2-саволнинг баёни:
Емпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади. Дастур социологик тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган. Шунингдек, тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат. Дастур мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши аннотация деб аталади.
Ҳар қандай эмпирик социологик тадқиқот дастурининг умумий талаблари мавжуд. Буларга, тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаш; ишчи фаразни ишлаб чиқиш; дастурни ишлаб чиқиш жараёнида компъютер техникасидан фойдаланиш кабилар киради.
Социологик тадқиқот дастури ички тузилиши жиҳатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
1. Назарий - методологик қисм:
1.1. Социологик муаммони ишлаб чиқиш, тадқиқот мақсади ва вазифасини белгилаш.
1.2. Тадқиқот объекти ва предметини белгилаш.
1.3. Асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш.
1.4. Тадқиқот предметининг дастлабки тахминий таҳлили.
1.5. Ишчи фаразни ишлаб чиқиш.
2. Амалий социологик тадқиқотнинг иш жараёни қисми:
2.1. Тадқиқотнинг умумий режаси.
2.2. Асосий амалий иш жараёнлари.
2.3. Танлов ишлари.
2.4. Дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш усулларининг таснифи.
2.5. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда тутилган йўналишлар.
3. Хулоса қисми:
3-саволнинг баёни:
3.2. Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат).
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаси. Дастурнинг ушбу қисмида социологик тадқиқот буюртмачи ва бажарувчилар ўртасидаги муносабат ўзаро келишиб олинади. Тадқиқот учун сарф қилинадиган харажатлар: молиявий меҳнат ресурслари ҳисоблаб чиқилади.
Социологик тадқиқот мақсади турлича бўлиши мумкин. Масалан, муайян ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат унумдорлигини кўтариш муаммосини социологик тадқиқот қилиш зарур бўлса, бунда асосий мақсад меҳнат унумдорлиги пастлигининг асосий сабабларини аниқлаш, мавжуд яширин иқтисодий имкониятларни қидириб топиш ва мавжуд шарт-шароитни ўзгартиришдан иборат.
17.3. Тадқиқот объекти ва предмети
Тадқиқот предмети мавжуд социологик муаммонинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Бир хил муаммоли ҳолатда ягона эмпирик тадқиқот объекти бўйича тадқиқот предмети бўладиган бир неча йўналишлар бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, тадқиқот предмети шаклланганда, мавжуд муаммони эчиш йўллари бўйича илмий фараз тузилади, шу билан бирга, социологик тадқиқот ўтказиш усуллари ва шаклларига таъриф берилади.
Социологик тадқиқот объекти деганда, социологик йўналтирилган ижтимоий ҳодиса, жараён ва тузилмалар тушунилади. Ҳар қандай социологик тадқиқот объекти тизимли хусусиятига, асосан вақт, маконий имконият ва миқдорий ўлчов чегарасига эга бўлади. Эмпирик социологик тадқиқот дастурининг назарий-услубий даражасида тадқиқот объектини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳал қилиниши зарур бўлган муаммо ҳарактери, унинг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифаси тадқиқот объектининг қандай бўлишлигини белгилайди. Агар тадқиқот объекти унчалик катта бўлмаса, социологик жиҳатдан уни тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлса, бир бутун ҳолда тадқиқот объекти қилиб олиниши мумкин. Баъзан эса мураккаб социологик тадқиқот олиб бориш ёки тадқиқот объектини тўлалигича қамраб олиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун бундай вазиятда тадқиқот объектининг нисбатан аниқ чегараси белгилаб олиниши шарт.
Илмий муаммо объектини системали таҳлил этиш тадқиқотчи учун 3 фаолият йўналишини очиб беради. Улар:
1) Тадқиқот предметини аниқлаб олиш.
2) Асосий тушунчаларни ажратиб олиш ва уларга изоҳ бериш.
3) Тадқиқот учун иш гепотезасини яратишдир.
ДАСТУРДА АНИҚ КЎРСАТИЛИШИ ЗАРУР
1) Эмпирик тадқиқот объекти. 2) Социологик тадқиқот объектини тўлалигича қамрайдими ёки унинг айрим жиҳатларини танлаб оладими. 3) Танлов асосида олиб бориладиган социологик тадқиқот асоси (рўйхат тузиш, картотека, социологик харита кабилар).
СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ФАРАЗИ:
Мавжуд муаммо бўйича илмий фараз ишлаб чиқиш эмпирик социологик тадқиқотни назарий жиҳатдан тайёрлашниниг якунловчи қисми ҳисобланади. Тадқиқот фарази ўрганилаётган ижтимоий ҳодиса таркиби ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳарактери тўғрисидаги илмий асосланган фараздан иборат бўлади. Илмий фараз тадқиқ этилаётган объект тўғрисидаги мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади.
Фараз, бу тадқиқот учун бошланғич нуқта бўлиб, кейинги олиб бориладиган амалий социологик тадқиқотларда илгари суриладиган фаразга боғлиқ бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, фаразни ишлаб чиқиш-емпирик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдаги мантиқий асосни ишлаб чиқиш демакдир.
Агар тадқиқотчи томонидан илмий фараз ишлаб чиқилган бўлса, эмпирик маълумотлар ва тадқиқот натижалари шу ишчи фарази тўғри эканлигини текширишга, уни тасдиқлашга ёки бекор қилишга хизмат қилади. Эмпирик тадқиқот фарази бўлмаса, унда социологик тадқиқотнинг илмий даражаси паст бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |