Умумий фойдаланадиган автомобил йўлларида автобус бекатларини жойлаштириш
Йўловчилар ташилишига хизмат қилиш комплексларига автовокзаллар, автостанциялар ва автобус бекатлари киради.
Автовокзаллар асосан шаҳарлараро йўналишда йўловчилар ташишга хизмат қилишга мўлжалланган. Комплекснинг таркиби, ундаги хоналар ва мақсади йўловчиларнинг кўпроқ вақт қолишига, уларга хизмат қилишга мўлжалланган (дам олиш, овқатланиш, сақлаш камераси, шаҳар транспорти, маълумот олиш ва ҳк.).
Йўловчи автостанциялари фойдаланиш аломатларига қараб шартли равишда иккита асосий турга бўлинади: автобус йўналишларининг транзит (оралиқ) тўхташ жойларида ва охирги пунктларида жойлаштириш учун. Улар шаҳар атрофи ва баъзи шаҳарлараро йўналишдаги йўловчиларга хизмат қилишга, йўловчиларнинг қисқароқ вақт қолишига мўлжалланган. Охирги пунктдаги йўловчи автостанциялари оралиқ тўхташ жойларидаги йўловчи автостанцияларидан фақат тушум топшириладиган, шаҳарлараро автобус ҳайдовчиларига (кондукторларга) билет бериладиган, пул инкассация қилинадиган ва касса аппаратлари сақанадиган биноси борлиги билан фарқ қилади.
Автобус бекатлари фақат қисқа вақт автобус кутишга, йўловчиларни олиш ва туширишга мўлжалланган.
Хизмат комплекси турларидан биттасини танлаш учун керак бўладиган ҳисоб кўрсатгичлари автобус жўнатиш ва келиш перронларининг (чиқариш жойларининг) ўтказиш хусусияти, бир суткада жўнатиладиган йўловчилар ва сиғим бўлади.
Ўтказиш хусусияти деганда бир соатда йўловчи олиш ва тушириш жойларининг ҳаммасида жўнатиладиган ва қабул қилинадиган автобуслар сони тушунилади; сиғим – бир вақтнинг ўзида хизмат комплексида бўладиган йўловчиларнинг сони.
Автобус бекатлари таркибида йўловчиларни тушириш ва олиш постлари бирлаштирилган бўлади, кетма-кет бажарилади. Шу мақсадга мўлжалланган, қатнов қисмидан кўтарилиб турадиган майдонча кўпинча йўловчи олиш майдончаси дейилади.
Комплекснинг сиғими ва перронларнинг ўтказиш имконияти бир суткада жўнатиладиган ва келадиган йўловчиларнинг сонига боғлиқ бўлади. Шаҳарлараро қатнов йўловчиларининг солиштирма нисбати қанча кўп бўлса автовокзаллар ёки йўловчилар станциясида шунча кўп инсон бўлади.
Шаҳарлараро қатнов йўловчиларининг солиштирма нисбатига қараб йўловчи автовокзаллари ёки автостанцияларида инсонлар бир вақтда бўладиган учта объектлар гуруҳи, бир суткада жўнатиладиган, шундан кейин комплексда бўладиган йуловчиларнинг сони (фоизда) доимий бўладиган йўловчиларнинг максимал миқдори белгиланган.
Комплекснинг талаб қилинган сиғими 100 кишидан ошганда автовокзал бўлиши, 20 кишидан 75 кишигача бўлганда автостанция бўлиши, 5 тадан 20 тагача бўлганда эса автобус бекати бўлиши тавсия қилинади. Қишлоқ жойлардаги йўналиш охирги пунктларида автобус бекатлари ўрнига 10-20 кишилик автостанциялар кўзда тутилиши мумкин.
Автовокзаллар энг йирик (аҳолиси 500 мингтадан кўп), йирик (аҳолиси 250 мингтадан кўп) ва катта (аҳолиси 100 мингтадан кўп) шаҳарларда жойлаштирилади.
Қоидага кўра автостанциялар ўрта (аҳолиси 50 мингтадан кўп) ва кичик (аҳолиси 10 мингтадан кўп) шаҳарларда жойлаштирилади.
Йўловчилар оқимига қараб охирги бекатдаги йўловчи автостанциялари йирик (аҳолиси 10 мингтадан кўп) ва катта (аҳолиси 5 мингтадан кўп) посёлкаларда, йирик ва катта (аҳолиси 2 мингтадан кўп) қишлоқ аҳоли пунктларида ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Лекин агар мақсадга мувофиқ бўлса, иккита ёки учта транспорт тури йўловчиларини битта вокзал ёки станцияда бирлаштириш керак бўлади.
Агар транспорт жараёнини ташкил қилиш вокзалларни бирлаштиришга имкон бермаса, вокзаллар билан йўловчи автостанцияларини бир-бирига яқин жойлаштириш керак.
Транзит йўловчилар сони 25 нафаргача бўлса ва тушумни қабул қилиш, инкассацияга топшириш учун алоҳида бино бўлиши шарт бўлмаса, йўналишда транзит тўхташ учун йўловчи станциялари қурилади. Автосайёҳлар, халқаро ва шаҳарлараро йўналишад ташиладиган юк оқими кўп бўладиган автобус линияларида автостанциялар билан бирга мотеллар ҳам қуриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |