Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

НАМОЗДАГИ сАФЛАр ТАрТИБИ
Агар бир киши имомга иқтидо қилаётган бўлса, у имомнинг 
ўнг тарафида, оёғининг учини имомнинг тўпиғи тўғрисида қилиб 
туради. Бордию, иқтидо қилувчилар бир кишидан кўп бўлса, улар 
имомнинг ортидан сафланишади.
Имомга иқтидо қилиб намоз ўқувчиларнинг аввалги сафида 
балоғатга етган эркак кишилар, кейинги сафларда эса балоғатга 
етмаган ёш болалар ҳамда сўнгги сафларда аёллар туришади.
Аёллар имомга иқтидо қилганда имом уларга имом эканини 
ният қилмаса, аёлларнинг намози дуруст бўлмайди. Имом ўзи-
га иқтидо қилган аёлларга имомликни ният қилганида, аёл билан 
ёнма-ён ва унинг орқасида сафда турган кишиларнинг намози бу-
зилади. Агар имом ўша аёлга имомликни ният қилмаган бўлса, 
унда аёлнинг намози бузилади.


67
ИМОМЛИккА кИМЛАр ЛАЁқАТЛИ?
Қуйидагилар имомликка лаёқатли кишилар ҳисобланади:
– шариат ҳукмларини яхши билган кишилар;
– агар улар икки киши бўлса, қироати яхшироғи;
– агар бу масалада лаёқати тенг чиқиб қолса, парҳезкорроғи, 
тақводорлари имомликка лойиқроқдир;
– юқоридаги уч ҳолатда ҳам баробар бўлинса, унда ақлига 
заифлик етмаган ёши улуғроқ намозхон имомликка ўтади.
Қуйидагиларнинг имом бўлишлари макруҳ саналади:
– аъробий (саҳрода ёки тоғ тагида яшовчи), илмсиз 
кишиларнинг;
– фосиқ одамларнинг;
– кўзи ожиз кишиларнинг;
– бидъат ишларни қилувчиларнинг (шиъа, мўътазилий, ҳаво-
риж мазҳабларидагилар);
– валади зино, яъни зино орқали туғилган кишиларнинг имом 
бўлишлари макруҳдир.
ИМОМГА ИқТИДО қИЛИШ ҲОЛАТЛАрИ
Қуйидаги ҳолларда имомларга иқтидо қилиш мумкин:
1. Таҳорат олган киши узри бўлгани учун таяммум қилган ки-
шига иқтидо қилиши мумкин.
2. Таҳоратда оёғини ювган киши маҳсига масҳ тортган киши-
га иқтидо қилиши мумкин.
3. Тик туриб намоз ўқишга қодир одам ўтириб намоз ўқишга 
мажбур бўлган имомга иқтидо қилиши мумкин.
4. Ишора билан намоз ўқувчига фақат ишора билан намоз 
ўқийдиган киши иқтидо қилиши мумкин.
5. Нафл намоз ўқувчи киши фарз намоз ўқиётган кишига иқ-
тидо қилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда имомга иқтидо қилиш ножоиз, яъни мум-
кин эмас:
– эркак киши аёл ва болаларга иқтидо қилиши;
– соғлом киши узрли кишига иқтидо қилиши;
– қори киши оми (саводсиз) кишига иқтидо қилиши;


68
– кийимдаги киши яланғоч кишига иқтидо қилиши;
– намозни етук ҳолда адо этувчи (рукуъ, саждаларини бата-
мом, тўлиқ қилувчи) киши рукуъ ва саждаларни ишора билан қи-
лувчи кишига иқтидо қилиши;
– фарз намоз ўқувчи нафл намоз ўқиётганга иқтидо қилиши;
– бир фарз намозини ўқиётган киши бошқа фарз намозини 
ўқувчига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Имомлик қилувчи киши қироатини қавмга малол келадиган 
даражада узун қилиб ўқимаслиги керак. Бомдод намозидан бошқа 
намозларда аввалги ракъатнинг қироатини иккинчи ракъатнинг 
қироатидан узун қилиш мумкин эмас.
қИБЛА
Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган томон «қиб-
ла» дейилади. Қибла Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги 
Масжидул Ҳаромдаги Каъба ўрнашган жойдир. Каъба ва у жой-
лашган масжид Масжидул Ҳаром, яъни уруш-жанжал, фисқ иш-
лар ҳаром қилинган макон дейилади. Уни «Байтуллоҳ» ва «Байтул 
атиқ» ҳам деб аташади.
Исломнинг илк даврида мусулмонлар Қуддуси шарифдаги 
Масжид ул-Ақсо тарафга қараб намоз ўқишарди. Кейинчалик 
Қуръони карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр 
бўлди.
Намозхон юзини қиблага қаратиб туради. Касаллиги ёки ха-
тар сабабли қиблага юзлана олмаган киши имкони бор томонга 
қараб намозини ўқийди. Қибла қайси томон экани билинмаса ёки 
сўрашнинг имкони бўлмаса, атроф муҳитга қараб қиблани аниқ-
лашга ҳаракат қилинади ва дили тортган томонни қибла деб жазм 
қилиб ўқилади. Кейин қибла томоннинг нотўғрилиги билинса 
ҳам, намозини қайта ўқимайди. Бизнинг диёр Ўзбекистонга нис-
батан қибла жануби-ғарб томонда бўлиб, компас мили ғарб нуқ-
тасидан 14 градус чап томонга қайтиши керак.
Намоз ўқувчи қибла қайси томон эканини билмаганида уни 
аниқлашга ҳаракат қилмай, бирор тарафга қараб намоз ўқиса ва 
у томон қибла бўлса ҳам қиблани аниқлашга ҳаракат қилмагани 
учун намозини қайта ўқийди.


69
Қибла қайси томон эканини аниқлашга ҳаракат қилиб бир 
тўхтамга келгач, намозни бошлаган киши намоз пайтида қибла 
тўғрисидаги аҳди ўзгариб қолса, қибла деб ўйлаган томонига бу-
рилиб, намозини давом эттираверади.
Намоз ўқувчи имомга иқтидо қилган пайтда ундан олдинга 
ўтиб кетса ёки қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиса, намо-
зи фосид (яроқсиз) бўлади.
Қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш ва ётиш, ҳожат ушатиш қат-
тиқ одобсизлик саналади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish