N husanov m. Husanova r. Xo‘jaqulova


-mavzu: IQTISODIY TERMINLARNI QO‘LLASH



Download 1,03 Mb.
bet29/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#1107
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87
4-mavzu: IQTISODIY TERMINLARNI QO‘LLASH
MEZONI VA TARTIBGA SOLISH
1-topshiriq. Quyidagi iqtisodiy so‘zlarning sinonimlarini toping va ularning har biriga bittadan gap tuzing.
Pul, sаhrtnoma, foyda, boylik, qarz, savdogar, narx, barter, chiqim, kirim, maosh.
2-topshiriq. Matnni lotin yozuviga aylantiring. Matndagi sohangizga (kredit, moliya, soliq, sug‘urta, buxgalteriya hisobi, menejment) oid iqtisodiy terminlarni ajratib yozing va ma`nosini izohlang.
ПУЛДОРЛИК САНЪАТИ
IV ҚОИДА
СОТИШ МУМКИН БЎЛГАН НАРСАГАГИНА
ПУЛ САРФЛАНГ
СОТИШ МУМКИН БЎЛМАГАН НАРСАГА ЯҚИНЛАШМАНГ – тўртинчи қоидамизнинг моҳияти шу. Бу қоиданинг аҳамияти нечоғли катта эканини ҳар бир машҳур бизнесмен айтиб бера олади. Чунки ҳар бир катта иш одами бу қоидани унутгач, зиён кўрганини жуда яхши эслайди. Худди шу қоидага амал қилмаганликлари учун ҳам минглаб одамлар ўзларининг унча катта бўлмаган маблағларидан ажралиб қолишган.
Сарфланган пулингизга ачинмайдиган даражада бой бўлмагунингизча, ҳеч бир нарсани, у фақат сизга ёққани учунгина сотиб олманг. Одам ўзидан бошқа ҳеч кимга кераги бўлмаган бир матоҳни фақат дидига ёққани учунгина сотиб олади. Бу матоҳ эса унга ортиқча юк бўлишдан бошқа ҳеч нарсага ярамайди.
Минглаб одамлар уй ёки ер сотиб олишда ана шундай хатога йўл қўядилар. Улар қандайдир бир овлоқ жойда уй қура бошлайдилар. Орадан беш йил ўтиб, уйларини пулламоқчи бўлганларида эса, харидор тополмай сарсон бўладилар. Ҳеч кимга кераги бўлмаган уйни ё бепул беришга мажбур бўладилар ёки уни яхшигина пулга сотиб оладиган биронта ахмоқ топилгунича сабр қиладилар. Деярли барча бошловчи тадбиркор шундай хатога йўл қўяди.
Бристоллик бир ишбилармон қандайдир мослама учун патент сотиб олган. Бу патентдан бошқа ҳеч ким фойдаланмагани, мослама қимматга тушмагани ҳамда ўз харидорларини топа олгани тақдирдагина ишбилармонга фойда келтириши мумкин. Бироқ у бу уч нарса ҳақида ўйлаб кўрмагани учун мосламани сотолмай овора.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Маълум миқдордаги маблағга эга бўлган деярли ҳар бир одам ана шундай хатога йўл қўяди; яъни сотиш мумкин бўлмаган нарсани сотиб олади.
Сотиб олишда ҳар доим қуйидагиларга амал қилиш керак:
1. Сотиб олаётган нарсангизга нисбатан муносабатингиз ўзгариб қолиши мумкин. Бугун сотиб олинган уй эртага сизга ёқмай қолиши ёки яна ҳам ишончлироғи, сизнинг аёлингизга маъқул келмаслиги мумкин.
2. Молнинг сотилиш нархи унинг қиймати билан эмас, балки унга бўлган талаб билан белгиланади. Нарх – сизга таклиф қилишлари мумкин бўлган нарса холос. 380 фунтга бутун-бошли аэродром ва 1000 фунтга бор-йўғи бир почта маркасини сотганларини ўз кўзим билан кўрганман.
3. Ўз кайфу сафонгиз учун пул харжлаётган ва буни пул қўйиш деб ўйлаётган бўлсангиз, хато қиласиз. Албатта, ўз маишатингиз учун ҳам пул сарфлашингиз мумкин, бироқ бунинг учун сиз пулингизни ҳавога совура оладиган даражада бой бўлишингиз керак.
4. Қўлингиздаги нарса қанчалик ноёб ва ғайритабиий бўлса, харидор топиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади. Аксинча, яъни оддий ва ҳаммага таниш бўлгани тақдирда харидор излаб сарсон бўлмайсиз.
Оддий одамлар оддий нарсаларни исташади. Дунёдаги инсонларнинг тўқсон фоизи эса – оддий инсонлардир. Афсуски, бу буюк ҳақиқатни кўпчлигимиз мутлақо унутиб қўямиз. Сотиладиган нарса қай даражада ўзига хос, оригинал ва камёб бўлса, шу даражада йўқотишларга сабаб бўлади. Сотиб олаётганда ҳамма ҳам адашади; бироқ назокатли одамларнинг буни тушунмасликлари қизиқ.
Бошқачароқ қилиб айтганда, молиявий нуқтаи назардан имкон қадар пулга яқинроқ ёки унга ўхшаш нарсани сотиб олишга ҳаракат қилиши керак. Пулнинг энг буюк қиймати шундаки, У ҲАММАГА КЕРАК. Пулни ҳамма вақт товарга алмаштириш мумкин.
Сотилиш қобилияти – қийматнинг таркибий қисмидир. Бу нарса сотаётган пайтингизда пул қилишга, сотиб олаётганингизда эса уни сақлашга ёрдам беради.
Моҳият эътибори билан тўртинчи қоидага бевосита алоқадор бўлган омиллардан бири ишончдир. Унинг асосида эса, танишлик ётади. Шу аснода биз НОТАНИШЛИКнинг қанчалик қимматга тушишига амин бўлишимиз мумкин: ҳеч ким билмаган нарсага ўз-ўзидан талаб ҳам бўлмайди.
Хусусан, ҳозирги даврда тўртинчи қоида кичик бизнесмен учун ҳам, йирик бизнесмен учун ҳам беқиёс аҳамият касб этади. Бугунги кунда тезда сотиб, пулга айлантириш мумкин бўлмаган мулк учун пулни музлатиб қўйиш жуда ҳам хавфлидир. Ишни шундай ташкил этиш керакки, зарур бўлгани тақдирда мулкни тез ва ҳар қандай йўқотишларсиз пулга айлантириш мумкин бўлсин. Бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Бироқ шунга қанчалик яқин бўлсангиз, ин­қироздан шу қадар узоқсиз, демакдир.
Бизнес товарнинг пулга ва пулнинг товарга айирбошланиши жараёнидир. Фойда келтиргани тақдирда бизнес Товар-Пул-Товар-Пул демакдир. Фойда келтирмаса, демакки бизнес эмас.
Шунинг учун ҳам бир нарса сотиб олаётганда, ўйланг:
“Устига қўйиш мукинми, сотиб оладиган одамлар топиладими?” Агар “Ҳа” дейдиган бўлсангиз, ҳеч иккиланмасдан сотиб олинг. Мулкнинг қиймати қисман унинг сотилиш имкониятига боғлиқ.
Қўлингизда сиз йўқотишга тайёр пуллар бўлган ҳолатлардан ташқари барча ҳолатларда тезроқ ва зарарсиз сотиб юбориш мумкин бўлган нарсанигина сотиб олинг.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish