N husanov m. Husanova r. Xo‘jaqulova


-topshiriq. Matnni lotin yozuviga aylantiring, morfologik, semantik, sintaktik usulda yasalgan iqtisodiy so‘zlarni aniqlang



Download 1,03 Mb.
bet28/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#1107
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   87
17-topshiriq. Matnni lotin yozuviga aylantiring, morfologik, semantik, sintaktik usulda yasalgan iqtisodiy so‘zlarni aniqlang.
ПУЛДОРЛИК САНЪАТИ
III ҚОИДА
РЕЖАЛАР ҲИСОБИГА ЭМАС, МУЛК ҲИСОБИГА ПУЛ ҚИЛИНГ
Молия соҳасида ҳамма чайқов йўли билан пул қилади. Ҳар бир киши таваккал қилади. Ҳамманинг ўз режаси бўлади ва уларни амалга ошириб, ё ютади ёки ютқазади.
Молия иши бутунича пул қўйиш ва чайқовдан таркиб топган бўлиб, ҳеч ким, ҳатто дунёдаги энг ақлли банкир ҳам улардан бирининг қаерда тугаб, иккинчисининг қаердан бошланишини айтиб беролмайди. Кўпчилик ҳолларда инвестиция кутилмаганда Чайқовга айланиб кетиши ёки аксинча, Чайқов Инвестиция ҳолига келиши мумкин. Худди шунинг учун ҳам ҳеч қандай қонун на муассислар на ҳомийлар ва на фирибгарларни йўқ қила олади.
Молия дунёсидаги энг катта хавфлардан бири, бу ҳар бир ҳалол, ўзига ишонган ташаббускор тадбиркорнинг кутилмаганда ўзини қамоқхонада кўриши ва қандай қилиб бу ҳолатга тушганини англолмай қолиши мумкинлигидир. Ҳар бир молиячи ўзига яраша бир Васийдир, яъни бошқаларнинг пули учун ҳомийлик қилади. У бу пулларнинг мувафаққиятли сарфланиши учун қонун олдида масъулдир. Молиявий фаолиятда хавфсизлик ва хавф бир-бири билан шу қадар аралашиб кетганки, ҳеч ким, ҳеч қачон уларнинг бирини иккинчисидан ажрата олмайди.
Ҳар бир ташаббускор таваккал қилиши лозим. Ҳамма спекуляция билан шуғулланиши ва ўзининг келажакка қаратилган ўй-фаразларига эга бўлмоғи керак. Ҳеч қандай қоида йўқки, кишининг хавф-хатарсиз ҳаракат қилишига имкон берсин. Бу соҳада фақат инсоннинг энг хавфли хатоликлардан сақлайдиган бир неча маслаҳатларнигина бериш мумкин. Улардан бири қуйидагича: РЕЖАЛАР ҲИСОБИГА ЭМАС, МУЛК ҲИСОБИГА ПУЛ ТОПИНГ!
Фақат молиядан хабари бўлмаган одамгина “Мулк билан режанинг орасида нима фарқ бор?” деб сўраши мумкин. Мулк – бўлинмас бойликдир, режанинг қиммати эса мавҳум. Мулк – моддий неъмат. Эҳтиёж бўлгани тақдирда, уни бир-икки ҳафта ичида сотиб, пулга айлантириш мумкин. Режа эса – ғоя. У моддий заминдан маҳрум. Ифодали қилиб айтадиган бўлсак, режа – ҳали туғилмаган боладир. Мулк эса, у қанчалик эски ёки зиён кўрган бўлмасин, барибир пул. Ваҳоланки, энг мукаммал режа ҳам бир чақага арзимаслиги мумкин. У инқирозга элтувчи йўл бўлиб қолмоғи ҳеч гап эмас.
Инсон табиатининг тушуниб бўлмайдиган жиҳатларидан бири шундаки, у кўпинча мулкдан кўра режаларни афзал кўради. Буни ҳар қандай режанинг инсон кўзига мукаммал бўлиб кўриниши билан изоҳлаш мумкин. Чунки ҳар қандай янги режа қусурлардан холи бўлади; яъни унда аввалги режаларнинг қусурлари акс этмайди. У бенуқсондир. Унинг “мувафаққият билан тугамаслиги мумкин эмас”. У – рисоладагидек. Режа тасаввурни остин-устун қилиб ташлайди. У бизнинг ўй-хаёлларимизни лойиҳанинг амалиётга татбиқ қилиниши ва нисбий қиймати билан боғлиқ майда-чуйда тафсилотлардан четга тортади. Режа, бу – умид, кўтаринкилик ва истак. Унинг реал воқелик, машаққат ва зиён билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Режа – инсоннинг ишониши керак бўлган эмас, балки, ишонишни истаган нарсаси. Шунинг учун ҳам кўпроқ режаларни афзал кўрамиз. Уларнинг оқибати эса ҳамиша бир хил – умидсизлик. Ҳар бир янги авлод пулларини ўзи орзу қилган олтин конлари ва нефть қудуқларини излашга ёки хаёллигича қолиб кетган боғ-роғлар яратишга сарфламай иложи йўқ.
Мен режаларни умуман пуч нарсага чиқармоқчи эмасман. Аксинча, Англия банки ҳам қачонлардир қуруқ бир режа эди. Гурзон кўрфази компанияси ёки машҳур “LIogds” фирмалари ҳам ўз вақтида режалар бўлган. Уларнинг икки юз йилдан бери ишлаб келаётганлигини ҳамма билади. Мен айтмоқчи бўлаётган нарса шуки, режалар учун пул қўйиш ҳамманинг ҳам иши эмас. Уни шундай исрофгарчиликни ўзига эп кўрган одамгина қилиши мумкин. Имкониятлари чекланган ва тажрибасиз кишилар учун мен буни тавсия қилмаган бўлардим. Чунки бу ерда инқироз эҳтимоли жуда ҳам катта. Ҳар 50 режадан фақат биттасигина мувафаққият олиб келиши мумкин. Ҳатто ўзига тўқ одамлар ҳам ўз маблағларининг арзимас бир қисмини режаларга сарфлашлари керак. Ҳар бир киши ўз маблағининг 20 фоиздан кўп бўлмаган қисмини режаларга бағишлаши лозим.
Режалар ҳар хил бўлади. Уларнинг ичида яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам, ўртамиёналари ҳам бор. Уларни баъзан яхши, баъзан эса ёмон одамлар ҳаётга татбиқ қиладилар. Машҳур фирибгарларнинг кўпгина режалари яхши бир бизнесга айланади. Кўпинча ҳалол инсонларнинг режалари кутилган натижани бермайди, муттаҳамларники эса кутилганидан ҳам яхши натижаларга олиб келади.
Бошида режанинг яхши-ёмонлигини ажратиб бўлмайди. Агар пулингизни йўқотишни истамасангиз, қилишингиз керак бўлган ягона иш – иложи борича режалардан узоқ туриш ва уларни фақат мулкка қўйишдир. Мулк яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин, бироқ ҳеч қачон бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. У режага ўхшаб, ҳавога учиб кетмайди. Ақлли ва узоқни кўра оладиган одам мулкни ҳамма вақт пул ёки фойдали бир бизнесга айлантира олади.
Одатда ҳар қандай янги бизнес қисман мулк, қисман режадир. Бу ерда реаллик билан нореалликнинг бир-бирига аралашиб кетганлиги кўпчиликни шошириб қўяди. Ҳар бир тижорат корхонаси режа ва мулкдан таркиб топади. Яхши корхона пирамидага ўхшайди; унда пойдевор мустаҳкам бўлади. Хавфлиси – тўнкарилган пирамидадир; унда оғирлик маркази юқори бўлади. Бундай корхонада режа керагидан ортиқроқдир.
Мулкнинг режадан фарқи шундаки, у ҳамма вақт ўз қийматини сақлаб қолади. Режанинг қиймати эса бутунича уни амалга ошираётган одамларнинг шахсий сифатлари ва ишбилармонликларига боғлиқ.
Инсон қай даражада ақлли бўлса, у режаларга шу даражада кўпроқ ишониши мумкин. Айни пайтда ишнинг моҳиятини тушунишда қанчалик қийналса, шунчалик кўпроқ мулкка интилгани маъқул. Бу жўн, бироқ юзлаб инсонларни молиявий инқироздан сақлаб қолиши мумкин бўлган бир маслаҳат.
Молия соҳасида эҳтиёткорликнинг ҳам, журъатлиликнинг ҳам ўз вақти бор. Аммо биринчи қоида ҳамма вақт бўлиши керак: РЕЖАНИ, МУЛКНИ ҲАМДА ЎЗ-ЎЗИНГИЗНИ ПУХТА ЎРГАНИБ ЧИҚИНГ! Бу маслаҳат молия дунёсида йиллар давомида мувафаққият қозониб келаётган, кучли, тажрибали ва ўзига ишонган кишилар учун эмас. Бироқ ҳатто ўшалар ҳам вақти-вақти билан режаларнинг тузоғига тушиб қоладилар. Кўпчилик ҳолларда оёққа туриб олишга қурбилари етади. Бу маслаҳат, асосан, молия дунёсига энди-энди кириб келаётган савдогар ва тижоратчилар учундир. Юришни ўрганмасдан туриб, югуришга шошилмаслик керак. Мулк билан ишлашда камида ўн йиллик тажрибага эга бўлгандан кейингина режалар учун пул қўйиш ҳақида ўйлаб кўрса бўлади. Мулк билан муомала қилишни билган одамни алдаш қийин. Уй, ер ва жиҳознинг нималигини билган одам ҳеч қачон қуруқ саробнинг орқасидан чопмайди.
Шуни ёдингиздан чиқарманг: режа, бу – умуман олганда, ҳеч нарса. Орқасида тажрибали, ҳалол ва иқтидорли одам турмагани тақдирда ҳар қандай режа пулни осонгина йўқотиш усулидан бошқа нарса эмас.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish