8-Мавзу: Социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Режа:
1.Эмпирик социологик тадқиқотнинг мазмун – моҳияти.
2.Социологик тадқиқот дастури ва унинг таркибий тузилиши.
3.Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.
4.Эмпирик (аниқ) тадқиқот усуллари
1-саволнинг баёни:
Социология фанини эмпирик социологик тадқиқот жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. Эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаёт ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Эмпирик социологик тадқиқотда ижтимоий фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий факт деганда, илмий асосланган, муайян вақт давомида реал ижтимоий воқеликнинг алоҳида жиҳатларини тасниф қилиш орқали олинган маълумотларга айтилади.
Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш жараёнида жамиятда рўй бераётган муҳим ўзгаришларни, кишилар ўртасидаги муносабатларни амалий социологик тадқиқотларсиз илмий асосда ўрганиб бўлмайди. Жамиятни илмий бошқариш доимо амалий социологик тадқиқот натижаларига таянмоғи зарур. Мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиб боришда, жамиятнинг ижтимоий ривожланишида ва унга режали прогноз бериш билан уни илмий асосда бошқаришда амалий социологик тадқиқот натижалари муҳим вазифаларни бажаради.
Социологик тадқиқотларнинг сифат даражасини ва самарадорлигини ошириш учун эмпирик маълумотларнинг ишончли эканлигини, илмий асосланганлигини таъминлаш учун унинг методологик асосига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Ушбу бўлимда амалий социологик тадқиқот ишлари олиб боришнинг методологияси, услубияти, асосий усул ва воситалари хусусида тўхталиб ўтамиз.
Амалий социологик тадқиқот жараёнини 4 асосий босқичга бўлиб қўрсатиш мумкин. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва муҳим жиҳатларга эгадир. Булар қуйидагилардан иборат:
1. БОСҚИЧ. Социологик тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил қилиш:
Амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини танлаш.
Социологик тадқиқот ўтказиш бўйича бюртма қабул қилиш ва уни ўтказиш бўйича шартнома тузиш.
Бажариладиган ишлар бўйича календаръ режа, техник вазифаларни ва бюджет (сарф қилинадиган харажатлар сметасини) тузиш.
Дастур ишлаб чиқиш.
Тадқиқот услубияти, техникаларни ва воситаларини ишлаб чиқиш.
2. БОСҚИЧ. Асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш жараёнини ўз ичига олади:
2.1. Социологик тадқиқот танловини ўтказиш.
2.2. Пилотаж.
2.3. Дастлабки социологик маълумотларни йиғиш.
2.4. Эмпирик маълумотларнинг сифат ва аниқлик даражасини назорат қилиш.
3. БОСҚИЧ. Эмпирик маълумотларни қайта ишлаш:
Олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш.
Тақсимий жадвал тузиш.
Емпирик маълумотларни компьютерга киритиш ва моделлаштириш.
4. БОСҚИЧ. Якунловчи босқич бўлиб, олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади:
Тадқиқот маълумотларнинг дастлабки таснифи ва назарий жиҳатидан фаҳмламоқ.
Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
Берилган вазифа бўйича илмий матнлар, ҳисоботлар тайёрлаш.
Германиялик социологлар амалий социологик тадқиқотларни 3 босқичдан иборат деб қўрсатадилар.
1. Асосий босқич: амалий тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил этиш босқичи. Бу босқичда 4 та вазифа бажарилади:
Емпирик тадқиқот мақсадини аниқлаш ва белгилаш.
Емпирик тадқиқот ғоясини ишлаб чиқиш.
Емпирик тадқиқот жараёнини ташкил этиш.
Аналитик муолажа тайёрлаш.
Иккинчи босқич: Асосий босқич: эмпирик тадқиқот ва эксперимент ўтказиш.
Учинчи босқич: Олинган эмпирик маълумотларни қайта ишлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Бу босқичда 3 та вазифа бажарилади:
3.1. Олинган эмпирик тадқиқот натижаларини статистик қайта ишлаш.
3.2. Назарий жиҳатдан қайта ишлаш.
3.3. Олинган натижаларни амалиётда қўллаш.
Ҳар қандай тадқиқот бирон-бир муаммонинг қўйилишидан бошланади. Бундай муаммо ташқаридан, буюртмачи томонидан берилиши ёки жамият ҳаётида ўзининг илмий эчимини кутаётган муаммо бўлиши мумкин. Шулардан келиб чиқиб, социологик тадқиқотларни ташкил қилишнинг асосий шакллари: давлат буюртмаси асосида, хўжалик шартномаси асосида, жамоатчилик ва аралаш тартибда бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |