Автобус бекатларини режалаш ва жиҳозлаш
Автобус бекатининг лойиҳаси тузилганда олдин сув кетказишга мўлжалланган вертикал режалаш амалга оширилиши ва уни максимал даражада атроф жой билан уйғунлаштириш керак бўлади. Вертикал режалаштиришда сув туширадиган қувурлар, йўн ёқасида зиналар бўлиши кўзда тутилади. Кенгайтирилган ер тўшамасининг контури йўл учун ажратилган жойга мувофиқ бўлиши керак. Қиялик имкони борича ётиқ, 1:3 дан ошмайдиган бўлади.
Ҳали айтганимиздек, ҳар битта автобус бекати йўловчи ташишга хизмат қилиш комплексининг бир қисми бўлади ва учта зонадан иборат бўлиши керак: транспорт, чиқариш ва йўловчиларга хизмат қилиш зоналари. Ҳар битта зона режаланишдаги тузилиши ва жиҳозлари билан фарқ қилади.
Транспорт зонасига автобуслар тўхтайдиган майдонча, автобуслар секинлашадиган ва тезлашадиган ўтиш-тезлашиш полосаси, автобус бекатини асосий ҳаракат полосасидан ажратадиган элементлар киради.
Тўхташ (бекат) майдончасининг ўлчами автомобил йўлининг тоифаси ва бир вақтда тўхтмайдиган автобусларнннг сонига боғлиқ бўлади:
Йўл тоифаси
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
Тўхташ майдончасининг кенглиги, м
|
3,75
|
3,75
|
3,5
|
3,0
|
3,0
|
Бир вақтда тўхтайдиган автобуслар сони
|
1
|
2
|
3
|
|
|
Тўҳташ майдончасининг узунлиги, м
|
10
|
25
|
35
|
|
|
I-а тоифа автомобил йўлларидаги тўхташ майдончалари йўл тўшамасининг четида жойлашади ва қатнов қисмидан ажратилади. 1-б, II ва III тоифа автомобил йўлларида тўхташ майдончаси асосий ҳаракат полосаларидан кенглиги 0,75 м, узунлиги эса икки томонига камида 20 метрдан бўлган ажратиш полосаси билан ажратилади. IV ва V тоифа йўлларда эса тўхташ майдончаси асосий ҳаракат полосаларидан узлуксиз белгилаш чизиғи билан ажратилади.
Ўтиш-тезлашиш палосаси тўртта элементдан иборат бўлади: автобус секинлашадиган полоса, тезлашадиган полоса, секинлашиш полосасига ўтиш полосаси ва тезлашиш полосасига ўтиш полосаси. Ўтиш-тезлашиш полосасининг ҳар битта элементи узунлиги йўл тоифаси билан бўйлама қияликка боғлиқ бўлади. Тезликни камайтириш ва ошириш полосалари тўхташ майдончасига бириккан бўлади.
Қор ёғмайдиган жанубий туманларда ажратиш полосалари газон, гул, паст бута экилган ажратиш оролчаси кўринишида бўлиши мумкин. Шундай бўлганда, оролча четидан бордюр ўтказилганда ажратиш оролчаси бутун узунлиги бўйлаб қатнов қисмини кенгайтириш керак. Қатнов қисми ўтиш-тезлашиш полосасидан бордюр билан ажратилганда кенгайиш бордюр қатнов қисми устидан кўтарилишининг икки қисмига тенг бўади, йўл ёқасида ҳам бордюр ўрнатилган бўлса – бордюр баландлигининг беш қисмига тенг бўлади. Бундай кейнайтириш тўхташ майдончасидан 25 м да бўладиган тезликни камайтириш полосасида ва 75 метрлик тезлашиш полосасида бўлишига рухсат берилади. Бошқа туманларда йўлни сақлаш шартлари ҳисобга олинади ва ажратиш, ўтиш-тезлашиш полосалари белгилаш чизиғи билан ажратилади.
Ўтиш-тезлашиш полосаларининг транспорт-эксплуатация кўрсатгичлари (текислиги, пишиқлиги) йўлнинг қатнов қисмидагидек бўлиши керак. Шу билан бирга ўтиш-тезлашиш полосаси тўшамаси билан автомобил шинасининг бирикиш коэффициенти I ва II тоифали йўлларда 0,6, бошқа тоифали йўлларда эса камида 0,5 қилиб олинади.
Ўтиш-тезлашиш полосаларига бирикадиган йўл ёқасининг кенглиги меъёрларга мувофиқ қабул қилинади. Бу участкаларда йўл ёқаси кенглигини 1-б ва II тоифа йўлларда 1,5 метргача, III-V тоифали йўлларда эса 1 метргача камайтириш рухсат этилади. Ўтиш-тезлашиш полосасининг четида йўл ёқаси томондан I ва II тоифали йўллар учун кенглиги 0,75 м, III тоифали йўллар учун эса кенглиги 0,5 м маҳкамлаш полосалари ҳосил қилинади. IV ва V тоифа йўлларда узлуксиз чизиқ ўтказилади.
Автобус бекатларининг йўловчилар чиқадиган зонасига перрон (чиқариш майдончаси) ва йўловчиларни чиқариш (тушириш) постлари киради. Перроннинг узунлиги чиқариш постларининг сонига боғлиқ бўлади ва бир вақтда тўхтмайдиган автобуслар миқдорига қараб аниқланади. Битта чиқариш постига перрон узунлиги камида 10 м, кенглиги эса камида 2 м қилиб белгиланади. Перрон тўхташ майдончасининг юзасидан 0,2 м кўтарилиб туриши ва бордюр билан ўралган бўлиши керак. Перронларнинг тўшамаси қаттиқ бўлади.
Автобус бекати йўловчиларига хизмат қилиш зонасига автопавильонли ёки усиз автобус кутиш майдончаси, санитария қисми ва келиш жойлари (тротуарлар, пиёдалар ўтиш жойи) киради. Хизмат зонасининг ўлчами маҳаллий шароит, йўловчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш талаблари, санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |