Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet16/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Самарқанд макони –– Сўнгги палеолит даврининг энг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. У 1939 йилда геолог Н.Г.Ҳарламов томонидан Самарқанд шаҳридаги қадимги Сиёбча сойи ёқасидан топилди. Маконда И.Д.Лев ва И.Жўрақуловлар 1969 йилдан 1972 йилга қадар тадқиқот ишларини олиб бордилар. 2002 йилда СамДУ археология кафедраси илмий ходимлари томонидан тадқиқот ишлари яна давом эттирилган. Унинг маданий қатламидан 7,5 мингга яқин тош қуроллар топилган. Уларнинг аксарияти чақмоқтош, халцедон, диорит, амфиболит, роговик каби тош жинсларидан ясалган. Макондан хилма хил қуроллар топилган; қирғичлар, кескичлар, сихлар, пичоқчалар, дисксимон нуклеуслар, учриндилар, ушатгичлар, болталар, юпқа парақалар ва бошқалар. Булар орасида ҳайвон териларини ишлаш учун мўлжалланган қирғичлар, тешгичлар, суякдан ясалган меҳнат қуроллари диққатга сазовордир. Тош болталар ва йўнғичлар ўзига хос равишда ишланган.
2002 йилда Г.Ф.Коробкова макондан топилган тош қуролларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлади. Жумладан, ўзаклардан ажратиб олинган тош парақалардан турли қуроллар сифатида фойдаланилган. Тош қуролларга дағал кертиш усули билан ишлов берилган. Тош ва суякдан санчқилар ясаганлар. Бу одамларнинг балиқчилик билан шуғулланганликларини кўрсатади. Маконнинг маданий қатламларидан гулхан қолдиғи, кул, ҳайвон суяклари, ўсимлик, чайла устунлари қолдиқлари топилган. У сой бўйида бўлиб, майдони 100 кв м, тўғри тўртбурчак шаклида қурилган.
Самарқанд маконини Д.Н.Лев 30—35 минг йилликларга оидлигини аниқлади. Аммо кейинги тадқиқотлар, унинг ёшини мил.авв. 20минг йиллик билан белгилашни тўғри деб топмоқда.
Макондан кроманьон қиёфасидаги одамларнинг суяк қолдиқлари топилди. Антропологлар уларнинг 25 ва 35 ёшли аёлларга тегишли эканлигини аниқладилар. Шунингдек, ёш боланинг озиқ тиши, пастки жағ суяги ҳам топилган.
Самарқанд маконидан ибтидоий одам томонидан 5 та махсус белги чизилган ҳайвон қовурғаси қолдиғи, махсус тешикли денгиз чиғаноғи топилган. Денгиз чиғаноғи зеб—зийнат бўлиб, Ҳинд океани, Қизил денгиз ва Форс қўлтиғи ҳудудларида учрайди. Чиғаноқнинг топилиши Ўрта Осиё қабилалари билан Ҳинд океани соҳилларидаги қабилалар ўртасида алоқа бўлганлиги ва бу чиғаноқлар Самарқанд ҳудудига маҳсулот айирбошлаш натижасида келиб қолганлигини кўрсатади. Макондан 20 га яқин аёллар тақинчоғи топилган. Умуман, Самарқанд макони юқори палеолит даврини ўрганишга оид қимматбаҳо маълумотлар беради.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish