Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

қудуқ сувлари
Аксар қудуқларнинг сувлари оз сув деб эътиборга олинади. 
Чунки уларнинг сатхи ўн газ ёки ўн газдан кам бўлади. Агар қу-
дуқда, қони оқувчи ҳайвон ўлса, шу қудуқнинг суви, девори, ичи-
даги челаги ва арқони нажосат бўлади. Қудуқдан топилган ҳайвон 
шишиб ёки титилиб кетган бўлса, яъни аъзолари ажраб, туклари 
тўкилиб кетса, бу қудуқнинг ҳамма суви чиқариб ташланмаса, 
тоза бўлмайди. Агар ҳамма сувини чиқариб ташлашнинг имкони 
бўлмаса, икки юз челак сувни чиқариш билан қудуқ покланади. 
Уч юз челак сувни чиқариб ташлаш эса мустаҳабдир. Сув чиқа-
риш ўлган ҳайвонни чиқаргандан кейин саналади. Бунда ҳар бир 
қудуқнинг ўз челаги эътиборга олинади. Агар қудуқда бир ҳайвон 
ўлган бўлса-ю, у ҳали шишмаган, титилмаган ва ёки туклари тў-
килиб кетмаган бўлса ва унинг катталиги одамдек ёки қўйдек ёки 
эчки боласидек бўлса ҳам, бу қудуқнинг ҳукми юқоридаги чири-
ган ўлимтик топилган қудуқнинг ҳукми билан бир хил бўлади. 
Яъни имкон қадар ҳамма сув чиқариб ташланади, имкон бўлмаса, 
икки юз челак сувни чиқариб ташланади. Уч юз челак сувни чи-
қариб ташлаш эса мустаҳаб бўлади.
Агар қудуқдан топилган ўлимтик ҳайвоннинг катталиги му-
шукдек ёки каптардек ва шунга ўхшаш ҳайвонлардек бўлса, ун-
дан қирқ челак сувни чиқариб ташлаш вожиб, олтмиш челак сув 
чиқариб ташлаш мустаҳаб бўлади. Агар ўлимтикнинг катталиги 
чумчуқ ёки сичқон ҳажмидек бўлса, қудуқдан йигирма челак сув 
чиқариш вожиб, ўттиз челак сув чиқариб ташлаш эса мустаҳаб-
дир. Юқорида санаб ўтилган ҳайвонлар тўғрисида хабар орқали 
ҳужжат ворид бўлганлиги учун улар ўртасида катта-кичиклиги-
нинг фарқи йўқ. Яъни чақалоқнинг ўлими билан кексанинг ўлими 
бир деб ҳисобга олинади. Шу каби жўжа билан товуқнинг, кучук 
билан итнинг, қўзи билан қўчқорнинг ҳам фарқи йўқ… Аммо зикр 
қилинмаган ҳайвонлар ўлимтиги қудуқдан топилса, ўз туридаги 
каттасига ҳисоб қилинади.
Агар қудуққа ҳайвон тушиб кетса-ю, тирик чиқариб олинса, 
унинг аслига қаралади. Асли нажосат бўлса, имкон қадар ҳамма 
сув чиқариб ташланади. Имкон бўлмаса, икки юз челак чиқариш 
вожиб, уч юз челак чиқариш эса мустаҳабдир. Асли нажосат бўл-
ган ҳайвон чўчқадир. Агар ана шу каби асли нажосат бўлган ҳай-


28
вон қудуққа тушиб кетса, ҳамма сув чиқариб ташланади. Имкон 
бўлмаса, икки юз челак чиқариш вожиб, уч юз челак чиқариш эса 
мустаҳабдир.
Агар тушиб кетган ҳайвоннинг асли чўчқага ўхшаш нажосат 
бўлмаса-ю, баданида ғализа нажосат бўлса ҳам, ҳукми юқорида-
гидек бўлади. Аммо баданида нажосат бўлмаса, сувни чиқариб 
ташлаш вожиб эмас, лекин қалб хотиржамлиги учун йигирма че-
лак сув чиқариб ташланса, яхши бўлади. Бу гап қудуққа тушган 
ҳайвоннинг оғзи сувга тегмаганда эътиборга олинади. Аммо ҳай-
воннинг оғзи сувга тегса, энди унинг сўлаги эътибори билан ун-
дан қолган қолдиқ сув ҳисобга олинади. Қолдиқ сувлар ҳақидаги 
сўзлар юқорида ўтди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish