Таркибий қисмлари:
ўқитувчи ҳақида маълумот;
фаннинг номи ва коди;
фанни ўтиш вақти ва жойи;
пререквизитлар (Prerequisite) ва постреквизитлар (Postrequisite);
фаннинг қисқача тавсифи;
адабиётлар рўйхати;
талабанинг ўқув ишлари натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш тизими.
ўқув фанини ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар.
Пререквизит ва постреквизит фанлар.
Пререквизитлар (Prerequisite) – ўрганилаётган фанни ўзлаштириш учун эгалланиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўзида акс эттирувчи фанлар. Силабусда нафақат талаба ўзлаштириши зарур бўлган фанлар, имкони борича аниқ мавзулар, билим ва кўникмалар рўйхати келтирилиши керак.
Постреквизитлар (Postrequisite)– курсни ўзлаштириш тугаллангунига қадар ўзлаштириш зарур бўлган фанлар.
Ўқув-услубий мажмуа (ЎУМ) – давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган талабалар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришни, ўқув жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни олишни, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган, талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув –услубий манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, электрон таълим ресурслари, ўқитиш технологияси, баҳолаш методлари ва мезонларини ўз ичига олади.
Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси компонентларининг мазмуни Давлат таълим стандарти асосида тузилган фан дастурига мувофиқ, ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустақил таълим олиш технолологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида ишлаб чиқилади.
Таълимни ташкил этиш шакллари деганда, аниқ муддатда ва тартибда таълим берувчининг талабаилар билан олиб борадиган машғулот турларини тушунамиз.
Олий таълим тизимида маъруза ўқув жараёнининг ҳам усули, ҳам шакли ҳисобланиб, у таълим олувчиларга фан асосларини оғзаки, узвий ва мунтазам сингдиришга хизмат қилади. Маъруза туфайли таълим олувчи шу фаннинг моҳиятини тушуниб боради ҳамда уларни эркин фикрлашга, фан устида ўйлашга мажбур этади. Шу сабабли маъруза илмий тафаккурни ривожлантиришнинг ўзига хос мактабига айланади. Маърузани шундай ўқиш лозимки, унинг таъсирида таълим олувчиларда шу фанга унинг вазифа ва келажагига нисбатан турли қарашлар, илмий эътиқод, ғоя ва миллий мафкура асослари шакллансин.
Таълимни ташкил этишнинг шакллари: жамоа, якка тартибда ва гуруҳий. Гуруҳий ўз новбатида уга бўлинади: кичик гуруҳларда, гуруҳлар ора ва жуфтликда.
Жамоа таълимда таълим берувчи бутун синфдаги ўқув-билиш фаолиятини бошқаради. Улар бирор бир вазифа устида иш олиб боради.
Якка тартибдаги таълим талабалар бошқа талабалар билан боғлиқликда ўқув-билиш фаолиятини амалга оширади. Яъни, бутун синф бутун топшириқни, ҳар бир талаба алоҳида мустақил бажаради.
Таълим воситалари – ўқитилиши ва ўрганилиши лозим бўлган билимларни берувчи ҳар қандай ахборот ташувчи воситалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |