Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi



Н А М О З –
ЭНГ УЛУҒ ИБОДАТ
(МУсУЛМОН йИГИТ-қИЗЛАрНИНГ ДИН кИТОБИ)
ИЗДАТЕЛЬСКИЙ ДОМ «ХИЛАЛ»
ИЗДАТЕЛЬСТВО «ДИЛЯ»
МОСКВА – 2013


УДК 28-534.3
ББК 86.38
M92
M92
Намоз – энг улуғ ибодат (Мусулмон йигит-қизларнинг дин 
китоби
/ Ответ. ред. А.Турсун. – М.: «Хилал», 2012. – 96 с.
ISBN 978-5-91975-013-0
УДк 28-534.3
 
 
 
 
 
 
 
ББк 86.38
© Издательский дом ООО «Хилал», 2012
Издательство «Диля», 2013


3
ДИН ВА ШАрИАТ НИМА?
(МУқАДДИМА ўрНИДА)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб ҳам-
ду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга беадад 
салавоту дурудлар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ, барчаларимиз мусулмонлармиз, суюкли Пай-
ғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом келтирган Ислом динининг 
ҳақ эканлигига эътиқод қиламиз, унинг аҳкомларини адо этамиз. 
Гоҳида шундай савол ҳам туғилиб қолади: дин нима ўзи?
Дин – «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, 
йўл тутиш» деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўл-йўриқ, 
Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақийда мажмуидир. 
Дин ақлли инсонларни хайрли ва эзгу ишларга етаклайди, фақат 
яхшиликка бошлайди. Ейиш, ичиш, ухлаш моддий эҳтиёж бўлга-
нидек, дин ҳам маънавий эҳтиёждир.
Барча пайғамбар алайҳимуссалом даъват этган динларнинг 
асоси битта: пайғамбарлар инсонларни оламни ягона Аллоҳ 
таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат Унга ибодат қилишга 
даъват этишган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бор, асо-
сий даъватларида эса фарқ йўқ. Дунёда дини, ишончи бўлмаган 
бирор миллат ёки халқ йўқ. Чунки ҳеч бир миллат, халқ дин-
сиз яшай олмайди. Динсизлик, Аллоҳга, Унинг ваҳийларига, 
охиратга ишонмаслик (яъни куфр келтириш) инсониятнинг энг 
катта кулфатидир. «Куфр» сўзи луғатда «инкор этиш», «рад қи-
лиш» «беркитиш» маъноларини билдиради. Шаръий ҳукмлар-
ни инкор этувчи одам «кофир», унинг қилмишлари «кофирлик» 
дейилади. Аллоҳнинг борлигини ва бирлигини, Муҳаммад 
алайҳиссалом етказган хабарларни инкор, рад этганлар кофир 


4
саналади. Яна инсон ўзининг асл табиати тасдиқлайдиган ҳақ 
йўлни тан олмаса, ички туйғу ҳақиқатини беркитса, ҳақни бер-
китган бўлади. Шунингдек, киши Аллоҳни инкор этмаса-да, 
иймон келтириш зарур бўлган хабар ва фарзларни рад қилса, 
шаръий муқаддасотларнинг ҳурматини топтаса, шаръий ҳукм-
ларни масхара қилса ҳам кофир бўлади. Кофирнинг жойи дў-
захдадир.
Ҳар қандай дин, эътиқод ҳам тўғри бўлавермайди. Энг тўғри, 
ҳақ дин – Аллоҳнинг хушнуд бўлган, танлаган дини Ислом динидир. 
У бутун инсониятга юборилган, Аллоҳнинг элчилари томонидан 
ўргатилган умумий диндир, барча пайғамбарларнинг динидир.
«Ислом» – «бўйсуниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулҳ» демакдир. 
Ислом тавҳид (яккахудолик) динидир. Аллоҳ таоло юборган бар-
ча пайғамбарлар инсониятни асоси бир динга – Аллоҳ таолонинг 
борлиги ва бирлигига, Унинг китобларига, фаришталарига, пай-
ғамбарларига ва Қиёмат кунига иймон келтиришга, фақат Унга 
ибодат қилишга даъват этишган. Ислом динидаги кишилар «му-
сулмон-муслим» деб аталади. Ҳозир ер юзида бир ярим миллиард 
нафар мусулмон бор.
Мусулмонлар Ислом шариатига мувофиқ ҳаёт кечирадилар. 

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish