Мустамлака ва мустабид тузум шароитида маданият Режа


Меъморчилик. Халқ меъморчилиги



Download 88,69 Kb.
bet5/10
Sana29.05.2022
Hajmi88,69 Kb.
#616131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
mustamlaka va mustabid tuzum sharoit

Меъморчилик. Халқ меъморчилиги. XIX асрга келиб Ўрта Осиё хонликларида ўзига хос меъморлик мактаблари шаклланди. Хивада бино безаги учун уч хил ранг (кўк, оқ ва қора) қўлланилган. Масалан, Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1851-52), Калтаминор (1885) ва бошқа обидаларда қўлланилган ранг бунга мисолдир. Бухоро меъморлик мактабигахос услубларҲалифа Ниёзқул мадрасаси, Ситораи Моҳи хоса (XIX аср охири)да кўзга яққол ташланади. Бухоро Аркидаги уй-жой бинолари, атрофдаги гузарлар таркиби, синчкори уй-жой ва ҳовлилар меъморий услуби, безаклари юксак санъат ва маҳорат билан ишлангани учун ҳозиргача алоҳида эътиборни тортади. Хива шаҳрининг Ичан қалъасидаги Шерғозихон мадрасаси, Боғбонли масжиди, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси мажмуоти, Тошҳовли саройи, Оллоқулихон карвонсаройи ва тими, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Калтаминор ва атрофдаги уй-жойлар Хоразм меъморий мактаби, маҳаллий анъаналари янгидан қад кўтариб, ривожланганидан дарак беради. Ичан қалъадаги энг баланд Исломхўжа минораси (1908) Хоразм меъморчилигининг энг сўнгги ёрқин намунаси десак бўлади. Қўқон мактабидаги меъморий услуб хусусиятларини Хўжа Амир мақбараси, XVIII-XIX аср биринчи ярмида қурилган Норбўтабий мадрасаси, Даҳмаи Шоҳон ва Модарихон даҳмалари (1825), Норбўтабий ва унинг авлодлари мақбаралари ҳамда кейинги даврда бунёд этилган Худоёрхон ўрдаси, Андижон, Марғилон ва Қўқондаги жоме масжиди ва мадрасалари мисолида кузатиш мумкин.
Марғилондаги Саид Аҳмадхўжа мадрасаси, Шаҳрихондаги Понсод масжиди, Андижондаги Жоме мадраса масжидининг ички кўриниши Фарғона меъморчилигининг юксак бадиий маҳорати ҳақида тасаввур берадиган нодир манзарали безакларга бой.
Халқ меъморчилигининг ўзига хос томонлари XX аср бошларида қурилган Аюббой, Олимхон ҳожи, Абдураҳмон қози, Саъдихон қози, Аҳмадбек ҳожи ва бошқа иншоотларда ўз ифодасини топган.
Аюббой иншооти икки ҳовлили (ичкари ва ташқари), пойдевори баланд қилиб қурилган. Ташқари ҳовлида меҳмонхона, “Г” симон айвон бўлиб, айвонда қатор ўймакор устунлар ишланган. Меҳмонхона ички деворларидаги токчалар атрофи ганчкор турли шакллар ҳамда арабий ёзувлар уйғунлашган нақшлар билан безатилган. Шифт безагида қизил заминда босма ҳандасий нақшлар, ислимий безаклар, марказига эса, муқарнасли ҳавзак ишланган.
Олимхон ҳожи уйи бир қаватли ўзаро мутаносиб тархга эга бўлиб, хом ғиштдан қурилган квадрат даҳлиз, иккита тўғри бурчак тарҳли хона ва “П” симон айвон, меҳмонхонадан иборат. Даҳлиз ва шарқий хона европача услубда пардозланган, шифтлари ганчкор турунжлар билан безатилган ва оч яшил заминга нақшлар, дераза ва эшикларга шаклдор ҳошиялар ишланган. Ҳарбий хона ва айвон маҳаллий айвонларга мувофиқ ҳолда пардозланган: қизил заминда ҳандасий ва ислимий нақшлар билан безатилган.
Саъдихон қози уйи икки ҳовлили, ўзаро қўшилиб кетган ташқари ва ичкаридан иборат, бу икки қисмнинг кириладиган алоҳида-алоҳида эшиги бўлган. Кўча томон (ташқари) даҳлиздаги молхона ва унга тақаб қурилган айвондан иборат. Тўғри бурчакли ичкари ҳовлида эса, иккита айвонли хона ва бир неча хўжалик бинолари қад кўтарган. Унинг пойдевори 2м, унинг биринчи қавати (тагхона)да молхона ва омборхона жойлашган. Айвонга тошдан ишланган зина орқали чиқилган. Зина бўйлаб темир панжара, айвоннинг тўсинлари орасида тоқи ўрнатилган. Тўсинларни салобатли ёғоч устунлар кўтариб турган. Айвонлар тошўчоқлар билан иситилган. Хона деворлари токчали ганчкор нақшлар билан ишланган. Шифтига тўлдириб гул солинган.
Андижонлик савдогар Аҳмадбекҳожининг уйи “П” симон тарҳли, жанубга қаратиб қурилган. Уйнинг икки қаватли ғарбий қисми уй эгасининг идораси вазифасини ўтаган, қолган қисми турар жойи бўлган. Ҳовлининг теварак-атрофи бўйлаб айвон қурилган. Иккинчи қават йўлаги қатор хоналарни бирлаштирган. Ҳамма дарвоза ва эшиклар анъанавий ҳолда ҳовли томонга қараган. Уйнинг идора вазифасини ўтайдиган қисми европача усулда пардозланган-шифти нақшинкор ганч билан безатилган, катта хоналарга нақшинкор сирланган печлар қурилган, деворлар токчасиз бўлиб, мойбўёқ билан пардозланган, айвон эшикларининг орасига Фарғона турар жойлари учун анъанавий бўлган кўк рангда ислимий ва ҳандасий нақшлар ишланган. Ёғоч карниз жимжимадор қилиб ўйилган.
XIX аср охири - XX аср бошларида Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқонда рус ҳарбий муҳандис ва меъморлари томонидан энг замонавий лойиҳалари асосида маъмурий ва турар жой бинолари қурилган.
Бу лойиҳалар модерн услубида Европа меъморларига тақлидан яратилган эди. Буларга Тошкентдаги Романов саройи (1880), Ўқитувчилар семинарияси (1881), Эркаклар гимназияси (1883), Марғилонда Фарғона губернатори қароргоҳи (1885) ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.
“Немис ренессанси” меъморий услубида эса, асосан меҳмонхоналар, савдо марказлари қурилган. XX аср бошларида шахсий уйларни қуришда рус меъморлари маҳаллий меъморлик анъаналаридан ҳам кенг фойдаландилар – Тошкентдаги А.Л.Половцев уйи (1900, ҳозирги Халқ амалий санъат музейи) қурилишига маҳаллий халқ меъморлари жалб этилгани учун архитектура жиҳатидан кенг омма эътиборини қозонди.
XIX асрнинг иккинчи ярми ўзбек амалий безак санъатида ҳаётни чуқур ҳис этиш, санъат турларининг қадимги, фойдаланиладиган материалларнинг хилма-хиллиги, юксак маҳорат кўзга ташланади. XIX аср охири - XX аср бошларида санъатда соддалаштиришга интилиш кузатилди, иқтисодий ва техника тараққиётининг янги шароитларида янги хусусиятлар юзага келди. Бу даврда амалий безак санъати секин ва нотекис ривожланди, унга услубий бирликнинг йўқлиги хос бўлиб, қарама-қарши анъаналар ва хусусиятларни кузатиш мумкин. Мавжуд ижтимоий-иқтисодий шароитлар амалий безак санъати бадиий йўқотишларга олиб келди.

Download 88,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish