга ақлан қодир одамлар 
сонини ўсишига ѐрдам берган. Трансконтинентал темир йўллар Американи 


12 
жаҳондаги энг йирик ягона бозорга айлантирган. Ўша пайтда амалда 
бизнесда давлат томонидан тартибга солиш мавжуд бўлмаган, шунинг учун 
муваффақиятга эришган тадбиркорлар монополист (якка ҳоким)ларга 
айланганлар. Натижада йирик соҳалар ва корхоналар ташкил қилинган, 
уларни бошқариш учун бир шаклга келтирган усуллар талаб қилинган. 
Менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ: 
 Машинали 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожланиши, 
бошқарувчига 
талабларни ўсиши, мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга 
қийинчиликларини бартараф қилишга қодир эмаслиги; 
 Бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажмини 
ўсиши ва бозор алоқаларини кучайиши; 
 Бошқарувга касбий ѐндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни 
ўсиши ва бозор иқтисодиѐтининг барқарорлиги; 
 Йирик корпорацияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат 
ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми 
ва мураккаблигини кўпайиши,. Худди корпорацияда менежмент мулк эгаси- 
тадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади; 
 Мулкни акциядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасида 
акциядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади; 
 Тадбиркорларни саноат инқилоби даврида яратилган техниканинг 
афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари; 
 Ижодий, шўъбаиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самарали 
бажариш усулларини яратиш истаги.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish