Мустамлака ва мустабид тузум шароитида маданият Режа



Download 88,69 Kb.
bet6/10
Sana29.05.2022
Hajmi88,69 Kb.
#616131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mustamlaka va mustabid tuzum sharoit

Қизиқчилик - ўзбек анъанавий театр тури. Қизиқчилик театри, асосан Қўқон хонлиги ҳудудида (айниқса, Фарғона водийси ва Тошкентда) расм бўлган, ижрочиси қизиқчи (қизиқ), тўда бошлиғи ва иш юритувчиси корфармон деб аталган.
XIX асрда қизиқчиларнинг труппалари (масалан, Бидиёршум, Зокир Эшон бошчилигидаги труппалар) фаолият кўрсатган. Бидиёршум труппаси XVIII аср охири - XIX аср биринчи ярмида Қўқонда ижод қилган. Унинг репертуари, асосан, ҳажвия, аския, мусиқа, ашула ва рақслардан иборат бўлган. XIX аср иккинчи ярмида Зокиржон қизиқ тўдасига 20 дан зиёд қизиқчи уюшган бўлиб, юзга яқин танқид, муқаллид, кулки-ҳикоялар ва латифалар намойиш этишган.
Даврий матбуот. Ўзбекистон ҳудудида матбуотнинг пайдо бўлиш жараёни XIX - асрнинг 70 - йилларига тўғри келди. Мустамлакачилар минтақада яшовчи ерли халқларга ўзларининг сиёсатларини тарғиб ва ташвиқ этиш мақсадида 1870 йилда Тошкентда “Туркестанские ведомости” ва “Туркистон вилоятининг газети”ни ташкил этган. Марказий Осиёда даврий матбуот шу тариқа пайдо бўлди. Мазкур газеталарнинг ҳар иккиси ҳам 1917 йилгача чоп эттирилгани боис, Туркистон матбуоти тарихида узоқ муддат давомида узлуксиз фаолият кўрсатган даврий нашрлар саналади.
“Туркистон вилоятининг газети” ўзбек публицистикасининг шаклланишига йўл очди. Зокиржон Фурқат, Сатторхон Абдуғаффоров, Исҳоқхон Ибрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва бошқа кўплаб зиёлиларнинг бу газета билан ижодий ҳамкорлиги натижасида Туркистон ўлкасида жаҳолатга қарши кураш, оммани, айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама илм-маърифатли қилиб тарбиялашга интилиш ҳаракатининг кучайишини таъминлади. Бошқача айтганда, мазкур нашр маърифатпарварларнинг фикр ва сўз айтиши учун илк минбар вазифасини ўтади.
XIX асрнинг 90-йилларига келиб Туркистонда матбуот соҳасида ўзига хос янгиланиш жараёнлари кузатилди. Рус тилидаги дастлабки хусусий газеталар нашр қилина бошланди. Дастлаб Самарқандда, кейинроқ Тошкентда нашр этилган “Окраина” (1890–1907), Тошкентда чиққан “Русский Туркестан” (1898–1907) газеталари шулар жумласидандир.
Айнан шу даврда “Среднеазиатский вестник” (1896), “Туркестанский скорпион” (1907, ҳажвий), “Средняя Азия” (1910–11), “Туркестанский каракурт” (1911, ҳажвий) журналлари Туркистон журналчилигининг илк намуналари эди. Ўзбек тилида эса, “Ойна” (1913–15), “Ал-ислоҳ” (1915) каби журналлар ҳамда “Ал-изоҳ” (1917) ва бошқа альманахлар ҳам ўлканинг тарихини, ўша кездаги аҳволини ўрганишга, ўқувчиларнинг маданий-маърифий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашди.
Чоризм маҳаллий халқлар онги ва билим савиясининг юксалишидан манфаатдор бўлмаган. Шу боис ҳукмрон сиёсат миллий онгнинг юксалишига хизмат қиладиган воситаларнинг, жумладан, миллий тилдаги даврий нашрларнинг юзага келишига имкон қадар йўл қўймади. 1906 йилга қадар бутун ўлкада ягона “Туркистон вилоятининг газети”дан бўлак маҳаллий тилда биронта газета нашр қилинмагани ҳам бунинг исботидир.
Туркистон жадидларининг етакчи намояндалари: Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлонийлар демократик йўналишдаги ўзбек матбуотини шакллантиришга катта ҳисса қўшдилар. Жадидлар миллий даврий нашрлар фаолиятини ташкил этиш ва йўлга қўйишда маҳаллий рус матбуоти ҳамда Россиянинг турли ҳудудларида татар тилида нашр қилинган газеталарнинг, хусусан, маърифатчи Исмоилбек Гаспирали муҳаррирлигида чиққан “Таржумон” гезетасининг иш тажрибасига таяндилар.
Ўзбекистонда чинакам миллий матбуотнинг юзага келиши 1906 йил 27 июндан Тошкентда чиқа бошлаган жадидларнинг “Тараққий” газетаси билан боғлиқ. Унинг саҳифаларида подшо Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини фош қилувчи мақола, хабарлар босилган. Газета материалларидаги танқидий руҳ мустамлакачи маъмурларга ёқмаган. 19 сони чиққач, газета ёпиб қўйилган. Газетанинг илк сони чиққан 27 июнь 1993 йилдан буён мамлакатимизда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» сифатида нишонланади.
“Садои Туркистон” (Тошкент, 1914-15), “Самарқанд” (1913), “Садои Фарғона” (1914) газеталари ҳамда “Ойна” (Самарқанд, 1913-15) журналларини савияси, омма онгига таъсири жиҳатидан ўзбек матбуоти тарихидаги энг ибратли нашрлардан деб ҳисоблаш мумкин.
1917 йил Россиядаги февраль инқилоби Туркистондаги ижтимоий муносабатлар, шу жумладан, матбуот ривожига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Миллий бирлик ҳаракатини авж олдиришга, ўзбек халқининг истиқлолга эришиш йўлидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга 1917 йилда ташкил этилган “Нажот”, “Турк эли”, “Турон”, “Улуғ Туркистон”, “Ҳуррият” (Самарқанд), “Эл байроғи” (Қўқон) газеталари ва “Юрт” (Қўқон), “Чаён” журналлари ўзига хос ҳисса қўшди.

Download 88,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish