Мутахассислик фанларнинг ўзига хосликлари.
Режа:
1. Ўқитиш қануниятлари ва тамойиллари.
2. Мутахассислик фанларини ўқитиш жараёни яхлит тизим сифатида.
3. Мутахассислик фани ўқитувчисининг ўқув-методик хужжатлари.
Таянч сўз ва иборалар: педагогика, дидактика, методика, инновация, қонуният, тамойилл, тизим, мақсад, кўтилаётган натижа, силлабус.
1. Мутахассислик фанларини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Ўзбекистонда иқтисодий-ислоҳотлар жараёнининг тезкор ривожланиш динамикаси таълим тизими олдида ижодкорлик ва ташаббускорлик қобилиятига эга бўлган, мустақил қарор қабул қила оладиган ва техник технологияларга тез мослашишга лаёқатли, малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини қўймокда. Шунингдек, Олий таълим тизимлари олдида турган долзарб вазифалардан бири ўқитишда инновацион технологиялар ва илғор тажриба ютуқлардан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига жорий этиш ҳамда ривожланган давлатларнинг касбий таълим тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига татбиқ этиш орқали таълим самарадорлигига эришиш ҳисобланади. Ҳозирги пайтда кадрлар тайёрлаш сифати таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнини илмий асосда тўғри режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш, унга инновацион ёндашиш, инновацион таълим ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, профессор-ўқитувчилар маҳоратига боғлиқдир.
Мутахассислик фанларни ўқитиш ҳақида фикр юритишдан олдин аввало, унинг асосий тушунчаларига тўҳталсак:
Таълим — билим бериш, малака ва кўникма ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга, меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси. Таълим жараёнида билим ўзлаштирилади ва тарбия амалга оширилади.
Таълим фаолияти ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади: а) маълум бир тажриба ва амалий фаолият турини муваффаққият билан ташкил қилиш учун оламнинг зарур хусусиятлари ҳақидаги ахборотларни ўзлаштириш (бу жараённинг маҳсулоти билимлардир); б) мана шу фаолият турларини юзага келтирадиган усул ва воситаларни ўзлаштириш (бу жараёнларнинг маҳсулоти малакалардан иборат бўлади); в) кўзланган мақсад ва берилган масала шартига мос равишда тўғри йўл ва усул танлаш ҳамда назорат қилиш учун кўрсатилган ахборотлардан фойдаланиш усулларини эгаллаш (бу жараённинг маҳсули – малакадан иборат бўлади).
Инсоннинг маълум билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришида онгли мақсад билан бошқариладиган барча ҳаракатлари таълим билан боғлиқ бўлади. Таълимнинг моҳияти, мақсади ва мазмуни жамиятнинг маданий тараққиёти, фан-техникасининг ривожланганлиги, ишлаб чиқариш технологияларининг амалга жорий этиш даражаси кабилар билан белгиланади. Ижтимоий муносабатлар, умумий маълумотга бўлган талаб ва эҳтиёж, кишиларнинг касбий тайёргарлигига, таълим ҳақидаги ғояларга қараб кишилик жамиятининг турли давр (босқич)ларида таълимнинг моҳияти, мақсади, мазмуни, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш методлари ва воситалари ўзгариб, такомиллашиб боради.
Методика– педагогиканинг ўқитиш, қонуниятлари, қоидалари, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш ва натижаларини назорат қилиб, баҳолаш метод ҳамда воситаларини ўзида мужассамлаштирувчи фан тармоғидир. Ҳар бир ўқув фани, ўқитиш соҳаси ўргатишнинг вазифалари, мазмуни, методлари ва ташкилий кўриниши ҳақидаги методика асосида қурилади. Тамойил- бу умумий қабул қилинган қоидалар. У бир ёки бир неча тушунчалар ўртасидаги муносабатни ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |