Сўнгги йилларда олинган муҳим илмий ва амалий натижалар:
1). Суғориладиган, лалми ва ўрмон ерларининг, тоғли, чўл ҳудудлари ва яйловларнинг унумдорлигини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган истиқболли технологиялар ишлаб чиқилди ва уларнинг элементлари илмий жиҳатдан асосланди;
2). Ғўза, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, мевали ва ўрмон экинлари, узумнинг янги навлари ва дурагайлари яратилди, яъни ғўзанинг 19 та, буғдойнинг 21 та ва қаттиқ буғдойнинг 7 та, арпанинг 9 та, тритикаленинг 2 та, маккажўхорининг 5 та, шолининг 9 та, мойли экинларнинг 10 та, мевали дарахтларнинг 21 та, узумнинг 3 та, сабзавотнинг 34 та, полиз экинларининг 14 та, картошканинг 4 та, озука экинларининг 7 та, чўл-яйлов экинларининг 10 та янги навлари ва 28 ортиқ ветеринария препаратлари, қоракўл кўйларнинг 5 та завод типлари, 30 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги машиналарининг (плуг, текислагич, сеялка ва бошқалар) макет нусхалари яратилди, вазирлик тизимидаги илмий таълим муассасаларида 100 дан ортиқ фан доктори ва 3000 га яқин нафар фан номзоди тайёрланди;
3). Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг илғор ва ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқилди;
4). Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган самарадор усуллари яратилди;
5). Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари учун пухта, иш унуми юқори, экологик зарарсиз машиналар, механизмлар ва қурилмаларнинг янги турлари яратилди ва уларнинг параметрлари асосланди;
6). Қоракўл қўйлар, паррандалар, балиқ ва ипак қуртининг янги зотлари, турлари ва кросслари яратилди;
7). Қорамоллар, қоракўл қўйлар, паррандалар, балиқ ва ипак қуртини парваришлашнинг илғор технологиялари яратилди;
8). Чорвачилик учун самарали ва арзон ветеринария препаратлари ва даволаш-профилактика усуллари яратилди;
9). Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.
Айни пайтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ва олий таълим муассасалари жами 444 та, шу жумладан, 31 та (5 та ёш олимлар) фундаментал (15 та ташкилот), 345 та (9 ёш олимлар) илмий-амалий (35 та ташкилот), 19 идоралараро илмий-амалий (8 ташкилот), 41 та инновацион (25 ташкилот) грант лойиҳалари устида ҳамда 8 та (7 ташкилот) ноёб объектларда тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Пахтачиликда:
1. Охирги йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий - ишлаб чиқариш маркази олимлари ғўзанинг юқори ҳосилдор, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли жами 19 та (“Қарши-8”, “Наманган-77”, “Термиз-31”,, “Омад”, “Оқдарё-6”, “Андижон-36”, “Оққўрғон-2”, “Хоразм-102”, “Сурхон-9”, “Бухоро-102”, “Андижон-35”, “Султон”, “Дўстлик-2”, “Бухоро-8”, “Наманган-34”, “С-6541”, “Хоразм-150”, “Чимбой 5018”, “Ибрат”) янги навлари яратилди ва Давлат реестрига киритилди. Янги ғўза навларидан 9 таси (“Андижон-35”, “Андижон-36”, “Андижон-37”, “Хоразм-150”, “Гулбаҳор-2”, “Насаф”, “Султон”, “С-6524”, “Дўстлик-2”) экилиб келинаётган бошқа навларга нисбатан сувсизликка чидамлилиги билан ажралиб туради.
Ғўзанинг янги навларини мавсумий суғоришда битта (800-900 м3 га) сув тежалади. Уларнининг экиш майдони йилдан йилга кўпайиб, ҳозирги кунда 300 минг гектарни ташкил этяпти. Демак, 300 минг га майдонда (850 м3/га) 255 млн/м3 сув иқтисод қилинади. Реестрга киритилган ва истиқболли деб тан олинган пахта навларининг минтақавий етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилиб кенг майдонларда жорий қилинмоқда. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши оқибатларини бартараф этиш мақсадида илмий-тадқиқот институтларининг селекция ишларида қурғоқчиликка, сувсизликка, юқори ҳароратга бардошли ва тезпишар навларни яратишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Госсипиум турига мансуб ғўзанинг ёввойи ва яримёввойи шаклларини қўллаш асосида шўрланиш ва сув танқислигига комплекс чидамли янги навларни яратишни назарий асосларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
2. Ҳар бир нав бўйича етиштирилаётган минтақа тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, фермер хўжаликларга агротехника тадбирлари ўтказишга доир тавсиялар ишлаб чиқилиб, жойларга ойма-ой етказиб берилмоқда.
3. Қурғоқчилик келган йилларида, қурғоқчилик, юқори ҳарорат ва сув танқислигини олдини олиш, пахтадан юқори ҳосил етиштириш учун маҳаллий ўғитларни кенг қўллаш, чигитни пуштага экиш, минерал ҳамда маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш, плёнка остига экиш, сув тежаш усулларини жорий этиш, субирригациядан ва минераллашган (2-3г) сувдан фойдаланиш, тупроқ юзасини сомон, гўнг, полиэтилен плёнка ва ҳ.к. билан қоплаб мульчалаш, томчилатиб, дискрет, қатор оралатиб каби ва бошқа агротехнологиялар яратилиб ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда.
4. “Ғўзани парваришлашда сув ва ресурс тежовчи агротехнологиялар” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва жойларга етказиб берилди.
5. Сув танқислигига доир “Ғўза агротехникаси” тавсияси чоп этилди ва вилоятларга тарқатилди.
Ғаллачиликда:
1. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ғалла экинларининг ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 11-12 центнерни ташкил этар эди. Ғаллачиликни ривожлантириш ҳамда республикада дон мустақиллигига эришиш мақсадида Россиядан келтирилган интенсив типли буғдой навлари суғориладиган ерларнинг 95,0 фоизга экилиб, дон ҳосилдорлигини оширилиши билан бирга 2002 йилдан дон мустақиллигига эришилди.
2. Лекин сўнгги йилларда об-ҳавонинг қурғоқчил келиши ва ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши тез-тез кузатилиши ҳамда сув танқислиги юзага келиши оқибатида интенсив типли кўпчилик навларнинг ҳосилдорлиги қурғоқчиликка чидамли навларга нисбатан паст бўлиши кузатилмоқда.
3. Кейинги 5 йилда илмий - тадқиқот институтлари томонидан буғдойнинг 25 та, арпанинг 12 та маҳаллий навлари яратилиб, Қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилди.
4. 2011 йил ҳосили учун маҳаллий шароитда яратилган навларнинг салмоғи суғориладиган ерларда 30, лалмикор ерларда эса 100 фоизни ташкил этмоқда. Суғориладиган ерларда маҳаллий навларнинг 350 минг гектар майдонни эгаллаши, 250-270 млн.м3 сувни иқтисод қилиш демакдир.
5. 1999 йилда Угандада поя зангининг янги (Уганда-99) биотипи аниқланди.
-Дунё бўйича 90,0% дан ортиқ буғдой навлари ушбу рассага чидамсиз.
-2007-2008 йилларда ушбу касаллик таъсирида Саудия Арабистони, Жазоир, Уганда ва Кения давлатларида 71-86 фоиз дон ҳосили йўқотилган.
Уганда-99 касаллигининг замбуруғлари Марказий Осиё давлатлари ҳудудига Кения давлатидан 5-6 йилда етиб келиши аниқланган. Шунинг учун Ўзбекистонда яратилган 300 дан ортиқ буғдой навлари Сидней (Австралия)да лаборатория, Кенияда дала шароитида синовдан ўтказилганда 93% буғдой навлари бу касалликка чидамсиз эканлиги аниқланди. Улар орасидан касалликлар ва қурғоқчиликка чидамли бўлган 5 та нав Давлат нав синовига топширилди. Мазкур навлар 8-10 йилгача Уганда-99 касаллигига чидамлилик хусусиятини сақлайди. Айтиш мумкинки, Уганда-99 касаллигига қарши курашнинг дастлабки этапи бажарилди.
6. Илмий тадқиқот институтларида Ug-99, сариқ ва қўнғир занг касалликларига чидамли 390 та навлар экилди ва улардан 66 та чидамлилари танлаб олиниб, селекция ишлари бошланди.
7. Минтақалар бўйича юқори дон етиштириш агротехникаси яратилиб, ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида тупроққа минимал ишлов бериб, юқори ҳосилли буғдой етиштириш технологияси ишлаб чиқилиб, 600 минг гектар майдонда жорий қилинди.
Мева, сабзавот - полиз экинлари ва картошкачиликда:
1. Мустақиллик йилларда олимлар томонидан 24 та мева ва узумнинг янги навлари Давлат реестрига киритилди. Кейинги йиллар давомида 32 та мева, резавор мева, субтропик, ёнғоқ ва узумларнинг янги навлари синаш учун Давлат нав синов комиссиясига топширилди.
2. Ҳар йили ушбу янги навлардан 450-500 минг дона кўчатлар тайёрланиб, фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда.
3. Интенсив боғларни яратиш билан бирга ушбу боғларда сувни тежаш бўйича томчилатиб суғориш усулини қўллашга эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятининг “Агалик олтин боғлари” фермер хўжалигида 448 га, Қашқадарё вилоятида 150 га, Тошкент вилоятида “Алишер файз” ва “З.Сайфуддинов” фермер хўжаликларида 60 га боғлар томчилатиб суғорилмоқда. Республикамизда 1,5 минг/га майдонда боғлар томчилатиб суғориш усулига ўтган бўлиб, 30-35% сув тежалишига эришилмоқда.
4. Илмий Марказ олимлари томонидан 5 та олма, 2 та нок, 3 та ўрик, 2 та шафтоли, 2 та ёнғоқ, 2 та бодом, 3 та қарағат ва 4 та узум янги навлари яратилган бўлиб, уларни кўпайтириш орқали боғдорчилик йўналиши ривожлантирилади.
5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2011 йил 19 апрел 70-сонли буйруғига асосан Р.Шредер номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш Корпорациясига Украинадан 400 минг дона олма ва нок навларининг пайвандтаглари олиб келинди. Олиб келинган пайвандтаглар Р.Шредер номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш Корпорацияси тизимидаги 16 ташкилотга тақсимланди. Пайвандтагларни парвариш қилиш ишлари бўйича мониторинг ўрнатилиб, доимий назоратга олинган.
6. Қуритилган мевалардан туршак, баргак, кишмиш майизлари Россияга экспорт қилинмоқда.
7. Мустақиллик йлларида сабзавотчилик соҳасида 79 та навлар яратилди. Янги яратилган сабзавот экинларининг 53 та, полизнинг 15 та, картошканинг 11 та маҳаллий навлари Давлат реестрига киритилди. Республикада экилаётган сабзавот ва полизнинг 60-65% ни маҳаллий навлар ташкил этади.
8. Марказ олимлари томонидан картошканинг ва помидорнинг 3 тадан, аччиқ қалампир, бақлажон ва тарвузнинг 1 тадан навлари яратилди. Бу навлар ишлаб чиқаришга жорий этилди.
Жорий йилда, яъни сув танқислиги кутилаётган шароитда сувсизликка, шўрга, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли қуйидаги:
помидорнинг ТМК-22, Ўзбекистон, Авиценна, Ситора, Нурафшон, Шарқ Юлдузи, Баҳодир ҳамда кенг тарқалган Волгоград 5/95,ширин қалампирнинг Дар Ташкента, Жайхун F1, Заря Востока, бодрингнинг Ўзбекистон 740, Наврўз, Зилол, Ранний 645, сабзининг Мушак, Нурли, Мирзойи сариқ, Зийнатли, карамнинг ўртапишар Саратони, Термиз 2500, ўзбекистон Судьяси, ош лавлагининг Диёр, патиссоннинг Зар кокил, редисканинг Лола, Эртапишар, бақлажон Замин F1, сабзавот сояси Султон нави, картошканинг махаллий Тўйимли, Кўк сарой, Серхосил, Яроқли-2010, Диёра,тарвузининг Дилноз, Манзур, Шарқ немати, қовуннинг Олтин водий, Олтин тепа, Лаззатли, Зар гулоби, Саховат, Кичкинтой навларини экиш учун тавсия этилади .
Сув танқислиги шароитида “Мева ва узумдан юқори ҳосил олиш” бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилди ва “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 2011 йил 2- сонида чоп этилди.
Чорвачиликда:
1. Чорвачиликда турли урчитиш усулларида сут ва сут-гўшт йўналишидаги қорамолларнинг асосий селекция белгиларини такомиллаштириш ва юқори насл қийматли селекция подаларини яратишга қаратилган тадқиқотларда қизил чўл ва швиц зотли қорамолларнинг наслчилик подаларида соф зотли урчитиш ва чатиштириш усулларидан олинган сигирларнинг асосий селекция белгилари ўрганилди. Бунда қизил чўл зотли сигирларни англер зотига мансуб буқалар билан чатиштиришдан олинган сигирларнинг сут маҳсулдорлиги 122-165 кг, швиц зотли сигирларни Америка селекциясига мансуб швиц зотли буқалар билан чатиштиришдан олинган сигирларни сут маҳсулдорлиги 69,6-224,4 кг-га ошиши аниқланди.
2. Қорамолларни ўсишини ва маҳсулдорлигини оширишда биологик фаол органоминерал қўшимчалар билан бойитилган озиқлантиришнинг мақбул технологиясини ишлаб чиқиш мақсадида рационга қўшимча равишда қўшилган оқланган ва бентонитли гилларни кимёвий таркиби аниқланди. Натижада сигирлар рациондаги қуруқ моддага нисбатан 3% миқдорда оқланган мойли гил минерал қўшимчаси ҳамда 2 % миқдорда бентонитли гиллари қўшиб озиқлантириш сигирларнинг кунлик сут соғими миқдорини 5,7-8,0 % ошиши аниқланди.
3. Ҳисор зотли қўйлар наслини такомиллаштириш, маҳсулдорлик сифатини ошириш ва завод тизимини шакллантириш бўйича 50 бош она қўй ва 3 бош наслли қўчқор алоҳида селекция гуруҳига ажратилиб, уларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари ўрганилди. 100 бош қўзилар баҳоланиб, турли классларга ажратилди. Бу қўзиларнинг жами 48,2 % ва урғочиларининг 59,2% элита ва I-классга мансублиги аниқланди. Шунда катта ёшли қўчқорларнинг ўртача тирик вазни 80,0 кг, жун қирқим миқдори 3,4 кг, она қўйларники эса мос равишда 60,0 кг ва 2,6 кг ни ташкил этганлиги аниқланди.
4. Жундор ва сутдор эчкиларнинг насл, маҳсулдорлик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича 200 бош она эчкиларнинг янги суруви ташкил этилди, 70 бош улоқлар бонитировка қилиниб, 8 бош юқори наслдор такалар билан 200 бош она эчкилар уруғлантирилди. Сутдор 8 бош она эчкининг ҳар 10 кунлик соғиб олинган сутнинг кимёвий таркиби ўрганилди. Бунда оқсил миқдори 3-4%, ёғ миқдори 3,5-4% ва қанд миқдори 4,3-5,7% ни ташкил этиши аниқланди.
5. Қорабайир зотли отларни янги генеологик гуруҳларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш мақсадида жуфтлаш режаси асосида уюрлар ташкил этилди. 17 бош айғир ва 52 бош биялар бонитировка қилиниб, мажмуа белгилари бўйича баҳоланди ва классларга ажратилди. 21 бош қулунлар оналаридан ажратилиб, совуқ усулда тамғаланди.
Ветеринарияда:
1.Республика Президентининг ПҚ-308 ва ПҚ-842-сонли қарорларига биноан деҳқон ва фермер хўжаликларида хўжаликларида ветеринария препаратлари таъминоти танқислигини ва мамлакатимиз чорвачилигида қўлланилаётган ветеринария препаратларини асосан хорижий мамлакатлардан келтирилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, илмий - тадқиқотлар маҳаллий захиралардан фойдаланиб рақобатбардош биопрепаратлар яратишга йўналтирилган. Институтда ишлаб чиқарилаётган биопрепаратлар ҳисобига чет эллардан келтириш учун сарфланаётган Давлат валютасини тежаш имкони яратилди.
2. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича Республика ветеринария хизматининг ветеринария препаратларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, бугунги кунда институтда 14 хилдаги ветеринария препаратлари ишлаб чиқарилиб, чорвачилик хўжаликларига шартнома орқали етказиб берилаяпти:
-қўзиларнинг колибактериоз касаллигига қарши вакцина;
-бузоқ, қўзи ва чўчқа болалари колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларига қарши вакцина;
-қишлоқ хўжалик ҳайвонларнинг пастереллёз, колибактериоз, сальмонеллёзига қарши поливалент радиовакцина;
-қўзилар ва бузоқларнинг пастереллёз, колибактериоз, сальмонеллёзига қарши гипериммун қон зардоби;
-қишлоқ хўжалик ҳайвонларнинг қутуришига қарши универсал вакцина;
-қўйлар пастереллёзига қарши вакцина;
-бруцеллёзни аниқловчи восита;
-монофторин;
-натрий цитрат тузи.
3. Шу билан бирга 220 литр қутириш касаллигига қарши вакцинасини, 100 литр пастереллёз касаллигига қарши, 150 литр радиовакцинани, 80 литр колибактериоз касаллигига қарши вакциналарнинг захираси яратилди.
4. Ундан ташқари, илмий-тадқиқот ишлари якуни жараёнида яна 5-та янги препаратлар лаборатория синовидан ўтказилиб, чегараланган миқдорда амалиёт синови ўтказилмоқда:
-қўзилар диплококкозига қарши вакцина;
-ҳайвонларни қорасон касаллигига қарши вакцина (тажриба серия);
-ёш моллар ошқозон-ичак касалликларга қарши қон гидролизати;
-қутуриш касаллигига қарши тирик донадор вакцина;
-ҳайвонлар эхинококкозига қарши вакцина;
-қишлоқ хўжалик ҳайвонлари лептоспироз касаллигига қарши вакцина (тажриба серия).
Қоракўлчиликда:
1.Қоракўлчиликдақоракўл қўзилари колострал увиз иммунитетини, увиз сутининг иммунологик хусусиятларини ва кўрсаткичларини аниқланди. “Томди”, “Сарибел”, “Нурота” ва “Сахобота” наслчилик хўжаликларида қора, кўк, сур ва зармалла қоракўл қўйларининг насл ресурсларини тўлдириш мақсадида жами 2811 бош, шу жумладан, 1041 бош элита ва 1770 бош биринчи синфга мансуб наслли қўчқорчалар, 9600 бош урғочи қўзилар баҳоланди.
2. Насл хусусиятлари бўйича 2811 бош катта ёшли наслли қўчқорлар апробациядан ўтказилиб, улардан 222 боши яроқсиз деб топилди.
3. Кўк рангли қоракўл қўйларини урчитувчи “Томди”, “Оёққудуқ”, “Қизилча” ва “Сайхон” наслчилик заводларида 4000 бош кўк рангли ва 3500 бош гетерозигот қора рангли қўйлар танланиб, улардан олинган авлодлар индивидуал бонитировка қилинди.
4. Келгусида фойдаланиш учун 780 бош ҳаворанг, 830 бош кумушсимон ва 138 бош оқтушган ранг-барангликдаги кўк қоракўл қўзилари танлаб олинди.
5. Маҳаллий озуқа (пахта шроти, омухта ем, арпа, беда пичани, кепаклар, сомон, шувоқ, янтоқ, хашаклар)нинг асосий озуқабоп моддалари аниқланиб, озуқаларнинг протеин миқдори, сифати баҳоланди, озуқа аралашмасининг оптимал варианти тайёрланди.
Ипакчиликда:
1.Ипакчиликда тут ипак қуртининг Ўзбекистон-5 ва Ўзбекистон-6 дурагайларидан Хоразм, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида ҳар қутидан 5,0 кг атрофида қўшимча пилла ҳосили олишга эришилди.
2.Орзу, Юлдуз, Гўзал ва Марварид зотлари таркибида кўп тухум берадиган тизимларнинг биринчи авлоди боқилди ва уларнинг тухум маҳсулдорлиги бирмунча юқори экани аниқланди.
3.1-тизим ва 2-тизим урғочи капалакларини летал генлари бўйича мувозанатлаштирилган С.8, Зафар ва Илғор зотлари билан чатиштирилиб 10 дан зиёд саноатбоп дурагайлар олинди.
4.Ипак толасини технологик хусусиятларини яхшилаш мақсадида маҳаллий йирик пиллали ипак қурти зотларини керакли генлар билан бойитиш учун географик келиб чиқиши ўзгача бўлган ингичка толали зотлар билан чатиштириш услублари илк бор қўлланилиб, юқори технологик хусусиятга эга бўлган ингичка тола берувчи 4 та янги тизим ва 2 та янги дурагай комбинациялари яратилди.
Балиқчиликда:
1.Балиқчиликда омухта емсиз балиқ етиштириш технологияси такомиллаштирилди.
2.Балиқларни ҳовузларда жадал усулда етиштириш меъёрлари белгиланди ва уларни етиштириш параметрлари аниқланди, 1 кв. метрдан 35-50 кг маҳсулот етиштириш технологик кўрсаткичлари илмий асослаб берилди.
3.Айдар-Арнасой кўллар мажмуасидаги овланадиган балиқлар фаунаси, балиқ ресурсларини қайта етиштириш бўйича Айдар-Арнасой кўллар тизимида 16 тур балиқлардан 9 тури овланиш аҳамиятига эга бўлганлиги аниқланди.
Паррандачиликда:
1.Паррандачиликда қон трансферрин оқсили бўйича юқори даражада ирсий полиморфизмга эга типли товуқларнинг серпуштлиги ва тухум вазни юқори бўлиб, 1000 та тухумга озуқа кам сарф бўлганлиги аниқланди.
2. Илмий марказнинг олимлари томонидан паррандачиликда селекциянинг янги усулларини қўллаб, серпушт товуқларнинг юқори маҳсулдор икки тизимли “Ўзбекистон” кросси яратилди.
3. “Ўзбекистон” кроссига мансуб товуқларнинг юқори махсулдор гуруҳлари яратилди, серпуштлиги 255-260 дона тухумга етказилди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштиришда:
1.Сўнгги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (ЎзМЭИ) олимлари “БМКБ-Агромаш” ОАЖ ва республикамиздаги саноат корхоналари билан ҳамкорликда фермерларимизга учун замон талабларига мос ҳамда юқори иш унуми ва сифатига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўлланадиган МАГНУМ 8940, МХ-135, МУХМ-145, ВТ-150 тракторлари билан қўшиб ишлатадиган осма ПД-4-45 ва ПНЯ-4+1-45 ҳамда - МР-2/3-45 ва АМР-2/3-45 (айланма) плугларини - ГРП-3/5 ва ГНУ-1Мс –чуқурюмшаткичларни, ерларни экишдан олдин ишлов беришда қўлланадиган РВН-8,5 (“Чирчиккишлоқмаш” ва Навоий МЗда) каби мосламалар яратишди. Давлат қабул синовларида юқорида таъкидланган машиналарни қўллаш тупроққа ишлов бериш харажатларини 1,2-1,3 мартагача камайтириш, иш унумдорлигини 1,5-1,6 мартагача орттириш имконини бериши тасдиқланди.
2. Куз ва эрта баҳорда алоҳида-алоҳида агрегатлар билан бажариладиган ерларни ўғитлаш, шудгорлаш, текислаш, чизеллаш, бороналаш, молалаш ва пушта олиш каби агротехник тадбирларни бажаришда анъанавий усулда бажарилганда тупроққа даладан кўп марталаб ишлов бериш оқибатида ортиқча меҳнат, энергия ва ёқилғи сарфини оширади, тупроқ ортиқча зичланиб структураси бузилишига олиб келади. Сўнги йилларда ЎзМЭИ олимлари томонидан даладан бир ўтишда тупроқни экишга тайёрлаш бўйича бир нечта технологик жараёнларни қўшиб бажарадиган, тупроққка минимал ишлов берилишини таъминлайдиган комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди. Бу комбинациялашган агрегатлар қўлланилганда агрегатларнинг даладан ўтиш сони 6-7 мартага камайиши эвазига тупроқ ортиқча зичланмайди, чигит юмшатилган, ўғитланган ва пушта олинган жойларга экилади. Экинлар қийғос униб чиқади, суғориш эгатларини юмшатилмаган жойлардан олиниши сувни ортиқча исроф бўлмаслигини таъминлайди.
Янги технология бўйича бу йил пушта олинган жойга келгуси йили эгат очилади. Ундан кейинги йили эса буни акси бўлади. Эгат ва пушта ўринларининг алмашиб туриши тупроқ физик–механик хоссаларини яхшилайди. Ҳозирги пайтда “БМКБ –Агромаш ОАЖ”да комбинациялашган агрегатнинг саноат нусхалари ясалиб, хўжалик синовларидан ўтмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |