Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Ижтимоий ва диний ташкилотлар (бирлашмалар



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Ижтимоий ва диний ташкилотлар (бирлашмалар
) – фуқароларнинг 
маънавий ва бошқа номоддий эҳтиѐжларини қондириш учун уларнинг 
манфаатларининг умумийлиги асосидаги ихтиѐрий бирлашишидир. 


165 
Ижтимоий ва диний ташкилотлар нотижорат ташкилотлар ҳисобланади. 
Улар фақат ўз мақсадига эришиш ва ушбу мақсадларга мувофиқ 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. 
Жамғарма(фонд)
– аъзоликка эга бўлмаган нотижорат ташкилоти, у 
фуқаролар ва (ѐки) юридик шахслар томонидан ихтиѐрий мулкий бадаллар 
асосида таъсис этилади ва ижтимоий, хайрия, маданий, таълим ѐки бошқа 
ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайди. 
Жамғармага унинг таъсисчилари(таъсисчиси) томонидан топширилган 
мулк жамғарма мулки ҳисобланади. Таъсисчилар ўзлари томонидан ташкил 
этилган жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, жамғарма эса 
ўз таъсисчилари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. 
Муассаса
–мулк эгаси томонидан бошқарув, ижтимоий – маданий ѐки 
бошқа нотижорат характердаги вазифаларни амалга ошириш учун ташкил 
этилган ва у томонидан тўлиқ ѐки қисман молиялаштириладиган 
ташкилотдир. 
Давлатга қарашли бошқа муассасаларнинг баъзи турлари ҳуқуқий 
хусусиятлари қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар томонидан белгилаб 
берилади. 
Юридик шахслар бирлашмалари
(ассоциациялар, 
уюшмалар). 
Тижорат 
ташкилотлари 
ўзларининг 
тадбиркорлик 
фаолиятларини 
мувофиқлаштириш ҳамда умумий мулкий манфаатларини тақдим этиш ва 
ҳимоялаш мақсадида ўзаро шартнома бўйича нотижорат ташкилотлари 
бўлган ассоциация ѐки уюшмалар кўринишидаги бирлашмаларни ташкил 
этишлари мумкин. Бунда қандайдир вазифаларни биргаликда бажаришдаги 
ташкилотлар мувофиқлашуви ва ўзаро ҳаракати мувофиқ ҳамда ташкилотлар 
фаолияти тақсимланишини таъминлаши керак. 
Ижтимоий ва бошқа тижорат ташкилотлар, шу жумладан муассасалар, 
ихтиѐрий равишда бу ташкилотларнинг нотижорат ассоциациялари билан 
(уюшмалари) бирлашишлари мумкин. 


166 
Ассоциация (уюшма) аъзолари ўзларининг мустақилликлари ва юридик 
шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Ассоциация аъзолари мажбуриятлари 
бўйича ассоциациянинг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдор ва 
тартибда субсидияли жавобгарликка эгалар. 
Шуни таъкидлаш жоизки, ассоциация ва уюшмаларда, бошқа ташкилий 
тузилмаларга нисбатан, бирлашган иштирокчи ташкилотларнинг эркинлиги 
ва ташаббуси чекланмайди, уларда иштирок этишдан аниқ фойда кўзда 
тутилади, айрим ташкилотларнинг мустақиллиги хўжалик вазифаларини 
бажаришдаги афзалликлари билан мувофиқ равишда бириктирилади. 
Жорий вазифаларни амалга ошириш учун ассоциация ишчи идоралар ва 
аппаратга эга бўлиши лозим, улар унга кирувчи ташкилотларга нисбатан 
юқорида турувчи ҳисобланмайдилар, балки ассоциация аъзолари томонидан 
ўзига юклатилган вазифаларни бажарадилар. 
Мамлакатимиз 
жаҳон 
ва 
иқтисодиѐтида 
содир 
бўлаѐтган 
ўзгаришларнинг таъсири остида ташкилотлар интеграциялашувининг янги 
шакллари пайдо бўлмоқда, улар ташкилотлар рақобатбардошлигини 
оширади ва уларни инқирозли ҳолатдан чиқишига кўмаклашади. Бундай 
ташкилотлар – бирлашма мақсадлари, иштирокчилар ўртасидаги хўжалик 
муносабатларининг 
характери, 
уларга 
кирувчи 
ташкилотларнинг 
мустақиллиги даражасига кўра фарқланадилар. Уларга картеллар, 
синдикатлар, пуллар, трестлар, концернлар, концорциумлар ва саноат 
холдинглари ҳамда молиявий гуруҳлар киради. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish