7. Модель ва моделлаштириш асосида ечимни излаш. Излаш стратегиялари.
Режа
Бошқариш назарияси элементлари
Оптимал бошқариш
Тескари алақа
Бошқариш назарияси элементлари
Жамият тараққий этган сари бошқариладиган объектлар сони кўпайиб, бошқариш муаммолари мураккаблашиб боради. Мураккаб машина ва дастгохлар, корхона ва муассасалар, хатто одамнинг ўзи хам, жамият хам бошқариш обьекти хисобланади. Бундай объектларни кибернетикада мураккаб динамик ( харакатдаги) тизимлар деб аталади. Ана шундай тизимларни бошкаришга оид умумий қонунларни урганиш, одам кулига бошкариш сирлари калитина топиб бериш хозирги кунда энг долзарб масалалардан биригa айланди. Натижада бошкариш фани, яъни кибернетика пайдо булди.
„Кибернетика" юнонча суз булиб, ўзбек тилида „дарга", яъни „кема бошқарувчи" деган маънони англатади. Бошқариш хақидаги фаннинг эндиликда „кибернетика" деб аталаши хам ана шундан.
Ҳозирги замон кибернетикасининг пайдо бўлиши Америка олими Норберт Винер (1894 — 1964) номи билан боғлиқ,. Норберт Винер техник тизимларда хам, жонли тизимларда хам ахборотларни бошқариш қонунлари мавжуд деган фикрга келади ва 1948 йилда чоп этилган. Кибернетика ёки жонзот ва машиналарда бошқариш хамда алоқа" китоби билан бу фанга асос солган.
Жонли организмни бошқариш сохасидаги мухим кашфиётлар сизга маълум. Машина механизмларининг харакати асосида механика конунлари ётади. Демак, бир томондан хар хил тизимлар (табиат, халқ хўжалиги, жонли организм, машина, механизмлар ва х.к.) ўзига хос конунларга асосан харакатда бўлади, яъни хар кайси тизимнинг ўзига хос харакат конунлари бор. Бу тизимларнинг хар қайсисига хос қонунларни физика, математика, кимё, биология, медицина, сиёсат, иктисодиёт каби мустакил фанлар ўрганади, Иккинчи томондан, кибернетика фани барча тизимларда бошкариш жараёнларини ўрганишни ўз зиммасига олади.
Ишлаб чиқариш кучлари юксак тараққий этган жамиятда фақат жисмоний мехнатгина эмас, балки мия вазифаларини хам автоматлаштириш зарурияти туғилди. Чунки бундай жамиятда ахборот миқдори ишлаб чиқариш кучларига нисбатан юкори даражада купаяди. Натижада, эски усуллар бу қадар кўп ахборотни йиғиш ва карта ишлашни таъминлашга имкон бермайди. Шу сабабли ХХ аср ўрталарида кибернетика фани хамда ахборотни кайта ишлаш куроли булган электрон хисоблаш машиналари дунёга келди.
Ҳозирги кунда кибернетиканинг назарий асослари яратилмокда ва уларни халқ хужалигида, фан-техникада, таълим сохаларида қўллаш ишлари олиб борилмокда, электрон хисоблаш машиналари кун сайин такомиллаштирилмоқда.
Кибернетиканинг асосий тушунчаларидан бири ахборотдир. Хаво булмаса, одам яшай олмайди, энергиясиз завод ишламайди, ахборотсиз. бошқариш бўлмайди. Бошқариш учун ахборот йиғиш, уни алоқа каналларида бир жойдан иккинчи жойга етказиб бериш, қайта ишлаш керак. Кибернетикада сезги аъзолари (кулок, кўз, оғиз, тери) ёрдамида бевосита ёки асбоблар воситасида қабул қилинган хар қандай маълумотга ахборот сифатида қаралади.
Кибернетика жонли табиат, жамият ва ишлаб чиқаришда хосил буладиган жараёнларни ўрганиб, уларни ишлаб чиқилган максад ва вазифаларга мос холда бошкаришни таъминлайди. Кибернетиканинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг турли мухит, шароит ва одам фаолиятининг турли сохаларида буладиган жараёнларни бошқариш асосида ётувчи қонуниятларнинг умумийлигига асосланганлигидир. Кибернетика нуктаи назаридан барча жараёнлар бошкариш объектларидан иборат мураккаб динамик тизимларда руй беради. Уларда руй бераётган жараёнлар канчалик мураккаб булмасин, уларни билиш мумкин хамда улар аник, математик ва мантикий конуниятларга буйсунади. Бошкариладиган динамик тизимларда руй берадиган жараёнлар ва улар буйсунадиган конуниятларни билиш бошкаришнинг техник воситаларини, бошкариш субъектларини, бошкарувчи тизимларини яратиш имконини беради. Бошкариш субъектлари — бошкарувчи тизимлар ва бошкариш объектлари — турли табиатли мураккаб динамик тизимлар биргаликда бошкариш тизимини ташкил этади. Бундай бошкариш тизимларига куплаб мисоллар келтириш мумкин. Жонли табиатда — кон айланиши, овкат хазм булиши; жамиятда — режалаштириш, таъминот, маблаг ажратиш тизимлари; саноатда- алохида ишлаб чикариш жараёнлари, корхона, ишлаб чиқариш тармоғини бошкариш тизимлари ва х,.к.
Шундай килиб, кибернетика фани мураккаб бошкариш тизимлари билан шугулланади ва бундай тизимлар кибернетик тизимлар деб аталади.
Кибернетик тизимлар холатининг узгариши маълум конуниятга буйсунади ва бу конуният ўрганилиши керак.
Ўзаро бевосита ёки билвосита боғлик бўлган элементлар тўпламига тизим деб қараш мумкин. Тизим таркибидаги ихтиёрий элементга кўрсатилган таъсир унга боғлик бўлган бошқа элементларга хам таъсир этади.
Тизимни ташкил этувчи элементларга нисбатан амалга оширилган мақсадга йуналтирилган таъсир тизимни бошқариш деб аталади.
Бошқариш масаласи жуда кадимда юзага келган ва у билан одамнинг ўзи шуғулланиб келган. Одам ўз хулк-атворини бошкариш, оилада бошқариш вазифаларини бажариши зарур эди. Тикувчи, хайдовчи, учувчи касбларининг барчаси машина ва механизмларни бошқариш билан боғлик ишларни бажаради. Жамият миқёсида эса одамнинг ўзи хўжалик фаолиятини бошқариш сохасига киради.
Дастгох, робот, самолёт, магнитофон ёки ядро реактори каби қурилмаларни бошқаришни турлича амалга ошириш мумкин. Масалан, бирор амални бажариб, натижага қаралади, сўнгра бошқа амал бажарилади ва шу тартибда тўхтовсиз сўнгги натижага эри- шилгунча амаллар кетма-кет бажарилади. Шу тартибда операторлар ядро реакторини, капитанлар кемани, учувчилар самолётни, космонавтлар космик кемаларни бошкаради.
Аммо кўп холларда бундай бошкариш ноқулай, баъзи холларда эса, умуман, мумкин эмас: бажариладиган иш — бажарувчи (масалан, одам)дан жуда узокда ёки инсон организма учун зарар- ли мух,итда (масалан, ядро нурланиши) руй беради. Инсон реак- цияси ишни бажариши учун етарли булмайди: ишни бажариш тар- тини бир хил ва узлуксиз давом этиши, хатоларга сабаб булиши ва х.к. Бундай холларда вазиятни тахлил килиш ва уни бошкариш кетма-кетлигини олдиндан режалаштириш мумкин.
Кибернетик тизимларни куйидаги уч синфга ажратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |