Мавзу:“Карор қабул қилишнинг куп мезонли модели асосида билим даражасини диагностика қилиш тизимини ишлаб чиқиш”



Download 69,75 Kb.
Sana05.12.2022
Hajmi69,75 Kb.
#878836
Bog'liq
2-Легкий дым

Мавзу:“Карор қабул қилишнинг куп мезонли модели асосида билим даражасини диагностика қилиш тизимини ишлаб чиқиш”

Ишнинг долзарблиги

Карор қабул қилишнинг куп мезонли моделига асосланган тестлаш дастурини ишлаб чиқиш, билим даражасини диагностика қилишнинг ахборот жараёнлари хакидаги тасаввурни кенгайтиришдек илмий мақсади каби, унинг жорий этилиши ўлчаш ва баҳолаш объективлигини оширишни таъминлашга олиб келадиган янада самарали модел ва алгоритмларни яратиш каби амалий мақсади билан асосланади.

Ишнинг мақсади

Қарор қабул қилиш назарияси асосида баҳолашнинг объективлигини ошириш максадида билим даражасини бахолашнинг принципиал янги модел, усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш.

Шаклланган мақсад қуйидаги вазифаларни ечишни талаб қилади:

  • билим даражасини диагностикалаш тизимларини ташкил этиш соҳасидаги мавжуд тадқиқот ва ишланмаларни таҳлил қилиш;
  • кўп мезонли моделни ишлаб чиқиш;
  • баҳони куйиш буйича қарор қабул қилиш моделини ишлаб чиқиш;
  • инсон - машинали ўзаро алокага йуналтирилган билимларни баҳолаш ахборот тизимининг архитектурасини ишлаб чиқиш;
  • карор қабул қилишнинг кўп мезонли модели асосида тестлаш дастурини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш;
  • таълим муссасаларида дастурий таъминотни жорий этиш.

Тадқиқот усуллари, объекти ва предмети

  • Тадқиқот усуллари: назарий тадқиқот усуллари: таҳлил, синтез, таққослаш; экспериментал усул; математик моделлаштириш; қарор кабул килиш назарияси элементлари; эҳтимоллар назарияси.
  • Тадқиқот объекти булиб билим даражасини диагностикалаш жараёнлари, тадқиқот предмети булиб билим даражасини бахолаш ва баҳо куйиш бўйича қарор қабул қилишнинг самарали модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш хисобланади.

Ишнинг янгилиги:

- ўкитиш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, укувчининг билим даражасини баҳолашнинг кўп мезонли модели таклиф этилган;

- моделда биринчи марта тестлаш вактида фойдаланувчининг шубҳаланиш даражасининг мезони таклиф қилинди;

- бахо куйишга қарор қабул қилиш қоидаларидан иборат билимлар базаси ишлаб чиқилди;

- билим даражасини баҳолашнинг объективлигини таъминлайдиган, қарор қабул қилишнинг кўп мезонли модели асосида тестлаш дастури биринчи марта амалга оширилди.

Ишнинг амалий аҳамияти

Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, ишда олинган натижалар асосида яратилган билим даражасини диагностикаш учун ишлаб чиқилган дастурдан фойдаланиш диагностикалаш учун сарфланган вақтни тахминан1,5-2,0 марта қисқартиришга олиб келади. Ишлаб чиқилган билим даражасининг кўп мезонли модели эса назорат гуруҳлари билан солиштирганда объективликни тахминан 3-4 баробар ошириш имконини беради.

Иш натижаларини амалга ошириш

Илмий иш натижаларига кўра ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот, таълим тизимидаub кадрлар педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва кайта тайерлаш институтида педогог ходимларнинг малакаларини суралаетган даражасига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида апробация килинди ва жорий этилди.

Нашрлар ва жорий этиш далолатномалари

Тадқиқот ва ишланмаларнинг асосий натижалари “ФИЗМАТ” физика-математика илмий-оммабоп журналида чоп этилган “Карор қабул қилишнинг кўп мезонли моделига асосланган тестлаш дастури” номли мақоласида баен этилган. Иш буйича ИПКПКСОнинг битта жорий этиш далолатномаси мавжуд.


Download 69,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish