Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

қАЗО НАМОЗИНИ АДО ЭТИШ
Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш «адо», узрли сабаб билан 
вақти ўтганидан кейин ўташ «қазо», дейилади. Узрли сабаб билан 
вақтида ўқилмаган фарз ва витр намозларининг қазоси ўқилади. 
Жума, ҳайит (ийд), жаноза, суннат намозларининг қазоси ўқил-
майди. Фақат бомдод намозининг суннати ўша куни тушгача фар-
зи билан бирга ўқилади.
Қазо намозлар қуёш чиқаётган, туш вақти, қуёш ботаётган 
пайтлардан ташқари ҳамма вақтда ўқилаверади.
МАсЖИДДА МУМкИН БўЛМАГАН АМАЛЛАр
Масжид ичида қуйидаги ишларни қилиш макруҳ саналади:
1. Масжид ичидан узрсиз йўл қилиб олиш.
2. Масжидда ухлаш (аммо эътикоф ўтирувчи ва жойи йўқ му-
софирнинг масжидда ухлаши макруҳ эмас).
3. Эътикоф ўтирувчилардан бошқаларнинг масжидда овқат-
ланишлари.
4. Зикр-тасбеҳларда овозни кўтариб, намозхонларга халақит 
бериш ёки чўчитиб юбориш.
5. Масжидда дунё ишларидан бўлган гап-сўзларни гаплашиш.
6. Масжидда олди-сотди қилиш.
7. Таҳоратни ушлаб туролмайдиган, масжидни нажосат қилиб 
қўйиш эҳтимоли бўлган гўдакларнинг масжидга кириши.
8. Масжидда тупуриш, бурун қоқиш, балғам ташлаш.
9. Йўқолган нарсани масжидда эълон қилиш.


70
10. Масжидда шеър айтиш (аммо Ҳаққа даъват қилиш, ҳик-
матли сўзлар билан Аллоҳнинг неъматларини эслатиш, Расулул-
лоҳ алайҳиссаломнинг сифатлари зикри, тақводорларнинг сифат-
лари каби мавзулардаги шеърлар мустасно).
11. Масжид ичида тиланчилик қилиш ёки тиланчига пул 
бериш.
МАсЖИД ОДОБЛАрИ
1. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш.
2. Кириш-чиқишда суннатда келган маъсур дуоларни ўқиш. 
Масжидга кираётгандаги дуо: «Бисмиллаҳи, Аллоҳумма! Солли 
ъалаа саййидина Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи васал-
лам. Аллоҳумма! Ифтаҳ лий абваба роҳматика» (Маъноси: «Ал-
лоҳнинг исми билан. Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад алайҳисса-
ломга ва у зотнинг оила аъзоларига ҳамда саҳобаларига салавоту 
саломлар бўлсин. Аллоҳим! Менга раҳмат эшигингни очгин»).
Масжиддан чиқаётгандаги дуо: «Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! 
Солли ъалаа саййидина Муҳаммадин ва ъалаа алиҳи ва саҳбиҳи 
васаллам. Аллоҳумма! Инни асъалука мин фазлика» (Маъноси: 
«Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад алай-
ҳиссаломга ва у зотнинг оила аъзоларига ҳамда саҳобалари-
га салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Мен Сендан фазлингни 
сўрайман».)
3. Масжидга кирганда намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўл-
са, икки ракъат «Таҳийётул масжид» намозини ўтирмасдан олдин 
ўқиб олиш.
4. Масжидга таҳоратли ҳолда кириб, турли нажосатлардан 
пок бўлиш.
5. Имом одамларга масжидда ваъз-иршод қилиб, уларга таъ-
лим бераётган бўлса, овозини кўтармаслик.
6. Хутба ўқилаётганда жим туриш. Чунки хутбага қулоқ со-
либ, диққатни жамлаб туриш вожибдир.
7. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, ху-
сусан, жума кунлари одамларнинг елкаларидан ошиб, олдин-
ги сафга ёриб ўтмаслик лозим. Чунки булар ҳаромга яқин 
макруҳлардандир.


71
8. Покликка риоя қилиш.
9. Масжидга бадбўй ҳид билан кирмаслик. Мисол учун, пиёз, 
саримсоқ, нос, сигарет каби нарсаларни истеъмол қилиб, сўнг 
масжидга кирса, ўзидан келаётган сассиқ ҳид билан намозхонлар-
га озор беради. Бу ҳам ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади.
10. Масжидда виқор ва осойишталик билан юриш. Ҳовлиқиш 
ва шошқалоқликдан сақланиш лозим. Агар жамоатга ёки бирор 
ракъатга кеч қолаётган бўлса ҳам, шошилмаслик даркор. Секин-
асталик билан жамоатга келиб қўшилади (ета олмаган ракъатла-
рини юқорида баён қилганимиздек ўқиб қўяди).

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish