М.Г.Огородников эса ўз тадқиқотларида илмийлилик, ғоявийлик, тарихийик, тизимлилик, назария ва амалиётнинг бирлиги, таълимнинг ҳаёт билан алоқаси каби таърифларни асосий сифатида тамойилларни ажратади.
С.Я.Батишев-касб таълими мазмунини ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни ривожланиши билан узвий боғланган ҳолда тасаввур этиш керак деб ҳисоблайди ва таълимнинг қуйидаги тамойилларини белгилайди: илмийлик, тизимлилик ва жорийлилик, амалий таълим билан ишлаб чиқариш меҳнатининг бирлиги .
В.А. Скакун – касб таълими тамойилларини илмийлик ва ғоявийлик; таълим, тарбия ва ривожлантиришнинг бирлиги; илмий-техника тараққиётига таълимнинг боғлиқлиги, политехнизм; малакали ишчиларни тайёрлаш барча томонларининг бир-бирига алоқаси; таълимнинг бирлиги ва табақаланиши деб билади.
А.П.Беляева таълимда ҳақчиллилик, илмийлик, политехникавийлик, тизимлилик, муқобиллилик, политехник ва касбий таълимнинг бирлиги ҳамда ўзаро алоқаси; фанлараро ва мажмуавий ўзаро алоқадорлик, касбий сафарбарлик, таълимнинг қайишқоқлиги ва турғунлиги, мужассамланган ҳамда табақалашганлигини асосий тамойил сифатида талқин этади.
Ўқитиш тамойилларининг мажмуаси мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради: фаоллик тамойили; ўқитишда назария билан амалиётнинг боғлиқлиги тамойили; кўрсатмалилик тамойили; ўқитишнинг тарбияловчи характери тамойили; илмийлик тамойили; ўқитишда системалилик ва изчиллик тамойили; ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили; намуналардан фойдаланиш тамойили; талабаларнинг индивидуал. Дидактик тамойиллар таълим беришнинг маълум объектив қонуниятларини ўзида акс эттиради. Шунингдек, у таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг муҳим ички томонларини акс эттиради ҳамда турли шаклда, турли мазмунда ва ҳар хил йўсинда ташкил этиладиган таълимнинг самарадорлигини белгилайди. Қуйида таълим мазмуни тамойиллари тўғрисида тўхталамиз:
Фаоллик тамойили -талаба ўзи ҳаракат қилган пайтда яхши ўрганади ва ўзлаштиради. Шунинг учун ўқув жараёни шундай ташкил қилиниши керакки, талаба илм олишга кўпроқ ҳаракат қилиши керак бўлсин.
Талабалар ҳар бир дарсга фаол қатнашиши керак. Чунки талаба қандайдир иш бажаришда у ишни онгли равишда ўзлаштиради ва бу билим хотирасида чуқурроқ ўрнашиб қолади. Бунинг натижасида талабалар билимларни яхшироқ ва чуқурроқ ўзлаштиради ва эслаб қолади ҳамда уларнинг қизиқиши ортади. Мустақиллик ва индивидуал равишда ўрганиш кабиларга фақат шу тарзда эришиш мумкин, холос. Бунинг учун, ўқитувчи жуда яхши услубий қобилиятларга ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |