Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   155
Bog'liq
Менежмент

4.3. Бошқарув қарорлари 
 
Бошқарув қарорлари 
– 1. Ҳужжат (қарор, буйруқ, тадбирлар режаси ва 
ҳ.к. ), 2. Қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишни ўз 
ичига олувчи жараѐндир.
Бошқарув қарорлари қуйидаги аломатлари бўйича таснифланади: 
-
товарнинг яшаш давраси босқичлари бўйича; 
-
менежмент тизимининг тизимчалари бўйича; 
-
фаолият соҳалари бўйича; 
-
кўламлилик бўйича; 
-
ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича; 
-
мақсадларнинг турлари ва миқдори бўйича; 
-
ҳаракатларнинг давомийлиги бўйича (стратегик, тактик, оператив); 
-
вазифаларнинг бажарилиши бўйича; 
-
таъсир кўрсатиш объектлари бўйича; 
-
расмийлиги бўйича (расмий ва норасмийлар); 
-
фойдаланилган ахборотлар бўйича; 
-
акс эттириш шакллари бўйича; 
-
қарорларни қабул қилиш даражалари бўйича (якка шахс, бўлинма ѐки 
ташкилот даражасида); 
-
туркумлаштирилганлик даражаси бўйича ( кучсиз туркумлаштирилган 
–дастурлаштирилмаган ва юқори даражада туркумлаштирилган –дастурлаш 
-тирилган); 
-
мазмуни бўйича (экологик, ижтимоий, ташкилий, илмий, техник ва 
ҳ.к.); 


101 
-
таъсир кўрсатишнинг чуқурлиги бўйича (бир босқичли , кўп 
босқичли); 
-
қарорнинг йўналиши бўйича (ташкилот ичида ѐки унинг ташқариси -
да); 
-
қарор қабул қиладиган шахс бўйича (якка шахсли ѐки гуруҳли); 
-
мажбурийлик даражаси бўйича (қатъий характерга эга, тавсия харак -
теига эга); 
-
иерархиянинг қарорларни шакллантиришда ишга тушириладиган 
босқичларнинг сони бўйича; 
-
оқилоналиги бўйича оқилоналилар (оқилона асосланганлар, мақсадга 
мувофиқлар) ва оқилона бўлмаганлар. 
Қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш – “марказ”бўлиб, таш- 
килотнинг фаолияти уни атрофида айланади. Қарорни бошқарув меҳнатини 
натижаси, уни қабул қилиниши ва амалга оширилишини эса – ушбу натижага 
олиб борувчи жараѐн сифатида кўриб чиқиш мумкин. 
Қарорларнинг қабул қилиниши ташкилотнинг бугуни ва келажаги ўрта- 
сидаги узилишни қисқартиради. Ушбу жараѐн ташкилот фаолиятини режа- 
лаштиришнинг асосида ѐтади, чунки режа - мақсадларга эришиш учун ре- 
сурсларни жойлаштириш бўйича қарорлар мажмуасидир. 
Тўғри қарорлар қабул қилиш учун билимлар ва тажриба талаб қилинади. 
Бунда яна фаҳм-фаросат ҳам катта роль ўйнайди. У ўз ичига олдиндан сезиш, 
тасаввур этиш, фаросатлиликни олади. Фаросатнинг ривожланиши бу 
муаммо билан боғлиқ барча нарсани бутун жараѐн давомида мияда сақлаб 
қолишни билишдир. Муаммо ва унинг ечимини умумий ва бир вақтда қамраб 
олиш фаросати ривожланган менежерга босқичдан босчқичга тез ўтишга 
имкон беради. Жуда кўп ҳолларда тажрибали раҳбарлар, тўғри қарор қабул 
қилиб, буни қандай қилганларини тушунтиришга қийналадилар. 
Қарорларни қабул қилиш, амалга ошириш бир неча паллалар ва бос- 
қичлардан иборат бўлган мураккаб жараѐндир. 


102 
Қарор қабул қилишнинг зарурлигини тан олиш палласи ўз ичига бир 
неча босқичларни олади: 
-
муаммони тан олиш; 
-
муаммони шакллантириш; 
-
муаммо ва мақсадни ҳал қилиш мезонларини белгилаш. 
Ташкилотда муаммонинг мавжудлигини тан олиш ѐки тан олмаслик 
учун вазиятни ўрганиш даркор. Муаммонинг тан олиниши уни ҳал қилиш 
учун муҳим шарт бўлади, чунки агар муаммо мавжуд бўлмаса, уни ҳал 
қилиш ҳам талаб этмайди. 
Жараѐн туркумлаштирилган ва туркумлаштирилмаган муаммолар учун 
ҳар хил ўтади. Биринчи навбатда муаммони тан олиш етарлича тўғри ўтади, 
иккинчисида - ташкилотни ривожланиш йўналиши ва унинг атроф - муҳити 
ҳақидаги аниқ ахборотлари мавжуд бўлади. 
Муаммони 
шакллантиришда 
у 
эҳтимолли, 
инқирозли 
ѐки 
такрорланувчи сифатида белгиланиши мумкин. Такрорланувчи муаммолар 
туркумлаштирилганларга, эҳтимол бўлган ва инқирозлилар эса 
туркумлаштирилмаганларга 
киритилади. 
Демак, 
туркумлаштирилган 
муаммолар учун дастурлаштирилган ечимлар, туркумлаштирилмаганларига 
эса - дастурлаштирилмаган ечимлар зарур. 
Муаммони белгилаш ва шакллантириш менежерга уни бошқа 
муаммолар билан бир қаторда ранжировка қилишга имкон беради, унда 
муаммолар энг муҳимдан камроқ аҳамиятлигига келтирилади. 
Муваффақиятли қарорнинг мезонларини белгилашда икки турдаги 
мезонлар – “биз қилишимиз керак” ва “биз истаймиз” танлаб олинади. 
Иккинчи ҳолда исталган мақсадлар кўриб чиқилади. Иккинчи мезон эҳтимол 
бўлган вариантлар ҳақида ўйлашга мажбур қилади, бунда идеал бўлганлари 
истисно қилинмайди. 
Қарорлар қабул қилиш палласи қуйидаги босқичлардан ташкил топади: 
-
муқобилларни ишлаб чиқиш; 


103 
-
муқобилларни баҳолаш; 
-
муқобилларни танлаб олиш. 
Кўпгина муқобил қарорлар олдинги тажрибадан маълумдир. Аммо 
кўпинча ноѐб муаммолар вужудга келадилар. Бу ҳолда ижодий ѐндашув 
зарур. Муқобилларни қидириб топишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 
“ақлий ҳужум”, таклифларни илгари суриш вазиятнинг гуруҳли таҳлили, 
сабаб – натижавий диаграмма, фикрлар картаси. 
Барча аниқланган муқобиллар солиштирилишлари ва баҳоланишлари 
керак. Уларни баҳолаш миқдорий ва сифат ўлчовчилари ѐрдамида салбий ва 
ижодий томонларни аниқлашни кўзда тутади. Бунда қуйидаги усуллар 
кўлланилади: Копнер-Трегоенинг мезонли солиштириши, мақсадлар ѐки 
қарорлар дарахтининг тўлов матрицаси, кейингиси ѐрдамида қарорларнинг 
умумий кўриниши: танловлар, хатарлар ва эҳтимол бўлган натижаларни 
олиш мумкин. 
Қарорларнинг муқобил вариантларини солиштиришни амалга ошириш 
учун улар у ѐки бу мезонлар бўйича солиштириладиган кўринишга олиб 
келиниши керак. Шунга қарамай муқобил вариантлар у ѐки бу мезонлар 
бўйича фарқланадилар. Вазифа уларни мезонларнинг каттароқ миқдори 
бўйича солиштиришини таъминлашдан иборатдир. 
Моделлаштириш бошқарув қарорларини мувофиқлаштиришнинг муҳим 
жиҳати бўлади, у ўз навбатида мантиқий, физик ва иқтисодий – математикага 
бўлинади. 
Мантиқий моделлаштириш асосида қарорни танлашни белгилаб берувчи 
омилларнинг таҳлили ѐтади. 
Физик моделлар мутаносиб равишда бир неча марта кичиклаштирилган
ва турли материаллардан тайѐрланган табиий объектлардан иборат бўлади. 
Улар объектнинг эстетик, бутловчи ва бошқа таърифларини текшириш учун 
материалларни 
тежаш 
мақсадида 
кичиклаштирилган 
кўринишда 
тайѐрланадилар. 


104 
Иқтисодий-математик 
моделлаштириш 
иқтисодий 
ҳодисаларни 
математик моделлар билан акс эттиришдан иборотдир. Иқтисодий модель – 
иқтисодий ҳодиса ѐки жараѐнни илмий абстракциялашдан фойдаланиш 
билан чизмали тасаввур қилиш, унинг ўзига хос аломатларини акс 
эттиришдир. Математик моделлар – ҳар қандай фаолиятни мувофиқ-
лаштириш вазифаларини ҳал қилишнинг асосий воситасидир. Ўзининг 
моҳияти бўйича моделлар – режавий ҳисоблашларнинг воситасидир. 
Уларнинг иқтисодий таҳлил ва қарорларни мувофиқлаштириш учун қиймати 
шундан иборатки, улар режавий вазифаларнинг кескинлигини баҳолаш, 
ускуналар, ресурслар турлари ва ҳ.к. Лимитлаштирувчи гуруҳини 
белгилашга имкон яратадилар. Ҳодиса ва жараѐнларни математик 
моделлаштириш тадқиқот қилинаѐтган объект ҳақида аниқ тасаввурни олиш, 
унинг ички тузилиши ва ташки алоқаларини таърифлаш ва миқдорий баѐн 
қилиш имкониятини беради. 
Иктисодий-математик модель ҳақиқатга адекват бўлиши, ўрганилаѐтган 
объектнинг муҳим томонлари ва алоқаларини акс эттириши керак. Ҳар 
қандай иқтисодий–математик моделни қуриш учун ўзига хос аломатлар 
мавжуд. Моделлаштириш жараѐнини шартли равишда уч босқичга ажратиш 
мумкин: 
1) ўрганилаѐтган ҳодиса ѐки жараѐнга хос бўлган қонунлар ва унинг 
тузилиши хусусиятлари ҳақидаги эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш 
(таҳлил асосида моделлар шакллантирилади); 
2) моделлаштириш ѐрдамида масалани ечиш мумкин бўлган усулларни 
аниқлаш; 
3) олинган натижаларни таҳлил қилиш. 
Қарорлар қабул қилиш жараѐни муқобилларни танлаш билан 
якунланади. Бунда учта усулдан фойдаланилади: олдинги тажрибани ҳисобга 
олиш, тажриба ўтказиш, тадқиқот ва таҳлил қилиш. 


105 
Биринчи усул бошқаларга қараганда кўпроқ қўлланилади. Аммо шуни 
назарда тутиш керакки, режалаштиришда ҳамма вақт ҳам олдинги тажрибани 
ҳисобга олиш мумкин эмас, чунки у вазиятли характерга эга бўлади. Агар у 
синчиклаб таҳлил қилинса ва бунинг натижасида муваффақиятлар ѐки 
муваффақиятсизликларнинг сабаби аниқланса, у фойдали бўлади. 
Тажриба ўтказишда битта ѐки бир нечта муқобиллар амалиѐтда 
текширилади, Масалан, янги вазифага белгилаш кўпинча стажировкани 
боришида текширилади. Бу усул кенг қўлланилади, аммо уни ўтказиш, 
қоидага кўра, катта харажатларни талаб қилади. Бундан ташқари, менежерда 
тажрибадан кейин ҳам бўлғуси вазият ҳозиргисини такрорлашига шубҳа 
бўлади, шунинг учун унинг натижалари ҳар томонлама кўриб чиқилиши ва 
таҳлил қилиниши керак. 
Тадқиқотлар ва таҳлилни ўтказиш муқобилларни йиғишнинг ғоятда 
самарали усули ҳисобланади. У муаммони унинг энг муҳим ўзгарувчанлиги, 
чеклашлари ва асослари ўртасидаги ўзаро алоқаларини қидириб топиш 
асосида ҳал қилиш ҳамда муаммони ташкилий қисмларга ажратиш ва 
ўрганишни кўзда тутади. Карорларнинг турли моделларини ишлаб чиқишда 
компьютерлардан фойдаланилади. 
Қарорни бажариш босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-
қарорнинг бажарилишини ташкил этиш; 
-
қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш, фаолият ва қарорга 
тузатишлар киритиш; 
-
қарорни бажариш бўйича фаолиятини баҳолаш. 
Қарорни бажарилишини ташкил этиш кўпгина кишилар ҳаракатларини 
мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Менежер кишиларни қарорни бажаришга 
ундаши керак. Бунинг учун қарорни бажариш бўйича тадбирлар ишлаб 
чиқиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларни иштирокчилар орасида, уларнинг 
қобилиятларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олиш билан тақсимлаш 
зарур. Яна ахборотлар алмашинуви учун коммуникацион тармоқни қуриш, 


106 
иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларнинг 
манфаатларини мувофиқлаштириш керак.
Яна қарорнинг бажарилишини боришида ўз ичига хато ва ютуқларни 
топиш тизимини олувчи ахборотларни олиш механизмини ишлаб чиқиш 
зарур, у ҳаракатларга тузатиш киритиш имкониятини беради. Биринчи 
манбалардан олинган ахборотлар энг яхши ҳисобланади, чунки бу ҳолда 
муаммо ва уларнинг ечимлари тўғрироқ баҳоланади ва менежернинг 
муаммони ҳал қилишга манфаатдорлигини қўли остидагиларга кўрсатишга 
имконият пайдо бўлади. 
Шундай қилиб, бошқарув қарорларини қабул қилиниши ва уларни 
амалга оширилиши бу ерда оқилона жараѐн сифатида, яъни қарорни 
бажариш ва муаммони бартараф этиш учун ўтиш керак бўлган босқичлар 
серияси сифатида берилган. Бу ҳақиқий амалиѐтга мос келадими? Ҳамма
вақт ҳам эмас, чунки қарор қабул қилишнинг оқилона моделини қўллашга 
тўсқинлик қилувчи бир қатор чеклашлар мавжуд. Яъни: 
-
вақтдаги чеклашлар; 
-
баъзи бир менежерлар қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш 
жараѐнини назарга илмайдилар ѐки уни билмайдилар; 
-
барча муқобиллар ҳам қўриб чиқилмайди, уларни баҳолаш ва 
танлашда эса сифатли деб аталувчи ѐки сезилмайдиган омиллар етарли 
ҳисобга олинмайди; 
-
барча менежерлар томонидан ҳам қарорнинг бажарилиши унинг ўзи 
билан боғланавермайди; 
-
қарорни тайѐрлашда ташкилот бошқарувнинг ишга жалб қилинган 
босқичларининг етарлича бўлмаган сони;
-
қарорни тайѐрлаш ва қабул қилишда замонавий усулларни назарга 
илмаслик; 
-
қарорнинг мотивацияси, яъни ходимлар қарорни сифатли ва 
муддатида бажаришга ундашнинг йўқлиги; 


107 
-
қарорни тайѐрлашда сифатли ахборотнинг йўқлиги; 
-
қарорни амалга оширилиши устидан назорат қилишнинг сифатли 
тизими йўқлиги. 
Бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишнинг 
оқилона жараѐнини бузилиши кўпинча салбий оқибатларга олиб келади. 
Бошқарув қарорларининг олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
-
мақсадга эришиш хатарини камайтириш; 
-
қарорларнинг қонунийлиги, мавжуд қонунлар ва меъѐрий ҳужжатларга 
зид эмаслиги; 
-
аниқлик; 
-
қарорни 
қабул қилиш ва амалга ошириш харажатларини 
мувофиқлаштириш; 
-
қарорнинг самарадорлиги. 
Ҳар бир корхона (ташкилот)да бошқарув қарорларини қабул қилишнинг 
субъектларини ўз ичига олувчи алоҳида тизими вужудга келади. Одатда 
кейингилари учта гуруҳга бўлинади: акциядорлар, менежерлар ва ходимлар. 
Аммо бошқарув амалиѐтида шахсларнинг бу гуруҳи, - биринчидан, яхлит 
субъектлар бўлмайдилар; иккинчидан, қарорлар қабул қилиш ва уларни 
амалга ошириш механизмида тенг вакилларга эга эмаслар. 
Натижада типик замонавий саноат корхонасининг қарорлар қабул 
қилиш ва уларни амалга ошириш тизими 
вазифавий-бошқарув 
конфигурациясини олтита иштирокчилар билан бериш мумкин: 
-
корхона раҳбари (бош директор);
-
корхона маъмурияти (бош директор ўринбосарлари, юқори чизиқдаги ва 
вазифавий раҳбарлар);
-
корхонанинг жисмоний ва юридик шахс сифатидаги акциядорлари (мулк 
эгалари);
-
корхона акциядорларининг умумий мажлиси;
-
корхонанинг меҳнат жамоаси;


108 
-
корхона ходимлари.
Бунда текширишлар қарорлар қабул қилиш тизими иштирокчилари 
“салмоғи”ни қуйидагича шартли тақсимланишини кўрсатганлар. Бош 
директор –10 балл, юқори менежмент -4, ходимлар -2, акциядорлар -4, 
акциядорларнинг умумий мажлиси -3, меҳнат жамоаси -3балл. Бу бошқарув 
вазифалари ва жавобгарликни тақсимланишидаги бузилиш, ходимлар ва 
кичик акциядорлар манфаатлари назарга илинмаслигидан дарак беради. 
Бундай ҳолат вужудга келган вазиятни ўзгартириш, ҳар бир 
иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва жавобгарликлари ҳажмини мувофиқлаштириш, 
қарорлар қабул қилиш ва уларни бажаришда у ҳар бирининг манфаатларини 
ҳисобга олишни талаб қилади. Иштирокчилар манфаатлари тизими 
бирлаштирилиши ва иқтисодиѐтнинг мустақил ва яхлит субъекти сифатидаги 
корхонанинг манфаатларига мослаштирилиши керак. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish