Мустақил иши Мавзу: Истиқлол йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида эришилган асосий натижалар Қўнғирот ш. 2021 й. Истиқлол йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида эришилган асосий натижалар Режа



Download 45,02 Kb.
bet6/7
Sana23.02.2022
Hajmi45,02 Kb.
#156493
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Р.Бекбалтаев -Истиқлол йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида эришилган асосий натижалар

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш.
Республика қишлоқ хўжалигининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш мақсадида янги турдаги юқори унумли техника воситаларини ишлаб чиқариш, уларнинг таъминотини йўлга қўйиш, машина ва механизмларнинг чидамлилигини ошириш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Масалан, 1980 йилда бир гектар ғўза майдонига 8,7 от кучи миқдорида энергетик қувват тўғри келган бўлса, 2000 йилда - 9.0, 2010 йилда эса 9,1 от кучи миқдорида энергетик қувват тўғри келган.
Кейинги 15 йил давомида республика олимлари ва конструкторлари томонидан 82 турдаги янги техникалар яратилди ва 144 та машиналар янада такомиллаштирилди.
Республика корхоналарида қуввати 30-144 от кучига тенг бўлган чопиқ ва транспорт тракторлари, экишдан олдин ерга ишлов берадиган чуқур ер юмшатгичлар, плуглар, механик ва пневматик сеялкалар, вентиляторли ва штангали пуркагич-чанглатгичлар каби самарали техника воситалари ишлаб чиқарилиши таъминланди.
Германия, АҚШ, Италия, Франция ва Россия давлатлари билан ташкил этилган ва замонавий технологияларга асосланган қўшма корхоналарда бир неча турдаги янги қишлоқ хўжалиги тракторлари ва машиналари ишлаб чиқарилиб, машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда.
“ЎзКейстрактор” қўшма корхонасида ТL-100, ТS-6070 русумли ва “ЎзКлаасагро” қўшма корхонасида АХОС-340С ва АРИОН-360С русумли ғилдиракли тракторларни ҳамда “ЎзКейсмаш” қўшма корхонасида “Кейс-2022” русумли пахта териш машиналари ва “Кейс-1200” русумли чигит экиш сеялкаларини йиғиш ишлари ташкил этилди. Натижада 1964 дона “Магнум” ва МХ-240 русумли юқори унумли ва 759 донадан ортиқ МХМ-135 ва МХ-140, 270 дона ТS-6070, 70 дона АХОС-340С, 59 дона АРИОН-360С, 84 дона МХ-255 русумли ғилдиракли ҳайдов тракторлари плуглари билан ҳамда 2580 дона ВТ-150 ва 2844 дона Т-4А русумли занжирли ҳайдов тракторлари, 1728 дона “Кейс-2366”, 234 дона “Клаас Мега-240”, 103 дона Нью-Холланд, 21 дона Сампо ва 29 дона “Дон-1500” русумли юқори унумли ва 1200 донадан ортиқ “Доминар-130” русумли ғалла ўриш комбайнлари олиб келиниб, истеъмолчиларга етказиб берилди.
Кейинги беш йил давомида жами 11772 дона (8%) тракторлар, шу жумладан ҳайдов тракторлари 1821 дона (13%), чопиқ тракторлари 6705 дона (14%), культиваторлар 3288 дона (12%), чигит экиш сеялкалари 1302 дона (10%), юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари 831 дона (17%), ўт-ўргичлар 610 дона (44%), зичлаб-боғлагичлар 188 дона (37%) янгидан сотиб олиниб, МТПлар ва фермер хўжаликларининг техникалари янгиланди.
Жорий йилнинг беш ойи мобайнида 700 донадан ортиқ ТТЗ тракторлари, 23 дона ТL-100, 58 дона TS-6070, 42 дона АХОС-340С ҳайдов тракторлари, 192 дона культиватор, 567 дона чигит экиш сеялкаси, 200 донаДоминатор-130 ғалла комбайни, 281 дона ОВХ-600 пуркагичи, 308 дона трактор тиркамаси, 30 дона зичлаб-боғлагич, 119 дона ўт-ўргич ва бошқа техникалар, жами 80,5 млрд. сўмлик, шу жумладан жами 2394 дона (59,4 млрд.сўмлик) лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникалари истеъмолчиларга етказиб берилди.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда бажариладиган ишларни механизациялаш даражаси пахтачиликда 70-75 фоизни, ғаллачиликда 85-90 фоизни, боғ ва узумчиликда 50-55 фоизни , сабзавот-полизчиликда 70-75 фоизни ва ем-хашак тайёрлашда 80-85 фоизни ташкил этади.
Пахтачилик-ғаллачилик соҳасини ҳайдов тракторлари билан таъминланганлик даражаси 104 фоизни, чопиқ тракторлари - 110, чигит сеялкалари - 102, культиваторлар - 85, ер текислагичлар - 75, ғалла ўриш комбайнлари 101 фоизни ташкил этмоқда. Айниқса, фермер хўжаликларини техникалар билан таъминлаш даражаси кейинги 10 йил давомида 5-8 мартага кўпайди. Масалан, 2000 йилда фермер хўжаликларидаги ҳайдов тракторлари жами мавжуд ҳайдов тракторларининг 13 фоизини, чопиқ ва транспорт тракторлари - 14, трактор тиркамалари - 7, чигит экиш сеялкалари - 2, культиваторлар 6 фоизини ташкил этган бўлса, бу кўрсатгичлар 2010 йилга келиб 30-55 фоизни ташкил этди.
Шуниси диққатга сазоворки, замонавий техникалардан фойдаланиш салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Масалан, 1998 йилда жами шудгорланган майдонларнинг 53 фоизи, 2005 йилда 66 фоизи, 2010 йилда 80 фоизидан ошиқроғи юқори унумли замонавий ғилдиракли ва занжирли ҳайдов тракторлари билан шудгор қилинмоқда, энг муҳими бу тадбирни агротехник муддатларда тугатилишига эришилмоқда.
Ғалла ҳосилини юқори унумли комбайнлар билан ўриб-йиғиб олишда янада юқори кўрсатгичларга эришилди. Агар 1998 йилда ғалла ҳосилининг 45 фоизи, 2005 йилда 65 фоизи ўриб олинган бўлса, 2010 йилда ўриб олинган ғалланинг 98 фоизи юқори унумли комбайнлар улушига тўғри келди. Шу билан бирга замонавий техникалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш уларга юқори савияда техник сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида республикамиз худудларида чет эл техникаларига хизмат кўрсатадиган 22 та сервис марказлари ташкил этилди.
Техника воситаларидан унумли фойдаланиш, фермер хўжаликларининг механизациялашган ишларини буюртмалар асосида бажариб бериш учун туман таъмирлаш-ишлаб чиқариш корхоналари негизида 184 та машина-трактор парклари ва хўжаликлар машина-трактор саройлари таркибида 1757 та муқобил МТПлар ташкил этилиб, шартномалар асосида фермерларга хизмат кўрсатилмоқда.
Замонавий техникалардан самарали фойдаланишнинг муҳим омили бўлган операторларни (механизаторларни) тайёрлашга етарлича эътибор берилди.
Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларида 160 минг нафардан ортиқ малакали операторлар ишламоқда, уларнинг 115 минг нафари ёки 68 фоизи 1- ва 2-тоифаларга эгадир.



Download 45,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish