Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

Жоиз – луғатда «ижозат берилган, йўл берилган» маънолари-
ни билдиради, мубоҳ тушунчасининг ўхшаши, шариатда рухсат 
этилган амал ҳисобланади.
ТАҲОрАТ
Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини 
нажосат-ифлосликлардан тозалаш, баданни ғусл, таҳорат ёки 
таяммум кабилар билан поклаш намознинг асосий шартларидан 
ҳисобланади. 
Таҳоратни араблар «вузуъ» дейишади, ўзбекчада «покланиш, 
тозаланиш, озодалик» маъноларини билдиради. Шариатда эса на-


24
моз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш ва бошқа ибодатлар олдидан 
муайян аъзоларни сув билан ювиб тозалаш «таҳорат» дейилади. 
Таҳорат Қуръони карим ва суннат билан буюрилган. Юзни тўла, 
икки қўлни тирсаклари билан, оёқларни тўпиғи билан ювиш ва 
бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидир. 
Таҳорат учун сув топилмаса ёки сув ишлатишнинг иложи бўлма-
са, ўрнига «таяммум» қилинади.
Таҳоратнинг қисмлари
Шариат истилоҳида таҳорат икки қисмга бўлинади.
1. Баданнинг ўзини ҳадасдан (яъни бетаҳоратликдан) пок-
лаш – бу махсус аъзоларни ювиб таҳорат қилиш билан ёки бутун 
баданни ювиб ғусл қилиш билан) бўлади. Сув топилмай қолган 
пайтда ёки истеъмолидан ожиз бўлган вақтда ғусл ва таҳоратнинг 
ўринбосари бўлмиш таяммум билан ҳосил бўлади.
2. Кийимдаги, бадандаги ва макондаги нажосатдан поклаш.
сувларнинг қисмлари
Сувлар беш қисмга бўлинади:
1. Ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи, ишлатиш макруҳ бўл-
маган сувлар. Буларга осмон, анҳор, қудуқ, булоқ, ёмғир ва қор 
сувлари киради. Булар аслий сифатида боқий турган сувлардир.
2. Ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи, лекин ишлатиш макруҳи 
танзиҳий бўлган сувлар. Буларга мушук, ташқарида эркин юрган 
товуқ, сичқон ва шунга ўхшаш уй хайвонлари ичган ва улардан 
қолган сувлар киради. Чунки уй ҳайвонлари нажосатдан сақла-
нишмайди. Бундай сувлардан фойдаланишнинг макруҳи танзи-
ҳийлиги ўша ҳайвонларнинг ҳолатларидан бехабар кишилар учун-
дир. Аммо бу ҳайвонлардан бири тоза нарсани еди-ю, сўнг сувни 
ичди. Шунда қолган сувни ишлатишда макруҳлик йўқ, ёки бу ҳай-
вонлардан бири нажосатни еди-ю, сўнг сувдан ичди, мана бунда 
қолгани нажосатга айланади. Уни истеъмол қилиш дуруст эмас.
3. Ўзи пок, аммо ҳадасдан поклай олмайди (яъни бетаҳорат 
одам у сувда таҳорат қилса, таҳоратли бўла олмайди), лекин бу 
сув билан ҳубусдан (яъни нажосатдан) покланиш мумкин. Бу-
ларга таҳоратдан тушган сувлар киради. Баъзан таҳорати бор 
одам ҳам таҳорат қилади. Шундаги ишлатилган сув ҳам, ғуслдан 


25
тушган сув ҳам оби мустаъмал, яъни ишлатилган сув дейилади 
ва уларнинг ҳукми бетаҳоратни кетказиш учун ишлатилган сув-
нинг ҳукми билан бир хил. Яъни ўзи пок, аммо ҳадасдан поклай 
олмайди. Буларга ўсимликлардан сиқиб чиқарилган сувлар ҳам 
киради. Мисол: гул суви, қовун шарбати.
4. Нажосат сувлар: Буларга ўзи оз бўлиб, тўхтаб турган ва 
унга асари кўринмаса-да, нажосат аралашган ёки ўзи оқувчи бў-
либ, унга нажосат аралашган ва асари унда зоҳир бўлган сувлар 
киради. Нажосатнинг асари, деганда таъми ёки ранги ва ё ҳиди 
назарда тутилади. Шунингдек, кўп сувга нажосат аралашиб, сув-
нинг бирор сифатини ўзгартирса ҳам нажосат сув ҳисобланади. 
Аммо нажосат тушгану, лекин сувнинг сифати, яъни таъми, ҳиди, 
ранги ўзгармаган бўлса, бу сув нажосат ҳисобланмайди. Кўп сув 
деганда денгиз, анҳор, ариқ, канал, тўғон сувлари назарда тутила-
ди. Шунингдек, тўрт томони юз газлик бўлган ҳовуз сувлари ҳам 
ёки айланасига ўттиз олти газлик жойни ўз ичига оладиган сувлар 
ҳам ундан ҳовучлаб олганда ости кўриниб қолмаслик шарти би-
лан кўп сувларга киради. Бундан камлари эса оз сувлардир.
5. Ўзи пок, аммо покловчи эканлигида шубҳа бўлган сувлар. 
Буларга эшак ёки хачирдан қолган сувлар киради. Зеро, булар-
нинг сўлаклари покдир. Бу ерда шак хачирнинг гўшти ҳаром ёки 
мубоҳлиги тўғрисида келган икки бир-бирига зид хабар сабаби-
дандир. Агар поклаш учун бошқа сув бўлса, шаклик сувдан фой-
даланилмайди. Бироқ бошқа сув бўлмаса, бу сув билан таҳорат 
олинади-да, яна таяммум ҳам қилиб олинади.


26

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish