Биринчи босқич. Онгли иш – тайёргарлик кўриш. Бу – янги ғоянинг интуитив равишда туғилиши учун замин яратади.
Иккинчи босқич. Ғоянинг пишиб етилиши – муаммо устида онгсиз ишлаш, йўналтирувчи ғоянинг инкубация ҳолати.
Учинчи босқич. Онгсиз ҳолатдан онгли фаолиятга ўтиш – илҳом билан ишлаш босқичи. Онг соҳасида дастлаб гипотеза ҳолида янгилик, кашфиёт рўй беради.
Тўртинчи босқич. Онгли иш – ғоянинг ривожланиши ва текширилиши (апробация қилиш).
Мамлакатимиз олимлари илмий ижоднинг шунга ўхшаш қуйидаги фаза ва хусусий босқичларини кўрсатадилар:
- муаммони англаш – муаммонинг вужудга келиши, мавжуд фактларни тушуниш ва масаланинг қўйилиши;
- муаммонинг ҳал этилиши: гипотезани ишлаб чиқиш; принципларни очиш (аниқлаш, муаммони ҳал этишга бўлган мулоҳазаларни ишлаб чиқиш);
- қабул қилинган қарорни текшириш.
Илмий ижод босқичларининг ана шу шкаласини ҳар қандай билиш вазифаларига татбиқ этиш мумкин. Юқорида тавсифланган фаза ва босқичларни у ёки бу муаммони ҳал этиш учун индивидуал миқёсдагина эмас, балки ижтимоий билиш миқёсида ҳам муваффақиятли қўллаш мумкин.
Билиш жараёнининг юқорида кўриб чиқилган босқичлари моҳиятан билиш вазифаларини ҳал этиш босқичларидир. Билиш вазифалари тафаккур вазифалари билан айний эмас.
Ҳозиргача мавжуд бўлиб келган тафаккур психологияси кўп ҳолларда муаммони кўриб чиқиш ва масалани қўйиш, принципларни очиш ва ҳал этиш йўлларини топиш фактларини қайд этди; фаолиятнинг ягона умумий мақсади билан боғлиқ бўлган билиш вазифаларининг кетма-кет келадиган бўғинларига мантиқий тавсиф берди.
5-мавзу: Фанда илмийлик мезонлари
Режа:
1. Илмийлик нима? Фанда илмийлик мезонлари.
2. Илмийликнинг математик идеали.
3. Илмийликнинг физик идеали.
4. Ижтимоий-гуманитар фанларда илмийлик мезони.
5. Методологик плюрализм.
6. Илмийликнинг франкфурт мактаби концепцияси
Таянч тушунчалар:илмий билим, илмийлик мезони, математикада илмийлик, физикада илмийлик, ижтимоий-гуманитар фанларда илмийлик, методологик плюрализм, герменевтика.
Фанларнинг яхлит бирлиги, шунингдек, оламнинг яхлитлиги асло уларнинг бирхиллигини англатмайди. Илмийликнинг ўзига хос алоҳида типларининг мавжудлиги фанда акс этадиган объектив воқеликнинг хилма хил шакллари эҳтиёжларини қондиради. Бу эса илмийлик структурасида ўз ифодасини мавжудлигидан далолат беради. Зеро, фан кўпфункцияли феномен бўлиб, ҳозирги маданиятнинг ғоят хилма хил эҳтиёжларини- ҳам моддий, ҳам маънавий топади. Бинобарин, илмийликнинг математик, физик, социал – гуманитар типлари бир-биридан фарқланади.
Илмийликнинг математик стандарти доирасида илмий ижод асосан мантиқий билишга; илмийликнинг табиий-илмий стандарти эса амалиёт учун самарали натижалар олишга, социал-гуманитар стандарт эса социал-тарихий объектнинг қадриятли установкаси манфаатларига мос муҳим натижалар олишга йўналтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |