Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet17/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Сиёбча қароргоҳи – Самарқанд шаҳрининг марказий қисмидан оқиб ўтадиган Сиёбча дарёсининг Чашмасиёб суви қуйилиши жойида жойлашган. Қароргоҳ 1969 йилда У.Олимов томонидан топилган. Тадқиқот ишларини эса, Н.Х.Тошкентбоев олиб борган. Қазилмаларнинг айримларида маданий қатлам яхши сақланмаган. Топилмалар орасида тош ўзаклар, қирғичлар, тешувчи қуроллар, парақалардан ишланган қуроллар асосий ўринни эгаллайди. Топилмалар Самарқанд маконига нисбатан қадимийроқдир. Хўжамазгил қароргоҳи—Самарқанд шаҳридан 35 км ғарбий–шарқ томонда Туркистон тоғ тизмасининг ғарбий этакларида жойлашган Хўжамазгил деган жойдан топилган. Ёдгорликни 1969 йилда археологлар А.Асқаров ва Н.Х.Тошкентбоевлар топиб, тадқиқ қилишган. Тадқиқот давомида макондан 200 дан ортиқ тош буюмлар йиғиб олинган. Топилмалар ичида гардишсимон тош ўзаклар, парақадан ясалган пичоқсимон қуроллар, қирғичлар, рандалар, тош синиқлари топилган. У ерда охра қолдиқлари ва гулхан излари ҳам топилган. Қароргоҳ топилмалари Самарқанд макони топилмаларига ўхшайди. Иккала маконда ҳам қуролларни ишлаш услубида мустье даври услуби излари сақланган.
Кўлбулоқ макони – қадимги тош даврига оид кўп қатламли ёдгорлик бўлиб, унинг юқори 1,2,3 қатламларидан сўнгги палеолит даврига оид материаллар топилган. У ердан гулхан, кўмир қолдиқлари, тош буюмлардан – нуклеуслар, қирғичлар, сихчалар, тош пичоқлар, тош синиқлари ва ҳайвон суяклари топилди. Макондан энг кўп миқдорда нуклеуслар топилган, чунки ибтидоий одамлар нуклеусларни ажратиб олишнинг янги техникасини кашф этганлар. Илгаридагидек, парақаларни тош болға билан эмас, балки тош пона билан ажратиб олганлар. Бу билан улар хоҳлаган шаклдаги парақани тошдан ажратиб олиш имкониятига эга бўлганлар. Қўлбулоқдан топилган тош қуроллар ўзининг ишланиши жиҳатидан Самарқанд, Бўзсув ва Туябўғиз маконларидан топилган сўнгги тош даври қуролларига ўхшайди. Археолог М.Р.Қосимовнинг таъкидлашича, Тошкент воҳасида илмий аҳамияти жиҳатидан Кўлбулоққа тенг келадиган ёдгорлик топилганича йўқ.
2001-2002 йиллар мобайнида Кўлбулоқ маконида қайта тадқиқот ишлари олиб борилди ва сўнги палеолит дарига оид ретушланган меҳнат қуроллари, турли шакллардаги нуклеуслар топилди.
Тошкент воҳасидан сўнгги палеолит даврига оид Бўзсув I, Бўзсув II, Бўзсув VI, Туябўғиз II, III, IV, V, VI маконлари ҳам топиб ўрганилган. Улардан топилган тош буюмлар Кўлбулоқдан топилган тош буюмларига ўхшайди. Булар асосида археологлар Тошкент воҳасида ибтидоий одамлар палеолит даврининг барча босқичларида истеқомат қилиб, бир–бири билан яқин алоқада бўлганлар ва овчилик хўжалиги билан шуғулланганлар деган хулосага келишган.
Сўнгги палеолит даврига оид Франция, Испания, Жанубий Италия худудларидан ғорларга ишланган расмлар топилган. Қоя тош расмлар ўша давр одамлариининг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳолда ишланган. Баъзида расмлар ғорларнинг ёруғ тушмайдиган жойларига, яъни 900 м.гача бўлган жойларидан ҳам топилган. Франциянинг Лосель ғоридан одам ва ҳайвонлар тасвири қизил ва сариқ ранглар ишланган. Англь-сюр-Л'Англандан эса, 35м кенгликда бизон, от, тоғ эчкиси табиий ҳажмда акс эттирилган. Уларни учта аёл кузатиб турибди. Бу тасвирлар уриб-ўйиш йўли билан ишланган. Испанияда Алтамир ғоридан топилган тасвирлар бутунлай ўзгача бўлиб, қизил ранг билан ишланган. Рамзий маъноларга эга бўлган турли шакллар ҳам акс эттирилган.

Алтамир.Франция. Сўнгги палеолит. Ляско. Франция. Сўнгги палеолит.
Сўнгги палеолит даврида, мил.авв. 30-20 минг илгари Шимоли –Шарқий Осиё худудидаги ибтидоий одамлар Беринг бўғози орқали Аляскага кириб бориб, Америка худудлари бўйлаб тарқаладилар ва ўзига хос маданиятни яратганлар.
Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:

  1. Палеолит даврида Ўзбекистон ҳудудининг табиий-географик шароити қандай эди?

  2. Палеолит даври босқичлари ҳақида нима биласиз?

  3. Селунгур Фарғона водийсидаги энг қадимги аждодлар манзилгоҳи эканлигини исботланг.

  4. Диний тасаввурларнинг илк кўринишлари ҳақида нима биласиз?

  5. Палеолит даври одамлари қандай меҳнат қуролларидан фойдаланганлар?

  6. Сўнгги палеолит даврида қандай ёдгорликлар бўлган.

  7. Илк ва ўрта палеолит даври ёдгорликлари ўртасидаги фарқни аниқланг?

Мавзуни мустаҳкамлашда қуйидаги педагогик технология усулидан фойдаланиш мумкин.


Блиц – сўров” усули
“Блиц–сўров” усулидан фойдаланишнинг мақсади: Талабаларда мантиқий фикрлаш, фан юзасидан берилган маълумотлар орасидан кераклигини ажрата олиш қобилиятини шакллантириш, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа олиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла олиш каби кўникмаларни, тарихий жараён кетма–кетлигини аниқлаш орқали шакллантириш.
Ўтказиш технологияси:
Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади:

  1. Ўқитувчи талабаларга ушбу машғулот, бир неча босқичда ўтказилиши ҳақида тушунча беради. Ҳар бир босқичдаги вазифани бажаришга аниқ вақт берилиши ва ундан унумли фойдаланишлари кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Тарқатма материаллар тарқатиб, талабаларга уни синчиклаб ўрганиш зарурлигини айтади.

  2. Талабалар дастлаб тарқатма материалдаги “Якка баҳо” бўлимига ўзининг шахсий фикри асосида мантиқий кетма–кетлигини рақамлар билан белгилаб чиқади. Унга 5 минут ажратилади.

  3. Талабаларнинг якка тартибдаги ишлари тугагач, ўқитувчи улардан 3 кишидан иборат кичик гуруҳлар тузишини сўрайди. Улар ҳамфикрликда тарқатма материалдаги “Гуруҳ баҳоси” бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар. Унга 5 минут ажратилади.

  4. Барча кичик гуруҳларда ишлар тугагач, ўқитувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича тўғри жавобни беради ва талабалар “Тўғри жавоб” бўлимига рақамларни ёзиб чиқадилар.

  5. Ўқитувчи “Тўғри жавоб” бўлимида берилган рақамлар билан “Якка баҳо” ва “Гуруҳ баҳоси” бўлимидаги рақамларни солиштириб, катта–кичиклигини айириб, фарқини чиқариб, “Якка хато” ва “Гуруҳ хатоси” бўлимларига ёзишларини сўрайди.

  6. Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларининг умумий сони бўйича тушунча беради ва уларни алоҳида шарҳлайди.

  7. Талабалар тарқатма материалда берилган баллар асосида ўз баҳосини чиқарадилар ва улар журналга қайд қилинади.

  8. Машғулот якунлангач, ўқитувчи машғулотни ўтказиш жараёнида талабаларнинг ва гуруҳларнинг фаолияти тўғрисида ўз фикрини билдиради.


Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish